Январ 22, 2020 17:36 Asia/Tashkent
  • Афғонистон инсон ҳуқуқлари комиссияси хорижий ҳарбийлар ҳаво ҳужумларида ноҳарбийлар ҳалок бўлишини танқид қилди

Афғонистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси ушбу мамлакатда хорижий кучларнинг амалга оширган ҳаво ҳужумларида ноҳарбий тинч аҳолининг ҳалок бўлишини танқид қилди.

Афғонистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш комиссияси бир баёния нашр этиб, ушбу комиссия олиб борган тадқиқотларга асосан, Нато ташкилоти ҳарбийлари Ҳирот вилоятининг Шинданд шаҳрида амалга оширган охирги ҳаво ҳужумида 15 нафар киши ҳалок ва тан жароҳати олишдиким, ҳалок бўлганлар ўртасида 3 нафар аёл ва 3 нафар бола, ҳамда ярадор бўлганлар орасида эса 2 нафар бола бор эди,-эълон қилди.

Афғонистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссиясининг нашр этган баёниясида, хорижий ҳарбийлар томонидан инсон ҳуқуқларини қайта-қайта поймол этиши ва урушда қурбон бўлганлар сони ортиб кетаётганидан хавотирланиш изҳор этди ва бегона кучлардан ноҳарбийларни ўлдиришни тўхтатишга чақирди.  

Хорижий кучлар 8 январ куни Ҳирот вилоятининг Шинданд шаҳрига ҳаво ҳужум уюштиришди.

Афғонистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш комиссиясининг хорижий кучларнинг ҳаво ҳужумида ноҳарбийларнинг ҳалок бўлиши ҳақидаги танқидий баёниясининг нашр этилиши Кобул давлатининг НАТО ва Америка билан келишилган хавфсизлик келишувидан келиб чиқадиким, бу келишувга асосан 2014 йилнинг охирида бу кучларнинг маъмурияти охирга етганди ва хорижий ҳарбийлар Афғонистон давлатининг истаги ва розилигисиз ушбу ўлкада терроризмга қарши амалиёт ўтказиш ҳаққига эга эмас.

Ўтган беш йил давомида Афғонистонда жойлашган хорижий кучлар бир неча маротабалар Афғонистон давлатининг истак-хоҳишисиз терроризм билан қарши курашиш баҳонаси билан Афғонистоннинг турли минтақаларида ўзбошимчалик билан амалга оширган ҳаво ҳужумларида ноҳарбий тинч аҳолини ўлдиришди.

Ўтган 18 йил давомида Афғонистондаги ноҳарбий аҳолига қарши хорижий кукчларнинг ер ва ҳаво орқали амалга оширган ҳужумлари албатта ушбу ўлкада нотинчликлар кенгайишининг асосий омилларидан бирига айланди. Охирги беш йил давомида  Афғонистон давлатидан ҳеч қандай ижозат олмасдан хорижий кучларнинг бундай амал қилишларининг давом этиши Афғонистон халқининг ишғолгарларга нисбатан нафратланишлари олдингидан ҳам кенг шиддат олиши сабабига айланган.

Сўнгги йилларда хорижий кучларнинг Афғонистоннинг тинч аҳолисини ўлдириш бўйича содир этган турли жиноятлари кўп учрайди. Ҳаттоки, бундай жиноятлар халқаро жиноий суд идорасини АҚШ босими ва таҳдидлари остида тўхтатилган уруш жиноятларини тергов қилишга ундади.

Қандаҳордаги уруш жиноятлари, Нато ва Американинг Афғонистон ноҳарбийларини ўлдиришда  содир этган жиноятлари жумласидандир. Бу нарса ушбу мамлакатда кенг ёритилди.

Уруш жиноятлари рўйхатига кирган жиноий бу ишда Роберт Билз номли америкалик бир ҳарбий 2012 йили 11 март кунида Қандаҳорнинг Панжвай шаҳрида Афғонистоннинг 17 нафар тинч аҳолисини отиб ўлдирди ва уларнинг жасадларини эса ёқиб юборди. Бу жиноят Афғонистонда кенг эътирозларнинг сабабига айланди.

Афғонистон инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш комиссияси шундай бир вазъиятда хорижий кучлар томонидан Афғонистон ноҳарбийларини қатл этиш жараёнини тўхтатишни талаб этмоқдаким, ўтган 18 йил давомида Америка ва Нато ташкилоти Афғонистон халқининг жонини сақлаб қолиш учун ҳеч қандай истак-хоҳишларга эътибор қаратмади.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари, шу жумладан Халқаро жиноий суд судьяларига Америкага кириш учун виза бермаслик ва уларга нисбатан санкциялар жорий этиш билан таҳдид солганди.  

Ёрлиқ