апрел 15, 2020 14:49 Asia/Tashkent
  • БМТ бош котиби коронавирус бўҳрони очарчилик бўҳронига айланиши ҳақида огоҳлантириш берди

Жаҳон бўйлаб коронавирус эпидемиясининг кенг тарқалиши дунё аҳлини собиқаси бўлмаган бўҳрон билан юзмаюз этиб қуйди ва буни бутунжаҳон коронавирус фожеаси деб аташ мумкин. бу бўҳрон турли жиҳатларга эга ва унинг тасир етказиш томонлари тобора ошкор бўлмоқда. Бунга қарамай бу бўҳроннинг энг асосий оқибатлари иқтисодий оқибатлари саналади.

БМТ бош котиби Антонио Гуттереш бу ҳақда коронавирус эпидемияси очарчилик бўҳронига айланишига ижозат бермаслик керак ,- деб огоҳлантириш берди. 

Гуттереш ўзининг Твиттер саҳифасида, биз Ковид-19 бўҳрони очарчилик бўҳронига айланишига ижозат бермаслигимиз керак. Биз коронавирусни бартараф этиш учун бирлашишимиз зарур ва қашшоқ ва камбағалларни ҳимоя қилишимиз лозим,-деб ёзди. 

БМТ бош котиби Антонио Гуттереш

БМТ бош котиби коронавирус эпидемияси қанча давом этиши маълум эмаслигидан хавотирланиш изҳор этди. Тахмин қилинишича, коронавирус узоқ муддат давом этади ва дунё аҳлининг энг ёмон тушига айланиб қолади. Бўҳронлар жараёни, жаҳон ҳамда минтақа тўқнашувларнинг қтисодий тасири ва натижалари дунё аҳлининг бир қисмига тасир етказганди ва дунё аҳли коронавирусдек бундай зарарни ўтган 70 йил давомида кўрмаган эди. Бироқ, ўтган икки ой давомида коронавирус миллионлаб одамларнинг карантинга олиниши билан жаҳон иқтисодиётини инқирозга яқинлаштирди. 

Иқтисод мутахассислари давлатларнинг чора-тадбир кўришларига қарамай  катта инқироздан ҳам ёмонроқ ҳозирги замон иқтисодининг инқирози рўй беради, - деб башорат этишмоқда. 

Гарвард университетининг устоди Николас Барензнинг айтишича, коронавируснинг кенг тарқилиши ҳозирги асрнинг энг катта халқаро бўҳрони саналади. Бу бўҳроннинг тасири ва ҳажми жуда катта бўлади ва бу бўҳрондан келиб чиқадиган иқтисодий ва молиявий бўҳрони эса 2008-2009 йилги катта инқироздан ҳам ўтиб кетиши мумкин. 

Гарвард университетининг устоди Николас Барнз

Жаҳон тижорат ташкилоти ўзининг охирги маълумотларида, коронавирус эпидемиясининг бошланиши 2020 йилда тижорат муомалаларини 13-32 фоизгача камайиши сабабига айланиши мумкин,- деб эълон қилди.

Бу ташкилот расмийсининг айтишича, 2020 йилда молиявий бозорларнинг инқирозга учраши 2008 йилги иқтисодий бўҳрондан ҳам кучлироқ бўлади. 

Бу масала ривожланмаган ёки ривожланиш йўлида бўлган мамлакатларга янада кучлироқ тасир етказади. Тахмин қилишларича, коронавирус эпидемиясининг иқтисодий оқибатлари бу каби мамлакатлар учун тасири катта ва фожеали бўлиши мумкин. 

Жаҳон банкининг коронавирус эпидемияси оқибатлари ҳақида берган охирги маълумотларига асосан башорат этиш мумкинки, коронавирус эпидемиясидан  камбағал мамлакатлар янада камбағалроқ бўлади ва бой давлатлар ҳам жиддий мушкулотларга юзмаюз бўлади.  

Ҳақиқатан ҳам дунё халқларининг энг асосий хавотирланишлари коронавируснинг узоқ муддат давом этишидандир ва иқтисодий экспертларнинг аксарияти коронавирусни назорат қилиш коронавирус тарқалиш занжирини тўхтатиш мақсади билан зарур бўлмаган инсоний алоқаларни камайтиришга эҳтиёж сезади. Натижада иқтисодий фаолиятларнинг камайиши сабабига ҳам айланади,-деб огоҳлантиришади.  Чунки жаҳон иқтисоди албатта кенг кўламда инқирозга учрайди ва унинг тасири эса камбағал мамлакатларга ҳам катта бўлади. Нтаижада миллионлаб одамларнинг оч қолишлари сабабига айланади.

Ривожланган мамлакатлар, жумладан Америка ҳам ишсизлик мизони кенг ортиб кетиши сабабли турли муаммоларга юзмаюз бўлади.  Ҳозирги кунда Америкада озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш учун катта қийинчиликлар рўй бермоқда. 

Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, фавқулодда вазъиятга қарамай Америка бошчилигада , Ғарб мамлакатлари ўз рақиблари ва душманларига қарши ўз санкцияларини давом эттирмоқда. Бу масала эса  бундай ноинсоний муносабатларни тўхтатиш учун БМТ ташкилотининг жиддий талаб қуйиши сабабига айланган. Гуттереш коронавирус вақтида Эрон санкцияларини бекор қилиш учун жаҳоннинг 8 мамлакати ёзган мактубларига жавобан коронавирус эпидемияси билан гирифтор бўлиб қолган мамлакатларга қарши санкцияларни қайта кўриб чиқишга чақирди. 

Бироқ, Америка дунё жамоатчилигининг истак-хоҳишларига аҳамият қаратмасдан санкция қилинган мамлакатларга қарши ўзининг биртомонлама санкцияларини давом эттирмоқда.   

Ёрлиқ