Ӯн биринчи чақириқ Эрон Исломий Кенгаш Мажлисига сайловлар (4)
Эрон Ислом Жумҳуриятида сайлов халқ билан масъулларни чамбарчас боғлаб турувчи воситадир
Сайлов мамлакат Конститутсиясида Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий рукнларидан биридир.
Эрон Ислом Жумҳурияти умумхалқ референдуми орқали ташкил этилган эди. Ана шундан кейин ҳозиргача мамлакатда турли поғона ва савиядаги кӯплаб сайловлар ӯтказилди.
1989 йилнинг 1 апрел куни ӯтказилган умумхалқ референдуми Эрон сиёсий тарихида халқнинг тинч сиёсий тадбирда мислсиз равишда фаол иштирокининг намунасидир. Бу умумхалқ сӯровида қатнашган эронликларнинг 98 фоиздан ортиғи мамлакатларининг сиёсий тизими "Исломий Жумҳурият" бӯлишини ёқлаб овоз бердилар. Ана шундан сӯнг Эрон Ислом Жумҳуриятининг Конституцияси лойиҳаси тайёрланиб, тасдиқланди.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Конституциясига асосан эронликлар тӯртта сайловда (президентлик, Исломий Кенгаш Мажлиси, Шаҳар ва қишлоқ Исломий Кенгаш Мажлиси ҳамда Раҳбарлик қошидаги Экспертлар Кенгаши каби сайловларда бевосита қатнашиб, яширин овоз бериш йӯли билан мамлакат тақдирини белгилаш ва ишларини бошқаришда иштирок этишади.
Эрон Ислом Жумҳуриятидаги сайловлар дунёнинг бошқа мамлакатларидаги сайловлардан халқнинг фаол иштироки билан ажралиб туради. Маълумотларга кӯра Эронда Президентлик сайловининг 7- даврасида сайловчиларнинг 97.7 фоизи, саккизинчи даврасида 66.6 фоизи, тӯққизинчи даврасида 62.8 фоизи, ӯнинчи даврасида эса 58 фоизи қатнашган.
Эрон Исломий Кенгаш Мажлиси сайловларида ҳам фуқаролар жуда фаол қатнашиб келишган. Исломий Кенгаш Мажлиси сайловларида ӯрта ҳисобда сайловчиларнинг 55 фоизи қатнашиб келган. Аммо бешинчи чақириқ Эрон Исломий Кенгаш Мажлисига ӯтказилган сайловларда сайловчиларнинг 71 фоизи қатнашишди.
Маълумотлардан кӯриниб турибдики, қийинчиликлар, айрим мамлакатлар томонидан мунтазам равишда олиб бориладиган манфий таблиғотлар, уруш, террор ва иқтисодий босимларга қарамай доимий равишда халқнинг сайловларда иштироки 50 фоиздан юқори бӯлиб келган.
Эрон мамлакатнинг сиёсий бошқарувида халқнинг фаол иштирокини таъминлаш бӯйича минтақа давлатлари орасида олдинги сафдадир.
Бу йил Эронда ӯн биринчи чақириқ Исломий Кенгаш Мажлисига сайловлар ҳамда Раҳбарлик қошидаги Экспертлар Кенгашига оралиқ сайлов ӯтказилади. Бу сайловлар 21 феврал куни ӯтказилиши кӯзда тутилган.
Кӯпгина Ғарбий Осиё мамлакатларида сайлов ӯтказилмайдиган, айримларида номига сайлов ӯтказилсада, унда одамларнинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этилмайдиган бир шароитда Эронда эркин ва қонун асосидаги шаффоф сайловлар ӯтказиш одатга айланди. Мисол учун Саудия Арабистони, Қатар ва Иорданияда бир вақтнинг ӯзида амалда ҳукумат ва давлат ролини бажарадиган подшоҳ сайлов доирасига сиғмайди. Шу сабабли халқ уни сайлаш, вазифасидан бӯшатиш ва ҳатто танқид қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Бу мамлакатлардаги хотин-қизларга бӯлган феодалча муносабат ҳам жуда ачинарли бӯлиб, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Халқаро ташкилотлар ҳам бу масалада сукут сақлаб келишади.Форс Кӯрфази ҳошияси мамлакатларидаги меросий ҳукуматлар амалда халқнинг ҳукумат ишларида қатнашишига мутлақо йӯл қӯйишмайди. Уларда раҳбарлик лавозимларини эгаллаш ҳуқуқи шахснинг қайси бир "ол", оила ёхуд қавм-қабилага мансублиги билан белгиланади.
-
Ӯн биринчи чақириқ Эрон Исломий Кенгаш Мажлисига сайловлар (3) Эронда ӯрта ҳисобда ҳар йили бир сайлов ӯтказилади