Асқар Маҳкам: Ёмонликнинг йўқдир пайғамбарлари...(Видео)
март 11, 2020 17:55 Asia/Tashkent
Ӯзбекнинг забардаст шоири Асқар Маҳкам ижодидан
Ёмонликнинг йўқдир пайғамбарлари,
ёмонликнинг йўқдир валийлари ҳам.
Ўтган акобирлар, сағирлар бари
яхшиликка даъват қилди дамодам.
Кўкдан китоб инди...
Замонга қараб
Валийлар соч юлди...
Бари самарсиз.
Ёмонлик авж олди оловдек яшнаб,
ёмонлик яшади пайғамбарларсиз...
Дўрмон, 3 ноябрь, 1999 йил
Ёрлиқ