Хушхабар! Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 13 нафари бутунлай тузалди (фотожамланма)
(last modified Thu, 02 Apr 2020 16:01:35 GMT )
апрел 02, 2020 21:01 Asia/Tashkent
  • Хушхабар! Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 13 нафари бутунлай тузалди (фотожамланма)

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бугун коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг яна 13 нафари бутунлай тузалди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Уларнинг 12 нафари Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан, 1 нафари эса Хоразм вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонадан соғайиб чиқди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатишди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Коронавирус инфекцияси хасталигидан тузалган фуқароларимизнинг 1 нафари жорий йил 13 март куни Истанбул – Тошкент йўналишидаги рейсда, яна 1 нафари эса шу йил 18 март куни Москва – Тошкент йўналишидаги рейс билан мамлакатимизга келган. Қолган 11 нафар киши эса коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар билан мулоқотда бўлишган.

Шундан сўнг, юртимизда коронавирус инфекциясидан соғайганлар жами 25 нафарга етди.

Умумий ушбу инфексияни юқтирганлар сони 190 киши, вафот этганлар эса 2 киши.

Фото: ССВ матбуот хизмати
Фото: ССВ матбуот хизмати
Фото: ССВ матбуот хизмати

Sof.uz