Ҳашд-уш-шаъбий ва Америка
Ал-Анбор вилоятининг Ал-Қоимидаги Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий позициялари якшанба куни Америка учувчисиз учоқларининг ҳужумига юзмаюз бўлди. Бу ҳужум натижасида ўнлаб киши ҳалок бўлди.
Американинг Ҳашд-уш-шаъбий позицияларига ҳужум қилиши биринчи марта эмас. Бундан олдин Америка ва унинг иттифоқчилари бир неча маротаба Ҳашд-уш-шаъбийни ғоратгарчилик, ахлоқий фасодлик ва мазҳабчиликка айблаб, ИШИД террорчи гуруҳи терроризми билан қарши курашиш жараёнида унинг уйнаган ролини савол остига қуйиб, унинг позицияларини ҳарбий ҳужумларга қарор берди.
Муҳим савол тўғиладиким, Американинг Ҳашд-уш-шаъбий билан душманлигининг сабаби нимада?
Бу душманликнинг энг муҳимини Америка ва Ҳашд-уш-шаъбийнинг бирбирига қарамақарши ўзлигида деб талқин этиш лозим. Ҳашд-уш-шаъбий Ироқда кўнгиллиларни сафарбар этиш қудратига эга ва минтақада муқовимат кучлари мақсадлари учун ушбу қудратидан баҳраманд бўлади. Аммо Америка муқовиматнинг асосий душмани саналади.
Ҳашд-уш-шаъбий ўзининг муқовимат ўзлиги йўлида Американинг минтақадаги ҳар қандай аралашувини, айниқса Ироқдаги аралашувига мухолифат қилади. Ҳашд-уш-шаъбий америкаликларнинг Айнул-Асади базаси яқинида бўлган Ал-Қоимдаги базалари орқали Сурия ва Ироқ ўртасида америкалик кучларнинг ҳаракатини назорат қилади ва Америка кучларига монеа ижод этади.
Ҳашд-уш-шаъбий Эрон Ислом Жумҳурияти билан Ироқда яқин ҳамкорлик олиб боради. Ҳолбуки Америка дунёда Эроннинг энг муҳим душмани саналади. Америка мудофаа вазирлиги Ҳашд-уш-Шаъбий позицияларига якшанба куни амалга оширилган ҳужумлардан кейин Ироқнинг Ҳизбуллоҳ кучлари Эрон билан яқин алоқададир, деб эълон қилди.
Американинг Ҳашд-уш-шаъбий билан душманлигининг иккинчи сабаби шундан иборатким,Америка сионистик режимнинг манфаатларини қўллаб-қувватлайди.
Ироқда Ҳашд-уш-шаъбийнинг куч-қудратга эга бўлиши Ғарбий Осиёда Америка билан яқин алоқада бўлган Исроил манфаатларига қарши тўрадиган минтақадаги муқовимат гуруҳларининг мавқеини мустаҳкамлаш маъносидадир.
Шунинг учун Исроил ташқи ишлар вазири Исраэль Кац Американинг Ҳашд-уш-шаъбий позицияларига қарши амалга оширган ҳужумини истиқбол этиб, уни энг муҳим нуқта деб тавсиф этди.
Американинг Ҳашд-уш-шаъбий билан душманлигининг учинчи сабаби бу Ироқнинг давлат тизимида қудрат олишига монеа яратишдан иборат. Америка ва Исроилга қўшимча Саъудия Арабистони ҳам Ҳашд-уш-шаъбийнинг энг муҳим мухолифларидан саналади. Агарчи Ҳашд-уш-шаъбий Ироқда муҳим уйинчи ҳисоблансада, аммо Арабистон Ливаннинг Ҳизбуллоҳи, Фаластин исломий муқовимат ҳаракати ва Яманнинг Ансоруллоҳига ўзига зид бўлган ҳаракат сифатида қараганидек Ҳашд-уш-шаъбийга ҳам шундай нуқтаи назардан қарайди.
Бинобарин Америка Арабистон сиёсатларига қарши бўлган араб уйинчилари куч-қудрат олмаслиги учун сайъ-ҳаракат қилади.
Тўртинчи сабаб шундаки, Ҳашд-уш-шаъбий Ироқда ИШИД террористлари билан қарши курашиш учун жиддий азм-иродага эгадир. Ҳолбуки, Америка ИШИД террористик гуруҳини нобуд қилишни хоҳламайди, балки Суриядаги ИШИД террорчи гуруҳининг унсурларини Ироққа жўнатишни мақсад қилган.
Ана шу омиллар Американинг Ҳашд-уш-шаъбийга қарши ҳарбий амалиёт ўтказиши сабабига айланди.