МРБ терроризмга гумон қилинаётганларни қийноққа солишни ошкора ҳимоя этди
(last modified Thu, 23 Jan 2020 11:34:51 GMT )
Январ 23, 2020 16:34 Asia/Tashkent
  • МРБ терроризмга гумон қилинаётганларни қийноққа солишни ошкора ҳимоя этди

Америка ҳардоим инсон ҳуқуқларини ҳимоя этишга иддао қилади ва ўз мухолифларини инсон ҳуқуқларини поймол этишга айблайди. Ҳатто Америка ташқи ишлар вазирлиги ҳар йили жаҳонда инсон ҳуқуқларининг вазъияти ҳақида ҳисобот беради. Бироқ, Американинг хавфсизлик ва разведка ташкилотлари нафақат инсониятга зид бўлган сайъ-ҳаракатлар, жумладан қийноққа солишни амалга оширади, балки очиқ-ойдин бундай хатти-ҳаракатни қўллаб-қувватлайди.

Америка МРБ мутахассислари қийноққа солиш ҳолатлари борлигини тасдиқлаш зимнида, уни зарурий восита деб талқин этишади. Америкада замонавий тергов қилиш йўллари, шу жумладан "сунъий равишда ғарқ этиш" усулини лойиҳалаштирган МРБ-нинг психологи Жеймс Миччел Гуантанама қамоқхонаси ҳарбий терговида қийноққа солиш воситасидан фойдаланишни муносиб ва зарурий деб билди.

Жеймс Миччель сешанба куни 11 сентябр ҳужумларини режалаштирганликда айбланаётган 5 нафар айбдорни муҳокама этиш муҳокамасида, мен агар керак бўлса, бугун ҳам қиёноққа солишни иккинчи маротаба ижро этаман,-деб айтди.

У 11 сентябр каби янги ҳар қандай ҳужумнинг олдини олиш учун қийноққа солишни ахлоқий бир вазифа деб талқин этди.

"Сунъий ғарқ этиш" воситаси тарафдори бўлган Жеймс Миччел бизга қарши ўз ихтиёрлари билан қўлларига қурол-яроқ оладиган террористларнинг ижод этадиган ташвишларига кўра, америкаликларнинг ҳаётларини муҳофазат этиш муҳимроқдир,-деб таъкидлади.

Жеймс Миччел ва Брус Жессен Америка ҳаво кучларининг собиқ психологлари эдилар ва 2002 йилда МРБ дастури билан ривожланган тергов қилиш техникаларини режалаштириш дастурларини ўз зиммаларига олган эдилар.

МРБ бундай лойиҳа учун уларга 1800 доллар пул берган эди ва 2005 йилга келиб, улар хусусий бир ширкатни ташкил этишди ва (black sites) "қора сайтларда " хавфсизлик ходимлари ва терговчиларга қийноққа солишнинг янги усулларини ўргатиш имкониятларини яратишди. Бу кампания 2009 йилда шартномасининг якунига қадар 81 миллион доллар МРБ -дан пул олди. 

АҚШ МРБ камида 39 маҳбусни тергов ўтказишнинг ривожланган техникалари, шу жумладан маҳбусларни деворга уриш, уларни 53*76 ҳажмдаги қуттига солиш ёки сунъий ғарқ этиш орқали қийноққа солганини тан олди. 

Америка 2001 йил 11 сентябр ҳодисаларидан кейин терроризм билан қарши курашиш лойиҳаси доирасида дунё бўйлаб террористик амалиётларда гумон қилинаётган шахслар, айниқса Ал-Қоида гуруҳининг эҳтимолий аъзолари устидан тергов ўтказиш учун бир системани ишлаб чиқарди.

Бу заминда террористик амалиётларга гумонланаётган одамларни ўғирлаб, суд маҳкамасининг ҳукмисиз Америка ташқарисида бўлган маконларда қамоққа солиб, уларни раҳмсизликча азоб берди ва тергов қилди.

Қийноққа солишнинг муҳим намуналаридан бири бу "сунъий равишда ғарқ этиш" усули эдиким, Жорж Буш ўғил президентлик даврида гумонланаётган айбдорлар буйнига гуноҳни қуйиш учун ишлатиларди. МРБ эса бу усулдан кенг фойдаланарди.

МРБ томонидан маҳбусларни қийноққа солиши ва уларга нисбатан муносабат қилиш шаклларининг ошкор бўлиши дунё миқёсида жиддий ва кенг кўламда аксиламал кўрсатишлари ва танқид қилишлари сабабига айланди.

Америка доим дунёда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда пешқадамлик қилади иддао қилади. БМТ ташкилотининг қийноққа солишга қарши комитет ҳамда Халқаро авф этиш ва Human Rights Watch каби инсон ҳуқуқларини ҳимоя этувчи ташкилотлар Америка томонидан маҳбусларни азоб бериш ва уларга нисбатан ёвуз муносабат қилишни кўзатиб бориб, бундай хатти-ҳаракатнинг олдини олиш учун Америка давлатидан жиддий амал қилишни сўради. 

МРБ маъмурлари қийноққа солиш, ёмон муносабатда бўлиш ва инсон ҳуқуқларини поймол этишнинг аксариятини Американинг миллий хавфсизлигини таминлаш баҳонаси билан амалга оширишган.

Америка давлати ҳам қийноққа солиш воситасидан фойдаланишни оқлаш учун терроризм билан қарши курашишни бу масалаларнинг намунаси деб билди.

Америка ташқи ишлар вазири ва МРБ собиқ раҳбари Майк Помпео МРБнинг қийноққа солиш бўйича одамларини қўллаб-қувватлаб, Ёмон одамлар бизнинг разветка жангчиларимиз эмас. Ёмон одамлар террористлардирлар. 11 сентябрда бизнинг хавфсизлигимизни таминлаган барча ватанпарварлари ва собиқ ҳамкорларимга Америка сизларни қўллаб-қувватлайди, сизларни муҳофазат этади деб айтаман,-деб ёзди.

Бироқ, экспертлар нуқтаи назарларининг  аксарияти қийноққа солиш йўлидан фойдаланиш ва бу воситани қўллаб-қувватлаш нафақат инсон шаънига рияот этишга зиддир, балки халқаро ва ички миқёсда қупол душманликнинг ижод этилиши ва унинг кенг кўламда кенгайиши сабабига айланади.

 

Ёрлиқ