Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Американинг террористик амалиётига қатъий жавоб қайтарди
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бугун бомдод вақтида генерал шаҳид Қосим Сулаймонийни террор қилишда Америка тажовузкор кучларининг террористик амалиётига қарши жавоб қайтариб, Америка террористик армиясининг Ироқдаги "Айнул-Асад" ҳаво базасига ракеталар билан зарба берди.
Американинг "Айнул-Асад" базаси "Балад" ҳаво базасидан кейин Ироқдаги иккинчи ҳаво базаси ҳисобланади. Америка президенти бир неча кун олдин ушбу ҳаво базаси ҳақида тўхталиб, Америка Ироқда миллионлаб доллар сарфлаб ўта қиммат ва муҳим база қурганини баён этди. Дональд Трамп бу ҳаво база учун катта пул сарфлаганимиз сабабли ироқликлар бу харажотларни қопламасалар биз ҳеч қачон бу базани тарк этмаймиз.,-деб айтди.
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бир баёния нашр этиб, унда ҳар қандай янги душманлик, қарши ҳаракат ва тажовуз бундан ҳам қаттиқроқ зарбага юзмаюз бўлади деб Америкага огоҳлантириш берди.
Бу баёнияда ўзининг ҳарбий базаларини террористик армияси ихтиёрига қуйган Америка давлатига ҳам огоҳлантириш берилди ва ҳар қайси бир мамлакат қандай шаклда бўлмасин Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши душманлик ва тажовуз қилса, нишонга олинади деб огоҳлантириш берилади.
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси шунингдек ушбу баёнияда, сионистик режим Американинг жинояткор режимига боғлиқ режим эканига ишора этиб, катта зарарларнинг олдини олиш учун америкалик ҳарбийлар минтақани тарк этишларини талаб қилиш ва АҚШ -нинг халққа қарши бўлган режимдан кундан кунга нафратланиш ортиб кетиши боис ушбу ўлка ҳарбийларининг жони хавф-хатар остига қолишига ижозат бермасликлари учун Америка халқига тавсиялар берди.
Американинг террористик амалиётига қақшатқич ва қаттиқ жавоб қайтариш учун Эроннинг таъкид қилиши унинг қонуний ҳақ-ҳуқуқи саналади ва шу билан бирга минтақа хавфсизлигини таминлаш зарурати йўлида амалга оширилади.
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Сораллоҳ қароргоҳи қомондонининг ўринбосари генерал Исмоил Кавсарий Меҳр ахборот агентлиги билан қилган сўҳбатида, Ироқнинг ғарбида жойлашган Ал-Анбор вилоятидаги Айнул-Асад номли Америка террорист ҳарбийлари ҳаво базасига Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг амалга оширган ракета ҳужумларига ишора этиб, бундан олдин ваъда берилганидек, Эрон Ислом Жумҳурияти ҳеч қачон амал қилмайдиган ваъдани бермайди,-деб айтди.
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қомондони генерал Саломий сешанба куни Кирмон шаҳрида шаҳид Қосим Сулаймоний билан видолашиш маросимида Эрон халқининг талабларига ишора этиб, Эрон Ислом Жумҳурияти Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари қомондони шаҳид генерал Қосим Сулаймонийни шаҳодатга етказган омиллардан қатъий, қаттиқ ва қақшатқич қасос олинади,-деб таъкидлаган эди.
Ироқ расмийлари расмий даъвати билан 3 январ куни ушбу мамлакатга сафар қилган Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қудс кучларининг қомондони генерал Қосим Сулаймоний, Ҳашд-уш-шаъбий раҳбарининг ўринбосари Абумаҳдий Ал-Муҳандис ҳамда бошқа 8 кишини Ироқ аэропортида Американинг тажовузкор ва террористик ҳаво кучлари томонидан шаҳодатга етказилди.
Хавфсизлик минтақадаги барча мамлакатларнинг муштарак истак-хоҳишлари ҳисобланади. Аммо бу йиллар давомида минтақада биз шоҳид бўлган нарса шундан иборатки, минтақада фосид режим ва Америка томонидан ижод этилган нотинчликлар саналади. Аниқ далиллар шуни кўрсатадики, Американинг минтақада ҳузур топиши минтақадаги осойишталик ва хавфсизликни бузмоқда.
Агар Дональд Трампнинг содир этган жиноятларига жавоб қайтарилмаса, бутун дунё аҳолиси учун доимий бир таҳдидга айланиб қолади. Американинг йиллар давомида Ироқ ва Афғонистонда ҳузур топиши нафратланиш, гина-кудуратнинг ортиши ва минтақа мамлакатлари ўртасидаги алоқаларнинг барҳам топишидан бошқа натижа бергани йўқ. Бундай хати-ҳаракат албатта қарши жавоб олиши керак ва Дональд Трамп ҳам террористик ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатларини қабул қилиши лозим.
Хавфсизлик ҳам минтақада муштарак ҳисобланади ва бир мамлакат учун тинчлик ва бошқа мамлакат учун нотинчлик ижод этилиши мумкин эмас. Эрон Американинг қайта-қайта таҳдидлари ва террористик жиноятларига сукут сақлай олмайди. Ана шу асосда Эрон Ислом Жумҳурияти БМТ бош котиби ва ушбу ташкилотнинг хавфсизлик кенгашига мактуб йўллаб, биз уруш пайида эмасмиз ва бизга қарши ҳар қандай можарожўсликлар ҳақида огоҳлантириш берамиз,-эълон қилди.
-
Зариф: Эрон БМТ уставининг 51 моддасига мувофиқ ўзини ҳимоя қилди
-
Инсон ҳуқуқлари ва Халқаро амнистия ташкилотлари: Трампнинг Эронга қарши таҳдиди уруш жиноятидир
-
Трамп Эроннинг жавобий ҳужумида ҳалок бўлган АҚШ ҳарбийлари сонини аниқлашни бошлаган