феврал 13, 2020 13:54 Asia/Tashkent
  • Хитой коронавирус олдин ва кейинги вазъияти (фотожамланма

Хитой ҳукумати хавфли коронавирусни енгиш учун карантин меъёрларидан анча катта ҳажмдаги чора-тадбирларни амалга оширди.

Ушбу ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда, аммо танганинг бошқа томони ҳам бор: миллионлаб хитойликлар касалликни тарқатмаслик ва унга йўлиқмаслик учун уйларига қамалиб ўтиришга мажбур бўлмоқда. Бу мамлакатдаги ғаройиб логистика туфайли глобал муаммоларни келтириб чиқармайди, Хитойда ҳамма нарсани уйга етказиб бериш мумкин. Бироқ кўчалари ҳувиллаб қолган шаҳарлардаги манзара апокалипсис даври ҳақидаги фильмларни эслатиб юбормоқда.

Apple компанияси 42 та чакана савдо дўконлари ва Макаодаги дунёнинг энг катта 2 та казиноси ҳам ёпилди. Starbucks тармоғига кирувчи кафелар ёпилган, авиарейслар тўхтатилган. Метро ичи ҳам бўм-бўш, кўплаб компаниялар ўз ходимларига офисга келмай масофадан туриб ишлашни таклиф этган. Хитойда ҳаёт қайнаган жойлар айни кунларда шундай кўриниш ҳосил қилган.

Шанхайдаги Apple дўкони, 2019 йил 29 январь.

Худди шу савдо масканининг 2020 йил 5 февралда олинган сурати.

Макаодаги Grand Lisboa казиноси, 2019 йил 28 сентябрь.

Қиморхонанинг 2020 йил 5 февралдаги кўриниши.

Сҳанхайдаги Starbucks, 2018 йил 24 февраль.

2020 йил 7 февралдаги ҳолат.

Гонконг халқаро аэропорти, 2017 йил 10 март.

2020 йил 6 февралдаги кўриниш.

Пекин шаҳридаги метро, 2018 йил 25 апрель.

Дондан бекатида одатда тиқилинч кузатиладиган вақтда турган метро поездининг вагони, 2020 йил 6 февраль.

Гонконгдаги супермаркет, 2017 йил 17 август.

2020 йил 6 февралда олинган суратда ушбу супермаркет пештахталарининг бўм-бўшлиги акс этган.

Гонконгдаги савдо маркази, 2015 йил 9 август.

 

 

Ёрлиқ