март 05, 2020 16:02 Asia/Tashkent
  • Россия ва Хитой   Эрон ядровий дастури ҳақида МАГАТЭ берган ҳисобитига мухолифат қилди

Баржом ядровий келишуви доирасида Эрон ядровий дастури ҳақида МАГАТЭ ташкилотининг берган охирги ҳисоботи янги талабларни қуйиши сабабли 4+1 гуруҳи шарқий блоки, яъни Россия ва Хитойнинг жиддий аксиламал кўрсатиши сабабига айланди.

МАГАТЭ одатда ҳар уч ойда ўз ҳисоботини нашр этад. Сешанба куни ҳам ушбу агентликнинг уч ойлик ҳисобти нашр этилдиким, унда Эрон шаффофлик билан амал қилиши таъкидланади.

МАГАТЭ-нинг ушбу ҳисоботида Баржом ядровий келишувидаги мажбуриятлар Эрон томонидан поймол этилгани ҳақида ишора этилади. МАГАТЭ ўзининг алоҳида хабарида, агентликка Эроннинг айрим маконларини текширишга рухсат берилмагани сабабли Теҳронни танқид қилди ва Теҳрондан ушбу заминда ҳамкорлик қилишни сўради. МАГАТЭ-нинг ушбу ҳисоботи Хитой ва Россиянинг мухолифати билан юзмаюз бўлди.  Бу мамлакатлар хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ва 4+1 гуруҳининг муҳим аъзолари Эроннинг ядровий дастури масаласига адолат билан муносабат қилиш зарурлигини таъкидлади.


Россия ташқи ишлар вазирлигининг қурол-яроқлар бўйича идорасининг раиси Владимир Ярмаков

Россия ташқи ишлар вазирлигининг қурол-яроқлар бўйича идорасининг раиси Владимир Ярмаков Эрон ҳақида МАГАТЭ ташкилотининг берган охирги ҳисоботидан сўистеъмол қилишдан ўзини тийишни сўради.

Ярмаковнинг айтишича, Москванинг фикрига кўра, Эрон ўзининг ядровий фаолиятларида жуда шаффофлик билан амал қилмоқда ва ушбу мамлакатнинг хавфсизлигини таминлаш учун МАГАТЭ ташкилоти қаршисида ўз зиммасига олган мажбуриятларни ижро этиш учун Эроннинг иштирок этишининг давом этиши ҳар қайси нуқтаи назардан аҳамиятли ҳисобланади.

Россия бир неча маротаба Эроннинг ядровий дастури шаффоф эканлигини таъкидлаш зимнида, ушбу заминда ҳақ-ҳуқуқ ва вазифа ўртасида мувозанатни ижод этиш зарурлигини таъкидлайди. Ҳолбуки, ғарбликлар еропаликлардан бошлаб Америкагача доим Баржом ядровий келишуви доирасида Эрон ўз мажбуриятларини бажаришини давом этиши зарурлигини таъкидлашади. Аммо Баржом ядровий келишувида ўз зитммаларига олган мажбуриятларини амалга оширишмайди ёки ижро этишни хоҳламайдилар. 

МАГАТЭ ҳам ўзининг охирги ҳисоботида Эроннинг сайъ-ҳаракатлари заминасига ишора этмасдан, уранни бойитиш мизони ёки бойитилган урун мизони бўйича Эрон томонидан Баржом ядровий келишувида олган мажбуриятларини бажармаётганини таъкидлайди. Айни пайтда, МАГАТЭ ташкилоти томонидан айрим маконларни текшириш учун қилган талаби Баржом ядровий келишувига ҳеч қандай алоқаси йўқ ва бу нарса мантиқсиз қуйилган талаб ҳисобланади.

Эрон Атом энергияси ташкилоти наттоғи Беҳрўз Камолвандий

Эрон Атом энергияси ташкилоти наттоғи Беҳрўз Камолвандий Эрон ислом жумҳурияти Халқаро атом энергиясини асоссиз ва ноқонуний истак хоҳишлари ва саволларига жавоб қайтармаслик учун етарли далилга эгадир деб айтди.

Москва бу масала бўйича Эрон билан бир хил фикрга эга. Венада жойлашган халқаро ташкилотларда Россиянинг намояндаси Михаил Ульянов чоршанба куни Эрондаги иккита тасисотни текшириш учун МАГАТЭ ташкилотининг иддаосини рад этди.

Венада жойлашган халқаро ташкилотларда Россиянинг намояндаси Михаил Ульянов

Ульянов шундай ёзади: "Намуна олиш учун агентлик инспекторларининг Эрондаги иккита марказига кириш  масаласи Эрон ядровий дастурида "эҳтимолий ҳарбий ўтмиши" билан ҳеч қандай алоқаси йўқ"

Хитой ҳам 4+1 гуруҳининг шарқий блокига аъзо мамлакат сифатида Россияга ўхшаб позиция олган. Пекин МАГАТЭ -га Эронниннг ядровий дастурига нисбатан бетарафлик позициясини олиш билан муносабат қилишни тавсия берди.

Хитой ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Жоу Ли Жиян Эрон ядровий дастури билан боғлиқ кескинликнинг давом этишида Американи айбдор эканини таъкидлаш зимнида, МАГАТЭ расмийларидан мавжуд масалаларни дипломатик йўл билан ҳал этишга ҳаракат қилишини сўради.

Жоу Ли Жиянинг айтишича, МАГАТЭ Эронни ўз ваколатларига мувофиқ равишда кузатиб бориши, бетарафлик ва холислик ҳамда хавфсизлик чораларини қуллаш тамоюлларига риоят қилган ҳолда, ушбу маласаларни ҳал қилишда ушбу мамлакат билан ҳамкорлик қилиши керак,-деб таъкидлади. 

Хитой ва Россиянинг Эрон ядровий масаласи ҳақида МАГАТЭ берган ҳисоботи ва унинг ҳуқуқий ва назорат қилиш ҳавзасидан кенгроқ қуйган талаблари ҳақиқатда сиёсий амал саналади. 

МАГАТЭ бош котиби Рафаэль Гросси ҳам Эрон бу талабларни ижро этишини таъкид қилиши шуни кўрсатадики, у ҳам Эроннинг тинчлик йўлидаги ядровий дастури ҳақида Исроил ва Американинг далилсиз иддаолари тасири остига қолган.

МАГАТЭ бош котиби Рафаэль Гросси

Венадаги халқаро ташкилотларда Эроннинг доимий намояндаси ва элчиси Козим Ғарибободийнинг айтишича, МАГАТЭ Эроннинг иккита марказини текишириш учун қуйган талаби ва истак-хоҳишини ҳеч қандай ҳуқуқий далил келтиргани йўқ. Агентлик томонидан ўнинг талаблари асосида тақдим этилган нусхалар, ҳамда ишончли ва очиқ манбага эга эмас, аммо балки "махфий амалиёт" деб номланган Исроилнинг иддаолари билан қўлга келтирилган.

Ёрлиқ