Эрон ӯтган 1398 хижрий- шамсий йил давомида (2)
Эрон мудофаа қудратининг юксалиши
Ӯтган йил Эрон учун мудофаа қудратини мустаҳкамлаш йили бӯлди
Америка президенти Доналд Трамп ӯтган йил давомида Эронга нисбатан хусумат ва таҳдидларини янада кучайтирди.
Америка давлат мулозимларининг изҳоротлари бу мамлакатнинг Эроннинг мудофаа соҳасида қудратли мамлакатга айланишидан жуда ғазабда эканлигини намоён этади. Улар Исломий жумҳуриятнинг мудофаа қудратини заифлаштириш учун барча усул ва воситалардан фойдаланишади.
Аммо Муқаддас мудофаа йиллари Американинг найранглари қаршисида мағлуб бӯлмаган Эрон бугун ҳам Трампнинг манманликларига иқтидор ила қаршилик кӯрсатиб, Американинг зӯравонлик ҳаракатларини пучга чиқариб келмоқда.
Ҳижрий-қамарий 1398 йил Америка-Эрон муносабатларида ҳал қилувчи йилга айланди. Бу йил Америка бутун диққатини Эронга қарши коалитсия тузиш ҳаракатига қаратди.
Трамп Эрондан қӯрқитиш найранги билан бир томондан ӯзининг таъбири билан айтганда “соғин сигир” ҳисобланган Саудия Арабистони ва бошқа араб давлатларининг нефтдан топган долларларини қӯлга киритмоқчи, иккинчи томондан Американинг минтақага белгиланган янги “Аср муомаласи” лойиҳасини жорий қилмоқчи бӯлди.
Машҳур араб таҳлилчиси Абдулбори Утвоннинг фикрича Трампнинг бу коалитсия тузишлардан кӯзда тутган парда ортидаги мақсади Эронга нисбатан жанг эълон қилиш эмас, балки у Эронни улкан хавф сифатида талқин қилиш йӯли билан Форс Кӯрфазидаги мамлакатларнинг бойликларини сӯриб олиб, сайлов олди кампаниясида бунёд қилишига ваъда берган улкан иқтисодий лойиҳаларига сарфлашдан иборат”.
Бу жараённинг ҳақиқий башараси Америка ӯзининг “Аср муомаласи” лойиҳасининг тақдимотини ӯтказганида ошкора бӯлди.
Аслида Американинг асосий муаммоси минтақада унинг зӯравонликларига қарши курашадиган, Америка, Исроил ва Саудия Арабистони учлигининг ғаразли мақсадлари йӯлига тӯғаноқ бӯлган Эрон Ислом Жумҳурияти ҳисобланади.
Америкалик ёзувчи ва назариётчи Навам Жомскийнинг фикрича Эрон Ғарбнинг зӯравонлик ва мустамлакачилик сиёсатларига тан бермаганлиги сабабли Америка ва Ғарб давлатлари Эронга нисбатан душманлик ва мухолифат қилиб, турли ҳийла-найранг ишлатишади.
Американинг давлат мулозимлари бу маротаба ҳам Эрон ҳақидаги ҳисоб-китобларда адашганликларини тан олишлари керак.
Исломий Инқилобнинг муаззам раҳбари Ҳарам мудофаачилари ва чегара мудофаачилари бӯлган шаҳидларнинг оила аъзолари билан мулоқот чоғи Трамп ва Американинг бошқа мулозимлари томонидан айтилган душманларча таҳдидли сӯзларини алаҳсираш деб атаб, буюрдилар:
“...Америка президентининг алаҳсирашлари янгилик эмас, Исломий Жумҳурият таъсис этилган пайтидан бугунгача бунақа найрангларнинг кӯпини кӯрган. Аммо Эрон халқининг душманлари бирор-бир номаъқулчилик қилолмадилар”.
Эрон Ислом жумҳурияти ҳеч қачон минтақада кескинлик вужудга келтириш учун ҳаракат қилмаган. Аммо у тинчлик ва хафсизликнинг омилларига уларнинг ким бӯлишидан қатъий назар исталган макон ва замонда қаршилик кӯрсатади. Эрон шунингдек ӯзининг мудофаа қудратини юксалтириш учун бировлардан ижозат сӯраб ӯтирмайди. Унинг мудофаа қудратини юксалтиришда стратегик аҳамиятга эга бӯлган ракета қудратини ички имкониятлар ҳисобига юксалтиргани бу фикрнинг далилидир.
Эрон бугунги кунда , бир қатор ҳарбий қурол ва техникалар, жумладан овоз тезлигидаги радарни четлаб ӯтувчи “Соиқа” ва “Озарахш” каби қирувчи самолётлар, шунингдек энг замонавий учувчисиз учоқлар ишлаб чиқаришда улкан муваффақиятларни қӯлга киритди.
