5 урдибиҳишт Табас саҳросида Американинг ҳарбий мағлубияти куни билан тўғри келади
Урдибиҳиш ойининг 5 куни Табас саҳросида Американинг ҳарбий мағлубиятга учрашининг куни билан тўғри келади.
Ҳижрий-шамсий 1359 йил 5 урдибиҳиш ойида Американинг 6 самолёти ва 8 вертолёти Теҳронда гаровга олинган 53 нафарни озод этиш баҳонаси билан Эроннинг ҳаво ҳудудларига кирди. Ҳолбуки, бу тажовузнинг асосий мақсади Американинг гегемониясига қарши мухолифат қиладиган ва янги ташкил этилган Эрон Ислом Жумҳурияти тизимини ағдариш ва Эронда ҳарбий тунтариш режасини амалга оширишдан иборат эди.

Америкаликлар 1979 йил 4 ноябр кунида Дельта Форес номи остидаги 132 нафарлик махсус гуруҳни Эронга ҳужум қилиш ва америкалик жосусларни озод этиш учун ташкил этдилар. Табасда америкалик ҳарбийларнинг тажовузига (Operation Eagle Claw ) "Бургут пажаси" деб ном қуйилди.
Бу амалиёт минтақада ҳузур топган америкалик самолёт ташувчи кемалар биридан ҳарбий вертолётлар ва самолётларнинг Эрон ҳаво ҳудудларига ҳужум қилишларидан бошланди. Аммо амалиётнинг уша бошланишидаёқ Эрон шарқида жойлашган Кирмондан 120 километр узоқликда вертолётлардан бирида техник нуқсон пайдо бўлди ва фавқулодда вазъиятда қуниши сабабига айланди. Унинг экипажи эса бошқа вертолётга ўтиришди. Аммо иккинчи вертолёт ҳам техник нуқсонга учраб, самолёт ташувчи кемага қайтишга мажбур бўлди.
Шу тартиб билан 6-та бошқа самолёт ва 6 -та бошқа вертолётлар Табасга учиб келди ва қоронғуликда узоқда жойлашган минтақада қунди. Амалиётнинг бу босқичида, ёқилғи олиш вақтида бошқа бир техник камчилик сабабли вертолётлардан бирида техник нуқсон пайдо бўлди ва асосий амалиёт ҳали бошланмасдан 3-та вертолёт ишдан чиқди.

Бу ҳодисаларни эътиборга олиб, Американинг уша вақтдаги президенти Жими Картер амалиётни тўхтатиш ва ўз қароргоҳларига қайтишга дастур берди. Аммо Табас саҳросида Америка тажовузининг охири эмасди. Табас саҳросида режалаштирилган "Бургут панжаси" амалиёти чанг-ғубор бўрони орасида қолиб, мағлубиятга учради ва Америка учун расвочиликдан бошқа нарса армуғон келтирмади.
Вертолёт ва самолётлар ҳавога кутаришлари вақтида, чанг-ғубор бўрони бошланди ва С-130 самолёти ва СH-53 вертолёти бир-бирига тўқнашиб, авиаҳалокатга учради. Бу ҳодисада Америка кучларидан 8 нафари ҳалок бўлди 4-та вертолёт уча олмади. Бошқа кучлар эса 5 -та самолёт билан "Нимиц" самолёт ташувчи кемасига қайтишди.
Американинг махсус кучлари бу амалиётни аниқ ижро этиш учун муддатлар олдин Аризона минтақасига жўнатилган эди ва Табас саҳросига ўхшаган у ердаги оғир шароитида керакли машқларни ўтказган эди.
Табас саҳросидаги "Бургут панжаси" амалиёти охир-оқибат америкаликлар учун жаҳаннамга айланди ва бу амалиёт бутунлайин мағлубиятга учради.

Американинг собиқ мудофаа вазири Гароальд Браун Табасда мағлубиятга учраган амалиётда 8 нафар америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлишди ва горовга олинган шахслар 1981 йил январ ойида Рональд Рейген Америка президенти бўлгани замонигача озод этилмади,-деб айтди.
Табас можароси Американинг тажовузкор бўлишини яна бир карра намойиш этди. Аммо бу расвогарчилик Америка тажовузлари охирга етди деган маъносида эмас, балки Америка Табасда мағлуб бўлганидан ўрнак олмади ва Эронга қарши душманликларини давом эттирди.
Эндиликда ҳам, Америка бу доирада Эронга қарши коалиция ташкил этиш стратегияси билан Эронни яккалантириб қуйишга ҳаракат қилмоқда. Қўшни мамлакатлар ва ҳатто Европани Эрондан қурқитиш Американинг стратегик муҳим мақсадларидан саналади. Аммо Америка ўзининг риёкорлик сиёсатлари билан минтақада ифротгарчилик ва терроризмнинг кенгайиши ва кескинликларнинг кучайиши сабабига айланмоқда. Ўтган бир ўнйилликлар давомида Американинг нотўғри сиёсати Америка президенти Дональд Трампнинг минтақада 7 триллион доллар сарфлангани ва бирон бир натижага эришмаганини эълон қилиши сабабига айланди. Албатта Трамп ҳам уша нотўғри йўлни давом эттирмоқда.

Ҳозирги кунда, Америка коронавирус эпидемиясининг тарқалишидан келиб чиққан имкониятлардан фойдаланиш ва шаҳид генерал Қосим Сулаймонийни шаҳодатга етказиш каби террористик сайъ-ҳаракатлар билан "режимни ағдариш" стратегик мақсадни қўллаб, Эронга қарши сиёсатларини янада кучайтирди. Аммо Эрон халқаро ва минтақа миқёсида ва иқтисодий нуқтаи назаридан заиф мамлакат эмас. Аксинча, Америка заиф мавқеда қарор олган.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Исломий соқчилар корпуси куни ва Ҳазрати Сайидуш-Шуҳадо алайҳиссаломнинг саодатли валодат топган куни муносабати билан Исломий Жумҳуриятга қарши 40 йиллик фитна-найранглар ва айни пайтда Инқилобнинг ривож-равнақ топишини Эрон халқининг ҳаракатини тўхтатишда Америка қобилиятсизлигининг нишонаси деб билиб, азиз Эроннинг душманлари 40 йилдан бери халққа қаршитаблиғотий, иқтисодий ва сиёсий турли босимларни амалга ошириб келмоқда. Аммо ҳатто Эрон Ислом Жумҳурияти янги ташкил этилганида ҳам ҳеч нарса қила олишмади,- дея таъкидладилар.