Американинг Эронга қарши "тиббий терроризми"
Эрон ташқи ишлар вазири дунё аҳли Эрон халқига қарши Американинг иқтисодий терроризми ва тиббий терроризмига нисбатан бошқа сукут сақлай олмайди ,-деб айтди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф шанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида, Эрон фуқаролари коронавирусдан ҳалок бўлаётган бир пайтда, Америка президенти Дональд Трамп "коронавирус" билан қарши курашиш учун Эронга зарур бўлган манбаларни камайтириш мақсадида, Эронга қарши санкцияларни кескин кучайтирмоқда,-деб ёзди.
Америка тиббий тажҳизотлар ва дору-дармонларни санкция қилиши инсон ҳуқуқларини поймол этишнинг яққол намунасидир. Дору-дармон ва тиббий тажҳизотларни осонлик билан таминлаш қийин бўлган ва коронавирус эпидемияси кенг тарқалаётган бир вазъиятда бундай хатти-ҳаракат қандайдир "тиббий терроризм" маъносини англатади.
Америка давлати бундан олдин Эрон халқининг иқтисодий сабр-тоқатини ўртадан йўқ қилиш ва максимал даражада босим ўтказиш мақсадида, Эрон халқига қарши "иқтисодий терроризм"-ни қўллаган эди. Аммо Эрон халқи иқтисодий санкциялар шароитида ҳам кенг фаолият олиб боришлари сабабли Американинг ушбу сиёсати амалда татбиқ этолмай қолди.
Эндиликда, коронавирус эпидемияси жаҳон бўйлаб ва Эронда ҳам тарқалиши шунингдек коронавирусни юқтирганларни даволаш учун тиббий мувафаққиятлар қўлга киритилган бўлсада, аммо тиббий тажҳизотлар ва дору-дармонларга максимал даражада етишнинг имкони йўқлиги сабабли чегара билмас ва ҳали ўрганилмаган бу вирус Эронда одамларнинг жонига зомин бўлмоқда.
Американинг ҳозирги давлати Эрон халқига қарши жорий этган ўзининг "иқтисодий терроризми" ва "тиббий терроризми" билан амалда инсониятга қарши жиноят содир этмоқда ва бундай шароитда дунё жамоатчилиги Американинг инсон ҳуқуқларига зид бўлган хатти-ҳаракатларига позиция олиши керак.
Америкаликлар шундай бир вазъиятда коронавирусдан нажот топиш учун Эрон халқини ҳимоя қилиш ҳақида фикр билдиришмоқдаким, Американинг "тиббий терроризми" коронавирус эпидемияси билан қарши курашишда Эрон фуқароларининг ҳаёти ва яшаш ҳаққини олмоқда.
Эрон парламенти халқаро алоқалар бўйича махсус ёрдамчиси Ҳасан Амир Абдуллаҳиён бу ҳақда шанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида, Оқ Уй расмийлари Эрон халқини нишонга олганини таъкидлаш зимнида, Америка расмийлари очиқ-ойдин ёлғон гапиришади ва инсоний санкциялар ҳеч қачон тўхтатилгани йўқ,-деб ёзди.
Американинг санкцияларига қарамай Эрон коронавирусга қарши курашиш йўлида яхши мувафаққиятларга эришди ва Эроннинг тиббиёт соҳасидаги билими Эроннинг коронавирусга чалинган беморларни даволашда катта кўмак берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Эрондаги намояндаси Христоф Ҳамелманн шанба куни коронавирусга мубтало бўлган шахсларга Эроннинг кўрсатаётган тиббий хизматларини текширишиб, ўз хулосалари ҳақида шундай деб айтди: "Охирги кунларда Эроннинг турли минтақаларидаги шифохоналарда фавқулодда мувафаққиятлар эришганлари шоҳидига айландим"
Коронавирус эпидемиясини назорат қилиш ва уни бартараф этиш халқнинг максимал даражада иштирок этишлари, дору-дармон ва тиббий тажҳизотлар билан бевосита боғлиқдир. Аммо Эроннинг медицина соҳасидаги ортирилган тажрибаси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳамкорликлари Американинг ноқонуний санкциялари коронавирус билан қарши курашиш учун Эрон халқининг саломатлиги ва соғлиқни сақлаш соҳасига зарба бериши ва энг муҳим Эрон халқининг руҳий куч-қудларига зарар етказига ижозат бермайди.
-
ЖССТ вакили: Эрон давлати коронавирус қарши курашда бор куч қудратини ишга олган
-
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Эрон медицинасининг муваффақиятларини олқишлади