Минг километрлик радиусни қамраб олувчи турли радарларнинг ишлаб чиқарилиши, бир неча ернинг сунъий йӯлдошларини фазога учириш каби муваффақиятлар Эронни бу соҳада жаҳоннинг еттинчи мамлакати, сунъий йӯлдош муҳандислиги масаласида эса 12-мамлакатга айлантирди.
Ҳарбий денгизчилик соҳасида ҳам Эрон Хитой ва Россия каби дунёнинг энг қудратли мамлакатлари билан ҳарбий стратегак ҳамкорликка киришган.
Замонавий технологиялар билан жиҳозлантирилган сув ости ва ҳарбий кемалар ана шу ҳамкорликларнинг маҳсули бӯлиб, Исломий Инқилобдан олдин мамлакат бундай замонавий ҳарбий қуролларни ишлаб чиқариш тажрибасига эга эмасди.
Бу мувафақиятларни қӯлга киритишда Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, мамлакат қуролли кучларининг Бош қӯмондони оятулло Хоманаи ҳазратларининг мудофаа қудратини янада юксалтириш ҳақидаги таъкидлари ӯта аҳамиятли эди.
Бугун Эрон Ислом жумҳурияти ҳаво-космик кучлар, ракета қудрати ва ҳарбий денгиз кучлари соҳасида тажовузкор кучларни ортга қайтариш қудратини қӯлга киритган. Унинг бу стратегик имкониятлари душманнинг Эронга нисбатан жиддий қарор қабул қилишига тӯсқинлик қиляпти.
Мелодий 2020 йилнинг бошида Америка террорчи кучлари фидоий генерал Қосим Сулаймонийни террор қилишди. Бу ғайриинсоний амалга аксиламал кӯрсатган Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси 8 январ куни 10 та ракета билан Американинг Ироқдаги “Айнул асад” ҳарбий базасини нишонга олди. Бу иш минтақага таҳлика солиш учун эмас, балки бутун жаҳон ва минтақада осойишталикни барқарор этиш учун амалга оширилди.
Эрон Ислом жумҳурияти Форс Кӯрфазидаги айрим араб мамлакатлари каби бегоналардан миллиардлаб долларга қурол-яроқ сотиб олмаган. У ӯзининг қурол-яроққа бӯлган эҳтиёжини халқаро қонун-қоидага асосан ӯзининг ички имкониятлари ва ӯз мутахасисларининг зеҳн-заковатидан фойдаланган ҳолда қоплайди.
Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг таъкидлашича:
“Исломий Инқилобдан олдин мамлакат қурол-яроқ ва ҳарбий техникага бӯлган эҳтиёжининг 95 фоизини четдан сотиб олиш ҳисобига, фақатгина 5 фоизини эса ички имкониятлар ҳисобига қопларди. Бугун эса бу соҳадаги барча эҳтиёжимиз ӯзимизда ишлаб чиқарилади. Бу эса буюк Эрон халқининг илмий салоҳияти, ҳарбий ва мудофаа иқтидори намунасидир”.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, мамлакат қуролли кучларининг Бош қӯмондони оятулло Хоманаи ҳазратларининг таъбири билан айтганда: “Жанг юз бермаслиги ва таҳдидларнинг тинчиб қолиши учун қудратли бӯлиш керак. Биз бирор-бир мамлакатга таҳдид қилмоқчи эмасмиз. Балки ӯз мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва бизга бӯлаётган таҳдидларни тугатиш пайидамиз”.
Ул ҳазрат Европанинг Америкага жӯровоз бӯлиб, мудофаа мақсадидаги ракета дастури учун Эронга босим ӯтказиш ҳаракатларини танқид қилиб, буюрдилар:
“Европа Эроннинг мудофаа қудрати ва минтақадаги иштироки каби масалаларда Америка билан жӯровоз бӯлишдан тийилиши керак. Зеро, биз ҳеч қачон Европанинг Америка зӯравонликларига жӯровоз бӯлишини қабул қилолмаймиз”.
Маълумки, ҳар бир мамлакат ӯзини мудофаа қилиши ва хавфсизлигини таъминлаши учун халқаро қонунлар доирасида маълум қуролларга эга бӯлиш ҳаққига эга. Ана шу халқаро ҳуқуқ нормаларига кӯра Эрон ӯзининг мудофаа қудратини ошириш учун ҳижрий-шамсий 1398 йил давомида ӯзининг ички мутахассисларининг билим ва малакаларидан фойдаланган ҳолда улкан муваффақиятларни қӯлга киритди ва мудофаа эҳтиёжи тақозо қилган даражада ӯзининг ҳарбий қудратини юксалтириши мумкинлигини намойиш этди.