2019 йилда Исроил ва Араб мамлакатлари ўртасида муносабатларни нармаллаштириш жараёни
(last modified Tue, 31 Dec 2019 13:07:52 GMT )
декабр 31, 2019 18:07 Asia/Tashkent
  • 2019 йилда Исроил ва Араб мамлакатлари ўртасида муносабатларни нармаллаштириш жараёни

Ғарбий Осиё минтақасида 2019 йилнинг муҳим мавзўларидан бири араб мамлакатлари билан Исроил мууносабатларини нармаллаштириши жараёнини амалга оширишдан иборат.

Исроил билан араб мамлакатларининг алоқаларини нармаллаштириш америкаликларнинг "аср муомаласи" лойиҳасининг муҳим мавзўларидан саналади. Бу сиёсат Америкада Дональд Трампнинг қудрат бошига келишидан кейин жиддий ранг-тус олди. Арабистонда Муҳаммад бин Салмон, Бирлашган Араб Амирликларида Муҳаммад бин Зоид, Баҳраёнда Шайх Ҳамд бин исо каби раҳбарларнинг фаолият олиб бориши ҳам ҳар замонгидан ҳам кўпроқ Исроил билан араб мамлакатларининг алоқасини нармаллаштиришга имконият яратди. 

2019 тйилда рўй берган муҳим ҳодисаларидан бири 13 феврал кунида Варшава конфренциясининг ўтказилиши эди. Агарчи бу конфренция Эронга қаратилиши назарга олинган бўлсада, аммо ушбу ҳодисага нисбатан европалик қукдратлар, Россия ва бошқа мамлакатларнинг қўилмагани сабабли Исроил ва араб мамлакатлари ўртасидаги алоқаларга ойдинлик киритиш йиғилишига айланди.

Ана шу йўлда Варшавпа конфренциясида Баҳрайн, Арабистони расмийлари ва Исроил расмийлари ўртасида учрашувлар ўтказилди. Америка президенти ўринбосари Майк Пенис Баҳрайн расмийлари бу йилни (2019 йил) Исроил билан муштарак бир дастархонда бошлашди,-деб айтди.

Мағрибда Исроил билан алоқаларни нармаллаштирилишига қарши эътирозлари

Ўтган йилда Баҳрайн бошқа араб мамлакатларига қараганда Исроил билан муносабатларини оддийлаштириш учун сайъ-ҳаракат қилди ва ушбу режимнинг манфаатларига мос келадиган сионистик режим расмийлари иштироки билан йиғилишларга мизбонлик қилди.

Баҳрайн 2019 йил апрел ойидаянги иш жойларини таминлаш конфренцияси доирасида, 2019 йил июн ойида аср муомаласи учун иқтисодий йиғилиш конфренцияси доирасида ва 2019 йил октябр ойида денги хавфсизлигига асосланган конфренция доирасида ё исроиллик ҳайатга мизбонглик қилиди ёки сионистик режим  билан алоқаларни нармаллаштириш йўлида фаолият олиб борди.  

Бироқ, айтиш мумкинки, 2019 йилда сионистик режим билан араб мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни нармаллаштириш жараёни кўзга ташланадиган даражада ривожланмади.

Бу масалада биринчи сабаб шундан иборатки, оммавий афкор араб мамлакатлакрида ушбу жараёнга мухолифат қилди. Бу мухолифат шу даражада эдиким, Саъудия подшоси Салмон бин Абдулазиз Муҳаммад бин Салмондан Фаластин масаласини олишга мажбур бўлди. ва Исроил билан муносабатни нармаллаштириш жараёнини тўхтатди. Исроил билан муносабатларни нармаллаштириш жараёни билан мухолифат қилиш учун турли араб мамлакатларида эътирозлар ўтказилди. Бу эътирозлар эса Исроил билан алоқани нармаллаштириш учун Баҳрайн ва Арабистонкаби мамлакатларт ҳокимларининг қурқувига сабаб бўлди. 

Исроил билан Арабистон алоқасини нармаллаштиришни темир йўлда намойиш этилиши

 

Иккинчи сабаб шундан иборатким, ишғолий сарзаминларда собиқаси бўлмаган даражада сиёсий бўҳроннинг ҳукмрорн бўлиши эди. сионистик режим 2019 йилда ўз кабинетини ташкил этиш билан банд эди, аммо охири бу йилни парламент учинчи сайловларини ўтказиш учун қарор қабул қилиш билан бу йилни охирга етказди. Бу бўҳрон сабаб бўлдиким, араб мамлакатлари билан Исроил алоқаларини нармаллаштириш жараёнига нисбатан шак-шубҳаларни янада кучайтирди. 

Учинчи сабаб Америка давлатига тегишлидир. бир томондан Америка президенти Дональд Трамп айниқса ўтган йили бир неча мартаба Араб мамлакатларининг ҳокимлари, айниқса Арабистон амалдорларини таҳқирлади ва ҳатто АРАМКО нефт ишлаб чиқариш обьектларига қилган ҳужум ва АлФажирадаги портлашларда БАА ва Арабистоннин қўллаб-қувватламади. Бошқа томондан эса Трампнинг вазъияти Америка ичкарисида ҳам импичмент мавзўсидан кейин янада оғирлашиб қолди. Бу вазъият эса сабаб бўлдиким, Араб мамлакатларининг ҳокимлари Исроил билан алоқани нармаллаштириш Американинг ушбу мамлакатларга нисбатан ҳурмат-эҳтиромига кафолат бера олмади деб хулосага келишди.

Умумий қилиб айтганда, 2019 йилда исроил билан араб мамлакатларининг алоқаласини нармаллаштириш амалга оширилган бўлсада, аммо ушбу заминда бирон бир натижа ижод этмади.