Эроннинг Американинг Ироқдаги ҳаво базасига қилган қасос ҳужуми (видео)
Жорий йилнинг 8 январ кунида Эрон Американинг Ироқдаги ҳарбий ҳаво базасига ракеталар билан ҳужум қилди. Эрон Айнул-Асад” ҳарбий ҳаво базасига 13 ракета билан зарба берди.
Бу ҳужум шаҳид генерал Сулаймонийни террор қилишда Американинг содир этган жиноятига қасос жавоби эди. Аввалида Америка бу ҳужум ҳеч қандай талафот етгани йўқ деб иддао қилди.
Дональд Трамп “ўтган кечаси Эрон уюштирган ҳужумида Американинг ҳеч қайси бир ҳарбийси зарар кўргани йўқ. Биз ҳеч қандай талофот берганимиз йўқ. Бизнинг барча ҳарбийларимиз соғ-саломат қолишди. Бизнинг ҳаво базамизга озгина зарар етказилди халос, -деб айтди.
Бироқ, энди Американинг 11 нафар ҳарбийси жиддий зарар кўргани маълум бўлмоқда.
Хабарларга кўра, бу ярадорлар Американинг Германия ва Қувайтдаги ҳарбий базаларига жўнатилган.
Айрим ахборот агентликлари ушбу ҳаво базасига кириш ижозатини олишган ва бу ердаги вазъият ва етказилган зарарлар ҳақида репортажлар нашр этишмоқда.