Германия Американинг Эронга қарши максимал босим ўтказиш сиёсатини танқид қилди
(last modified Mon, 20 Jan 2020 12:48:45 GMT )
Январ 20, 2020 17:48 Asia/Tashkent
  •  Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас
    Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас

Америка Дональд Трампнинг президентлик даврида Баржом ядровий келишувдан 2018 йили май ойида бир томонлама чиқишидан кейин ўз истак-хоҳишларини юклатиш учун Эронга қарши "максимал" даражада босим ўтказишни бошлади. Бу сайъ-ҳаракат Вашингтоннинг европалик шериклари томонидан ҳам танқид қилинди.

Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас якшанба куни Эронга қарши Трамп давлатининг қўллаётган сиёсатини танқид қилиб, Ғарбий Осиё минтақасида кенг тарқаладиган бўҳронга ҳақида огоҳлантириш бериш билан бирга яна бир марта Теҳрон билан музокара қилишга чақирди.

Маас Теҳронга қарши "максимал босимлар ўтказиш" сиёсатини танқид қилиш зимнида, "ҳарбий амалиёт ва таҳдид солувчи ҳаракатлар" Эрон Ислом Жумҳуриятининг принциплари ва хатти-ҳаракатини ўзгартиргани йўқ,-деб айтди.

Маас хорижий босимлар билан Эрон режимини ўзгартириш ўзидан ўзи вазъиятнинг яхшиланиши сабабига айланади деб тасаввур этмаслик керак. Чунончи, Ироқда бу масала керакли даражада натижа бермади,-деб эслатиб ўтди. 

Мааснинг фикрига кўра, Эрондаги шароитни яхшилаш учун музокарани тўхтатмаслик керак ва Теҳрон билан музокара қилиш даркор.

У ҳарбий босимлар ва таҳдидлар натижасиз эканига ишора этиб, Ғарбий Осиёда кенг кўламда бўҳроннинг кенгайиши шоҳидига айланашини Европа хоҳламайди, -деб айтди. 

Германиялик бу расмийсининг Эронга қарши Трамп давлатининг мувафаққиятсиз ва самарасиз сиёсатини танқид қилиши шуни кўрсатадики, ҳатто Нато ташкилоти доирасида Америкага иттифоқчи бўлган европаликлар  максимал даражада босим ўтказиш сиёсатини давом эттириш нафақат муаммоларни ҳал этмайди, балки Ғарбий Осиё минтақасида фожиали оқибатлар олиб келиши мумкинлигига тушуниб етишган.

Трамп давлати максимал даражада босим ўтказиш билан Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг 12 банддан иборат талаблар лойиҳаси доирасида Эронни музокара столига утиришга мажбур эта олади деб уйлаган эди. Бироқ, Америка билан музокара қилмаслик ва Вашингтоннинг ноқонуний талабларини қабул қилмаслик учун Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг жиддий позиция олишлари максимал даражада босим ўтказиш сиёсати ҳеч қандай самара бермайдиганини Трамп давлатига тушунтирди. 

Муҳим нуқта шундан иборатки, Европа Иттифоқи ва европалик учлик, жумладан Германия, Франция ва Британия мамлакатлари 4+1 гуруҳига аъзо мамлакатлар сифатида Эронга қарши Вашингтоннинг сиёсати самарасиз ва мағлуб бўлган сиёсат эканини билишади. Аммо амалда Эронга қарши Американинг сиёсатини ўзгартириш  учун унга қарши босим ўтказиш ўрнига амалда Теҳронга қарши Вашингтоннинг назарида бўлган принциплар доирасида амал қилишади. Европаликлар Американинг Баржом ядровий келишувидан чиқишидан бир ярим йил ўтгач, Эронга қарши Американинг бир томонлама санкцияларининг салбий тасирини камайтириш учун ИНСТЕКС номли Эрон билан савдо ва молиявий муносабатлар механизмини ижро этиш учун жиддий сайъ-ҳаракат  олиб боришмади.

Ҳақиқатан ҳам европаликлар Трамп давлатининг биртомонлама таҳдидларининг салбий тасирини камайтириш  учун ҳеч қандай сайъ-ҳаракат олиб боришмади. 

Шунинг учун пассив сиёсат ва фаолиятсизликка қарши ксиламал кўрсатиш учун Эрон Баржом ядровий келишувда ўз зиммасига олган мажбуриятларини қисқартиришнинг 5 -чи босқичини ижро этишга кирди. Американинг Баржом ядровий келишувидан чиқиши ва бу келишувга қарши сайъ-ҳаракат қилиши ҳамда европаликларнинг ўз ваъдаларига қараб амал қилмаганлари Баржом ядровий келишувида ўз зиммасига олган мажубуриятларини босқичма-босқич -мабосқич қисқартириш учун Эроннинг амалга оширган далилларидан саналади. Бунга қарши, Европа Иттифоқи Теҳронга нисбатан конструктив позиция олиш ўрнига Американинг босими остида Баржом ядровий келишувидаги ихтилофларни бартараф этиш механизмини фаоллаштирди.   

Вашингтон бир неча маротаба эълон қилдиким, Эронга қарши "максимал босим ўтказиш"-дан мақсад Американинг манфаатини ҳал этувчи масалаларни назарга оладиган Теҳрон билан янги келишувга келишдан иборатдир,

Америка мудофаа вазири Марк Эспер Эронга қарши босим ўтказишдан Америка давлатининг мақсади бу Эронни музокара қилишга мажбурлашдан иборатдир, -деб айтди.

Трамп давлати бир неча мартаба Эронга қарши Вашингтоннинг ноқонуний талабаларини амалга оширишда талим бўлиш учун Эронни мажбурлаш мақсадида тарихда собиқаси бўлмаган санкцияларни жорий этишни таъкидлади. Америкаликлар Теҳроннинг принципларини ўзгартириш мақсадида жорий этган санкциялари натижасиз қолганига аҳамият қаратмасдан Теҳронга нисбатан босимларни кучайтириш ва санкцияларни жорий этиш ҳақида ваъда беради. 

Эрон ташқи ишлар вазири муҳаммаджавод Зариф Америка президенти "иқтисодий уруш" ҳақида гапиришига ишора этиб, мен унинг номини иқтисодий терроризм деб биламан, чунки оддий халқни нишонга олади,-деб таъкидлади.

Вашингтоннинг душманона ҳаракатларига қарамай Эрон бир неча маротабалар таъкид қилдиким, Американинг мустабид зўравонликлари баробарида таслим эттриши мақсадидаги американинг босимларига туй сунмайди. халқаро ташкилотлари, жумладан халқаро валюта фонди ва халқаро жаҳон банки ўзининг охирги ҳисоботларида Американинг Эронга қарши жорий этган санкцияларининг тасири камайиб, Эрон иқтисоди 2020 йилдан бошлаб оддий жараёнга киради,-деб эълон қилди. 

Ёрлиқ