Америка Конгресси қонунчилик палатаси Эронга қарши санкцияларни бекор қилишни сўрамоқда
Коронавирус эпидемияси кенг тарқалишидан келиб чиққан фавқулодда вазъиятга қарамай Трамп давлати Эронга қарши санкциялар ва чекловларни жорий этишни давом этмоқда. Коронавирус билан қарши кураш олиб бориш учун зарурий тажҳизотлар ва воситаларни таминлаш заминида Вашингтоннинг олиб бораётган ноинсоний муносабати Эроннинг соғлиқни сақлаш тизимига қарши максимал даражада босим ӯтказиш мавзӯси келиб чиқиши сабабига айланган.
Бу масала Эронга қарши Трамп давлатининг золимона санкцияларини бекор қилиш ва уни қисқартириш учун янги талаблар ӯртага қуйилиши сабабига айланган. Коронавирус билан курашиш учун Эрон қудратига АҚШ санкцияларининг салбий тасирини халқаро ва Эрон расмийларининг танқид остига олишларидан кейин Америка Конгрессининг бир гуруҳ аъзолари Теҳронга қарши санкцияларни камайтириш учун истак-хоҳиш билдиришди.
Америка Конгресси қонунчилик палатасининг 32 нафар аъзоси, жумладан Берни Сандерс, Элизабет Ворн, Эд Марки ва Америка Вакиллар палатасининг бир гуруҳ вакиллари, жумладан Александрия Экосио-Картез, Барбара Ли ва Элҳон Умар имзоси остида ёзилган мактуб Америка ташқи ишлар вазири ва ушбу мамлакатнинг ғазначилик вазирига юборилди.
Америка қонунчилик палатаси ушбу мактубда коронавирус эпидемияси сабабли Эронга қарши эжорий этилган санкцияларни муаллақ ҳолатга келтириш талабини қуйиш зимнида, бу бӯҳронни Эронда янада оғирлаштириш нафақат Эрон халқи учун , балки дунё ва Америка халқига ҳам таҳдид солади,-деб ёзди.
Бу мактубни ёзганлар коронавирус эпидемиясини эътиборга олган ҳолда, Эронга қарши Трамп давлатининг қўллаётган максимал даражада босим ӯтказиш сиёсати номуносиб ва нотӯғри эканини таъкидлашлари зимнида, 2003 йилда Эроннинг Бам шаҳрида зилзила юз берганида, Жорж Буш ӯғли давлати ҳам Эроннинг санкцияларини камайтиргани ва уларга кӯмак берган эди деб ишора этдилар.
Улар Эронинг иқтисодий катта саноати, айниқса ноҳарбий саноатнинг асосий соҳалари, Эронинг банк системаси ва нефтни экспорт қилиши учун жорий этилган санкцияларни камайтиришни мутахассислар коронавирус эпидемияси бӯҳрони охирга етиши ҳақида фикр билдирганлари замонгача муаллақ ҳолатга келтиришни сӯрадилар.
Доналд Трамп 2018 йил май ойида Баржом ядровий келишувидан биртомонлама чиқишидан кейин бу келишувда муаллақ ҳолатга келтирилган санксияларни Эронга қарши қайта жорий этди. Бунга қӯшимча, Эрон иқтисодиётининг тули соҳаларига қарши янги санкцияларни ҳам жорий этди. Муҳим нуқта шундан иборатким, бу санциялар ҳатто инсопарварлик ёрдамлар, жумладан махсус нодир касалликларнинг керакли дори-дармонларини ҳам ӯзига қамраб олган.
Бироқ, коронавирус эпидемияси Американинг санкциялари сабабли Эронда дори-дармон ва тиббий воситаларнинг камчилигига олиб келган.

Америка сенатори Берни Сандерз ӯзининг Твиттер саҳифасида, Эрон санкцияларини муаллақ ҳолатга келтириш учун Конгресснинг 32 нафар аъзоси ёзган мактуби тӯғрисида шундай ёзди: "Эронда коронавирусдан 2600 нафар ҳалок бӯлишди. Аммо Америка санкциялари ушбу мамлакатга тиббий кӯмаклар ва дори-дармонларни етказиб беришга монеа яратмоқда"
Бу масала оғир вазъиятдан бохавар бӯлган халқаро ташкилотлар Вашингтоннинг Эронга қарши санкцияларини бекор қилишни талаб этишлари сабабига айланди. БМТ ташкилотининг расмийларидан бири ҳам Эрон ва Суриядан олиб Венесуэлагача бӯлган барча мамлакатларга нисбатан жорий этилган халқаро санксялар бекор этилишини сӯради.

БМТ ташкилотининг озиқ-овқат масалалари бўйича махсус маърўзачи Ҳилол Элвер бир баёнияда шундай деб айтди: "Зимбабве, Куба, Эрон Венесуэла ва Сурияга нисбатан оғир санкцияларнинг давом этиши муносиб ва етарли озиқ-овқатга эришиш учун оддий фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларини жидий шаклда заифлантирган. Мазкур мамлакатларга қарши жорий этилган биртомонлама санкцияларни зудлик билан бекор қилиш амалий ва инсоний бир заруратдир"
Барча талабларга қарамай Трамп давлати ӯзининг ноинсоний фаолияти, яъни Эронга қарши максимал даражадаги босимларини давом эттирмоқда.

Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампео сешанба куни коронавирус эпидемияси сабабли Эрон санкцияларини камайтириш эҳтимоли ҳақида берилган саволга жавобан, биз барча сиёсатларимизни доим баҳолаймиз. Шунинг учун уни умуман қайта кўриб чиқамизми деган саволга жавоб бўлади,-деб айтди.
Шунингдек у Эроннинг санкциялари инсоний ва дори-дармонларни ӯзига қамраб олмайди,-деб иддао қилди.
Бироқ, бу масалада жиддий монеалар мавжуддир. Эронга қарши Американинг сиёсий босимлари ва санкцияларининг давом этиши "Эрон тиббий тизимига қарши максимал даржада босим ӯтказиш" масаласи юзага келиши сабабига айланган. Эроннинг сиёсий ва соғлиқни сақлаш соҳасининг расмийлари ва шифокорлари бир неча маротаба Америка санксиялари Эронга дори-дармон воситалари ва тиббий тажҳизотларни олиб келишга монеа яратмоқда,- деб таъкидлашди.
Ҳақиқат шундаки, мамлакат ва ширкатларнинг аксарияти Эронга кӯмак бериш учун Американинг жазо беришидан қурқишлари ва эҳтимолий бошоғриқларнинг олдини олиш учун Эрон билан ҳатто дори-дармон ва тиббий воситалар соҳасида ҳам муомала қилмасликни афзалроқ кӯришмоқда.