Хитойдаги янги турдаги коронавирус (фотожамланма)
Январ 22, 2020 14:16 Asia/Tashkent
Нафас олиш йўлларини шикастлайдиган янги вирус одамдан одамга юқиши мумкин, дея тасдиқлади Хитой расмийлари. Сўнгги икки кун ичида Хитойда 400 -дан ортиқ кишида касаллик юқтириш ҳолати аниқланган.
Хитойлик тадқиқотчилар Уханда вирусли пневмонияга олиб келадиган илгари номаълум бўлган коронавирус тарқалишини аниқлашган. Вирус ҳали яхши ўрганилмаган.Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 22 январь, чоршанба куни, Хитойда янги коронавирус тарқалиши сабабли фавқулодда қўмитанинг шошилинч йиғилишини чақирди. Касаллик Хитойда тарқалган, аммо ундан зарарланиш ҳолатлари Жанубий Корея, Япония ва Таиландда ҳам қайд этилган.