Жаҳон ҳамжамиятининг сионистик режим янги режасига қарши аксиламали
(last modified Sun, 26 Apr 2020 09:36:11 GMT )
апрел 26, 2020 14:36 Asia/Tashkent
  • Жаҳон ҳамжамиятининг сионистик режим янги режасига қарши аксиламали

Трамп давлати сионистик режимни собиқаси бўлмаган даражада қўллаб-қувватламоқда ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғининг бир қисмини ишғолий Фаластинга қўшишни расмий равишда ҳимоя этгаётгани шулар жумласидандир. дунё ҳамжамиятлиги Исроилнинг бундай амали ва Американинг уни ҳимоя қилишига мухолифат қилмоқда.

Американинг халқаро рақиби унвонида, Россия, Европа Иттифоқи ва БМТ  ишғолий Фаластинга Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги айрим ерларни қўшиш учун Тель-Авивнинг бу лойиҳасига қарши ягона позиция олди. Аммо бу лойиҳани эса АҚШ тўлиқ қўллаб-қувватламоқда, 

Ғарбий Осиё ишлари бўйича БМТ бош котибининг махсус намояндаси Николай Младенов

Ғарбий Осиё ишлари бўйича БМТ бош котибининг махсус намояндаси Николай Младенов Исроилнинг бу лойиҳаси амалга оширилишини минтақа тинчлиги учун кенг таҳдид деб билди.  

У коалицион давлат ташкил этиш учун Ликуд партияси ва кўк-оқ партияси раҳбарлари Бенни Ганц ва Бинямин Натаниёҳунинг келишувларига ишора этиб, улар 2020 йил июль ойининг бошидан Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларининг бир қисмини ишғолий Фаластинга қўшишни мақсад қилишган. Уларнгинг мақсадлари шундан иборатким, Дональд Трамп сионист режимни барчатомонлама ҳимоят этиши сабабли Трамп қудрат бошида бўлган вақтда, бу лойиҳани амалда татбиқ этишмоқчи. 

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео 

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео бу ҳақда Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги сарзаминларни қўшиб олиш Тель-Авивнинг зиммасидадир. Бу Исроилнинг қабул қилган қароридир,-деб айтди.  

Бунга қарамай Вашингтоннинг европалик шериклари ҳам сионистик режимнинг бу қарорига мухолифат қилишди. 

Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Жозеф Боррелл Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги ишғол этилган ер-ҳудудларда Исроилнинг ҳокимиятини бу иттифоқ расмий равишда тан олмайди,-деб таъкидлади. 

Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Жозеф Боррелл

Жозиф Борреллнинг бу ҳақда нашр этган баёниясида,  Европа Иттифоқи халқаро қонунлар ва БМТ хавфсизлик кенгашининг резолюцияси, жумладан 1967 йилнинг 242 резолюцияси ва 1973 йил 337 резолюциясига асосан Исроилнинг Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги ҳокимиятини расмий равишда тан олмайди ва ушбу сарзаминларни қўшиб олшни эса халқаро қонунларни жиддий поймол этишнинг яққол намунасидир,-деб таъкидлаган. 

Европа Иттифоқи ва Европанинг турли мамлакатлари, жумладан Франция, Британия ва Германия Бенни Ганц ва Бинямин Натаниёҳу раҳбарлигидаги сионистик режимнинг миллий ваҳдат кобинетининг лойиҳаси билан жиддий мухолиф эканини таъкидлади. 

Россия ҳам Ғарбий Осиё арсасидаги муҳим уйинчи ва тўртлик қўмитанинг аъзоларидан бири сифатида, сионистик режимнинг сайъ-ҳаракатига мухолифат қилди.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова

Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова нашр этилган бир баёнида, сионистик режимнинг сиёсатларидан хавотирланиш зоҳир этиш зимнида, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги айрим ер-ҳудудларни қўшиб олиш учун Исроил режимининг режасини Фаластин мусаласини ҳал этиш жараёнини заифлантиради,-деб таъкидлади.     

Тўртлик қўмитасининг учта аъзоси Россия, Европа Иттифоқи ва БМТ томонидан сионистик режимнинг ноқонуний  лойиҳасига қарши мухолифат қилишда дунё ҳамжамиятлигининг аксиламал кўрсатиши ушбу қўмитанинг бошқа аъзоси сифатида,  сионистик режимни бевосита ҳимоя қилиши сабабли Американинг яккаланиб қолиши ҳамда Фаластин халқига қарши ноқонуний ва ноинсоний сайъ-ҳаракат қилишини эътиборга олиб, Исроилнинг кундан кунга маҳкум этилишининг бошқа намуналаридан саналади. 

Ҳозирги кунда, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги ишғолий сарзаминларнинг 52 фоизи сионистик режим бевосита назорат қилмоқда. Шарқий Байтул-Муқаддасдаги ноқонуний 15 шаҳарчаларга қўшимча, 2019 йилнинг охирида Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида ноқонуний 128-та назорат постлари ва 150-тадан ортиқ шаҳарчалар қурилди ва ушбу шаҳарчаларда 670 минг нафар атрофида сионистлар ҳаёт кечиришади. 

БМТ ва дунёнинг кўпгина мамлакатлари Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида сионистик режимнинг шаҳарчалар қуришини ноқонуний деб билишади. Чунки бу режим 1967 йилги уруш вақтида, бу минтақаларни ишғол этганди Женева конвенциясига асосан ишғолий сарзаминларда, ҳар қандай қурилиш ман этилган. БМТ ташкилотинингг 242 резолюцияси ҳам 1967 йилда ишғол этилган сарзаминлар, жумладан Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидан сионистик режимнинг чиқишини талаб этади. 

Трампнинг "аср муомаласи" лойиҳаси

Бироқ, сионистик режим бош вазири Бинямин Натаниёҳу "аср муомаласи" лойиҳасини тақдим этиш билан Дональд Трампнинг барчатомонлама қўллаб-қувватлашиши, нафақат сионистик режимнинг шаҳарчалар қуришини тўхтатмади, балки энди коалицион давлатда ўзининг шерики Бенни Ганц билан бирга ишғолий Фаластинга Иордан дарёсининг муҳим қисмини қўшишни мақсад қилган. Ҳолбуки, дунё ҳамжамияти сионистик режимнинг ушбу сайъ-ҳаракатига мухолифат қилиши Исроилнинг кундан кунга яккаланиб қолиши, ушбу режимнинг ноинсоний ва ноқонуний сайъ-ҳаракатларининг кенг маҳкум этилиши ҳамда бу режани Дональд Трамп қўллаб-қувватлаётганининг маҳкум этилиши сабабига айланган. 

 

Ёрлиқ