Америка кучларининг Афғонистонда чиқиш жараёни бошланди
(last modified Wed, 04 Mar 2020 10:50:22 GMT )
март 04, 2020 15:50 Asia/Tashkent
  • Америка кучларининг Афғонистонда чиқиш жараёни бошланди

Американинг жанжалли президенти Дональд Трамп Америка кучларини Афғонистондан чиқаришни ваъда берган эди. Бироқ, бу ваъдалар амалда татбиқ этилмади. америка ва Толибон ўртасидаги тинчлик келишувининг имзоланиши билан бу масалани амалда татбиқ этишни сўради. Аммо ушбу заминада кўп аммо ва агарлар мавжуддир.

Америка мудофаа вазири бу ҳақда тўхталиб, Американинг Афғонистондаги ҳарбийлари олий қомондонларига ушбу мамлакатдан дастлабки орқага чекинишни бошлашга дастур берганини эълон қилди.

Эспер Пентагон биносида ўтказилган матбуот анжуманида Толибон билан тинчлик келишуви имзоланишидан кейин 10 кун давомида Америка ҳарбийларини Афғонистондан чиқариш жараёни бошланиши керак,-деб айтди.

Эспернинг айтишича, Америка 135 кун давомида ўз кучларини 13000 минг нафардан 8600 минг нафарга камайтиради. Кейин эса вазъиятни ўрганиб чиқади.

Америка мудофаа вазири ПАмерика ўз кучларини Афғонистондан чиқариш билан ўзининг ҳусни ниятини кўрсатмоқда, -деб иддао қилди.

Эспер шу билан бирга ҳозирги вазъиятда тинчлик келишуви имзоланишидан кейин Афғонистонда кескинликлар камаяди ва афғон гуруҳлари ўртасида  музокаралар жараёни бошланади деб умидворлик билдираман,-деб эслатиб ўтди.

Америка шанба куни 29 феврал кунида ушбу мамлакатдаги 18 йиллик урушнинг охирга етиши ва Афғонистондан хорижий кучларнинг тўлиқ чиқишига имконият яратади деган Вашингтоннинг иддаосига кўра Толибон билан тинчлик келишувини имзолади. Бироқ, айрим экспертлар бу сайъ-ҳаракатни президентлик сайловлар йилида хорижий сиёсат арсасидаги Трампнинг уйини деб тавсиф беришмоқда.

Трамп тинчлик келишиуви изоланишидан бир неча соат ўтгач, Оқ Уйда ўтказилган матбуот анжуманида бу келишув АҚШ-га ижозат бериши керакки, Афғонистондаги ўз кучларини 13 минг нафардан 8600 нафарга камайтиришга имконият яратиши керак. Трамп Америка кучларини бундан ортиқ камайтиришни рад этди. Аммо АҚШ керак бўлган вақтда зудлик билан ўз кучларини бу мамлакатга қайтаради,-деб айтди.   

Америка президенти шунингдек, Мериленд чеккасида консерваторларнинг йиллик сиёсий конфренциясида, агар Толибон гуруҳи ўз ваъдаларига қараб амал қилса, бу уруш охирга етади. Биз дунёнинг полицияси бўлолмаймиз,-деб айтди. 

Трамп давлатининг ушбу келишувнинг боқий қолишига умидворлик билдириши ва Пентагон ўз кучларини афғонистондан чиқариш дастурини тақдим этган бўлсада, аммо Толибон ва Америка ўртасида тинчлик келишуви имзоланишидан кейин ушбу мамлакатда  нотинчликлар ва тўқнашувлар бутунлай баратараф этилиши назарга ташланмайди. 

Америка армияси муштарак штабининг раиси генерал Марк Мейли афғонистонда нотинчликлар ва тўқнашувлар тез орада тўхтамайди,-деб айтган.

Бироқ, Афғонистон давлати ҳам ушбу келишувни ижрога киритишга мойиллик зоҳир этмаяпти.  Америка ва Толибон ўртасида тинчлик келишуви имзоланишидан бир кун ўтгач, Афғонистон президенти Ашраф Ғани якшанба куни 1 март кунида Толибон гуруҳига аъзо бўлганларни қамоқдан озод этишни кескинликка учратди ва уларни озод этиш учун бирон бир мажбуриятни зиммасига олгани йўқ,- деб таъкидлади.

Ашраф Ғани Афғонистоннинг Кобул шаҳ\рида ўтказилган матбуот анжуманида, Толибон гуруҳи музокара қилишнинг олдиндан қуйилган шарт-шароит сифатида Афғонистон қамоқхоналаридан ўз аъзоларини озод этишни талаб қилмоқда,-деб айтди.

Америка ва Толибон ўртасидаги тинчлик келишувида, ҳар иккала томон ўзаро келишилган ҳолда ишонч ҳосил қилиш сайъ-ҳаракатлар сифатида уруш ва сиёсий маҳбусларни озод этиш учун сайъ-ҳаракат қилишлари керак деб келтирилган. Бу келишувга асосан, Тоолибон гуруҳининг 5000 нафар маҳбуси Афғонистон давлатининг 1000 нафар маҳбуси ивазига 10 март ойигача озод этилиши лозим. Толибон гуруҳи душанба куни 2 март кунида, агар Афғонистон давлати 5000 нафар маҳбусини этмаса, унда Кобул давлатига қарши амалиётлар бошқатдан бошланади, деб эълон қилди.

 

Шу тартиб билан америка ва Толибон ўртасидаги тинчлик келишуви савол остига қолмоқда. Агар маҳбусларни озод этиш амалда татбиқ этилмаса, табиийки, Толибон гуруҳи қуролланган ўз сайъ-ҳаракатларини бянгитдан бошлайди. Шу тартиб билан бу келишувдаги бошқа модалар, шу жумладан Американинг ҳарбийларини афғонистондан чиқариш масаласи ҳам мубҳамлигича боқий қолади.  Афғонистоннинг суботсиз вазъиятини эътиборга олган ҳолда, бу келишув қийинчилик ва кескинликларга юзмаюз бўлиши муқаррар. Бу келишув учун шошилган Трамп ҳам энди ўзининг сақловолди президентлик рақобатларида ундан фоадаланади,-деб  тасаввур этмоқда. Шунинг учун Толибон ва америка ўртасидаги тинчлик келишувининг истиқболи аниқ эмас ва ушбу келишув амалда татбиқ этилиши учун кўп монеалар мавжуддир.