Коронавирус; Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Эроннинг тиббий билимини юқори баҳолади
(last modified Sat, 07 Mar 2020 11:06:46 GMT )
март 07, 2020 16:06 Asia/Tashkent
  • Коронавирус; Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Эроннинг тиббий билимини юқори баҳолади

Чегара билмас ва ҳали тўлиқ ўрганилмаган коронавируснинг кенг тарқалиши миллий сайъ-ҳаракатларни амалга оширилишига қўшимча, ўзаро тажрибаларни алмаштириш ҳамда жаҳон миқёсида маслаҳатлашувлар ўтказиш халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва турли мамлакатлар тиббий марказларининг диққат-эътиборига қарор олди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳайати бир неча кун олдин Теҳронга келишди ва айрим тиббиёт марказларини кўриб чиқиш зимнида, пайшанба куни Эрон ташқи ишлар вазирлигининг масъуллари билан учрашиб, маслаҳатлашув олиб боришди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳайати Эронда коронавирус эпидемиясининг тарқалиши маркази сифатида Теҳрон вилоятининг жанубида жойлашган Қум шаҳрига боришлари режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш ташкилотининг минтақавий фавқулодда амалиётлар раиси Ричард Бреннан Эрон ташқи ишлар вазирлигининг масъуллари билан маслаҳатлашув ўтказганидан кейин коронавирус билан курашиш бўйича Эроннинг 16 кунлик тажрибаси соғлиқни сақлаш вазирлиги бошчилигидаги барча давлат муассасалари ва барча фуқаролик жамият институтларини сафарбар этиши мантиқий ёндошув эди,-деб айтди.

Қум шаҳридан бошланган коронавируснинг тарқалиши билан ҳамзамон соғлиқни сақлаш вазирлиги, тиббий таълим вазирлиги ва коронавирус эпидемияси билан қарши курашиш бўйича миллий штаб қомондонлиги бошчилигида ҳукуматнинг сайъ-ҳаракати амалга оширилди.

Коронавирус эпидемияси тарқалишининг олдини олиш учун давлат имкониятларини сафарбар этишга қўшимча, халқнинг ҳамжиҳатлик билан амал қилиши ҳамда фуқаролар томонидан шахсий гигиенага риоят этишлари диққат-эътиборга олинди. 

Эронда коронавирус эпидемияси бўҳронини бошқариш ушбу вируснинг кенг тарқалиши ва жаҳон билимининг бу вирус ҳақидаги илми етарли бўлмаганига қарамай бу вирусдан сақланиб қолиш мумкин.

Фавқулодда йиғилиш ўтказиш ва зудлик билан қарор қабул қилиш, жумладан  шахсий гигиенани жамоатчилик томонидан риоят этиш ва кераксиз йиғилишлардан сақланиш Эроннинг соғлиқни сақлаш вазирлигига коронавирусни бошқариши ва охир-оқибат уни назорат қилишига кўмак бериши мумкин.  

Бунга қўшимча, Эроннинг тиббиёт тажҳизотлари, жумладан коронавирусни аниқлаш бўйича махсус лабораторияларни ижод этиш ва уни ташхислаш тажҳизотларини ишлаб чиқариш коронақвирусга мубтало бўлганларни даволаш учун шифокорлар ва ҳамшираларнинг кечаю кундуз меҳнат қилишлари қаторида халқаро миқёсидаги ушбу вирус билан курашиш учун яхши тажрибани намойиш этди. 

Эронда коронавирусга чалинганларни даволаб чиқишлари унинг эпидемияси ва ривожланган мамлакатлар билан қиёслаганда ривожланмоқдаким, дунё ва минтақа миқёсида Эроннинг тиббий билимининг мувафаққиятга эга эканинининг нишонасидир.

Эрон бўйлаб коронавирусни аниқлаш бўйича 21-та махсус лабораторияларни ижод этиш ва келаси ҳафта давомида бундай марказлар сонини 40-тага етказиш коронавирус билан қарши курашиш заминида Эрон медицина соҳаси ривожланганининг яққол намунасидир.

Тиббиёт илмининг ривожланганига қўшимча, миллий бошқа идоралар, жумладан мустазъафин кўнгиллилар ташкилоти, соқчилар корпуси ва Эрон ислом Жумҳурияти армиясининг ҳамкорлигида Эрон соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишчи дастурига эпидемиянинг олдини олиш учун кенг сайъ-ҳаракатлар киритилган. Бу доирада, беморларни аниқлаш, уларни ажратиш, таълим бериш ва уларни назоратга олиш миллий лойиҳалар қолибида  беморларни аниқлаш бўйича 300 мингдан ташкил топган тиббий гуруҳлар йўлга қуйилган.

Халқнинг соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликлар қилишига қўшимча, ниқоб ва дезинфекция қилиш моддаларни ишлаб чиқариш ширкатларининг ҳамжиҳатлик билан фаолият олиб бориши ҳам коронавирус билан курашиш учун Эронда кенг ваҳдат ва ҳамжиҳатлик бўйича ажойиб бир тасвирни ижод этганким, барча ушбу инсоний ва тиббий сайъ-ҳаракатлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг юқори баҳо бериши сабабига айланди.