Карантиндаги Москва (видео)
апрел 20, 2020 10:56 Asia/Tashkent
Москвада 1 майга қадар COVID-19 туфайли жорий этилган рақамли рухсатнома ва бошқа чекловлар узайтирилди.
Москвада ишга ва бошқа жойга бориш учун, дўкон ва касалхона бундан мустасно, рақамли рухсатнома олиш талаб этилади.
Жамоат транспортида Москва аҳолиси фақат рақамли рухсатномага маълумотлари киритилган электрон чипталардан фойдаланиши мумкин.
Сўнгги маълумотларга кўра, Москвада 20,7 минг киши коронавирус юқтириб олган. Шулардан 1763 нафари тузалиб кетган, 173 нафари эса вафот этган.