Ӯтган  йил давомида Эроннинг минтақавий ва халқаро дипломатияси
(last modified Mon, 23 Mar 2020 08:48:21 GMT )
март 23, 2020 13:48 Asia/Tashkent
  • Ӯтган  йил давомида Эроннинг минтақавий ва халқаро дипломатияси

Ҳижрий-шамсий 1389 йил Эроннинг дипломатия корпуси улкан муваффақиятларни қӯлга киритди.

Ҳижрий-шамсий 1389 йил Американинг золимларча санкциялари ва молиявий етишмовчиликларга қарамай,  Эроннинг дипломатия корпуси минтақада вужудга келган ӯзгаришларда фаол қатнашди ва қӯшни давлатлар билан сиёсий ва хавфсизлик соҳасидаги муносабатларини янада мустаҳкамлади.

Эрон Ислом жумҳурияти  ӯтган йил давомида халқаро қоида-қонунлар доирасида тероризмга қарши курашиб, минтақада тинчлик-осойишталикни барқарор айлаш ҳаракатларини давом эттирди.

Эрон тероризм ва экстремизм, гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва контробанда қилиш, ривожланишдан орқада қолиш, саводсизлик, инвестициядаги маҳдудликлар, молиявий танглик, муҳожиратнинг олдини олиш каби муаммолар ҳамкорликда ҳал этиладиган масалалар эканлигига ишонади.

Минтақа халқларининг асосий муаммоси бӯлган бу масалаларга таважжуҳ қаратиш Эрон ташқи сиёсатининг асосий йӯналишларидан биридир.

  Эрон дипломатияси нуқтаи назаридан минтақада тинчлик-осойишталикни барқарорлаштириш бир қанча омилларга боғлиқ. Бу омиллардан энг муҳими бегоналарнинг нуфузини камайтириш ва минтақа мамлакатлари ӯртасидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлашдан иборат.

Исломий жумҳурият  ӯтган йил давомида жуда кӯп йиғилиш ва конференцияларда минтақа мамлакатлари билан музокаралар олиб бориб, Афғонистон, Сурия, Яман буҳронларини сиёсий йӯл билан ҳал қилиш учун сай-ҳаракатлар қилди. Зеро, у минтақа мамлакатлари ташқи қудратларнинг аралашувисиз ӯз минтақаларида тинчлик-осойишталикни барқарор қила олишларига қатъий ишонади.

Бу сай-ҳаракатлар албатта Америка, сионистик режим ва бошқа тажовузкор мамлакатларга маъқул тушмайди. Шу сабабли улар Эроннинг барча тинчликсевар ташаббусларига тӯсиқ яратишга ҳаракат қилишади.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари оятулло Хоманаи ҳазратлари бу мавзуда буюрадилар: “Америка бу минтақа ёруғ кун кӯрмасин учун, давлатлар ва халқлар ӯзлари билан ӯзлари оввора бӯлиб, минтақадаги барча бахтсизликларнинг сабабчиси сионизм эканлигини пайқамасликлари учун ҳаракат қилади”.

Американинг Ғарбий Осиёга қаратилган стратегияси Эроннинг нуфузини йӯққа чиқариш ва ҳатто уни яккалантириб қӯйишдан иборат. У бу ғаразли мақсадига эришиш, минтақадаги иқтисодий захираларни ҳамда стратегик мавқеъни қӯлга киритиш учун  ӯзининг барча дипломатик воситалари, ҳатто кенг миқёсда ҳарбий воситаларни ҳам ишга солиб келди.

Эрон Ислом жумҳурияти эса бу жараёнга иқтидор ила қаршилик кӯрсатиб, қӯшни мамлакатлар хавфсизлигини ӯз хавсизлигининг бир қисми билиб келмоқда.

Ӯзининг мудофаа қудратидан фойдаланган Эрон ӯтган йил давомида минтақадаги энг нозик ҳодисаларни заковат ила тадбир қилиб, лозим бӯлган жойларда аксиламал кӯрсатди.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари оятулло Хоманаи ҳазратлари Покистон бош вазири ва унинг бошчилигидаги ҳайъат билан мулоқот чоғи Ғарбий Осиё минтақасида тинчлик-осойишталикни барқарорлаштириш ишини жуда нозик ва хавфли деб атаб, айрим минтақа мамлакатлари томонидан Ироқ ва Суриядаги террорчи гуруҳларнинг ҳимояланиши, ҳамда Яманда жанг ва хунрезликлар  ташкил этилаётганидан афсусландилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эрон Ислом жумҳурияти Ямандаги жангларни тӯхтатиш учун тӯрт моддадан иборат таклиф билан чиққанини таъкидлаб, дедилар: бу жангнинг тугатилиши минтақа сиёсатида мусбат таъсирга эга бӯлиши шубҳасиздир.

Бу нарса Эрон Ислом жумҳурияти ӯзининг ташқи сиёсатида Американинг буҳронларни келтириб чиқарувчи аралашувларига мутлақо қарши эканлигини яққол намоён этади.

Америка пул алмашиш ва банк системасида доллардан бошқаларга босим ӯтказиш воситаси сифатида фойдаланади. Бу жараённинг давом этиши нафақат Эрон балки барча мамлакатлар ва эркин тижорат учун улкан таҳдиддир. Эркин тижорат ва пул айланиши барча мамлакатларнинг муштарак эҳтиёжи ҳисобланади. Эрон Ислом жумҳурияти қатор минтақавий йиғилишлар ва БМТнинг Ялпи мажлисларида бу мавзуни қайта-қайта эслатган ва Американинг биртомонлама сиёсатларини маҳкум айлаган.

Эрон Ислом жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний БМТнинг 2019 йилги Ялпи йиғилишида минтақада тинчлик-осойишталикни барқарор этувчи “ Ҳурмуз тинчлик лойиҳаси”ни баён айлади. Бу лойиҳа Форс Кӯрфази ва Ҳурмуз бӯғози мамлакатлари ӯртасида тинч-тотувлик, ривожланиш ва тинчликсеварлик муносабатларини мустаҳкамлаб,  ӯзаро ишонч руҳини вужудга келтиришдан иборат.

Эрон Ислом жумҳурияти ӯтган йил давомида жаҳон ҳамжамияти ва минтақа мамлакатари билан дипломатик муносабатларга киришиб, тероризм ва зӯравонлик  хавфидан холи бӯлган минтақа яратиш учун сай-ҳаракат қилди. Зеро у тинч-тотувликда яшашнинг ягона йӯли ӯзаро ҳамкорлик ва ҳамфикрлилик эканлигини яхши билади.