Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи сифатида аъзо бўлади
Ўзбекистон парламенти Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи сифатида аъзо бўлишни тасдиқлади.
Шу муносабат билан бу масалага овоз беришда иштирок этган 150 вакилдан 86 -та вакили ижобий овоз беришди, 32 нафар қарши ва 14 нафар депутат бетараф қолди.
1991 йилда мустақилликка эришган Ўзбекистон 120-та халқаро ташкилот ва институтларга, шу жумладан молиявий ва пул ташкилотларига аъзо бўлди.
Бироқ, Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоққа қўшилиши сиёсатчилар ўртасида туфовутни янада кенгайтирди. Бошқа Марказий Осиё ва Кавказ республикаларида бўлганидек, Ўзбекистон ҳам Евроосиё иттифоқига қўшилиш масаласида тарафдорлар ва мухолифларга эга.
Тошкентдаги мухолиф сиёсатчилар бу иттифоққа аъзо бўлиш вариантини таҳлил этиш учун Шавкат Мирзиеёнинг олиб бораётган сайъ-ҳаракатларнинг фойдаси йўқ. Чунки Евроосиё иқтисодий иттифоқ кўп ҳавзаларда заиф ташкилот ҳисобланади ва бу иттифоққа Ўзбекистоннинг аъзо бўлиши ҳама нарсадан олдин Россиянинг манфаатидадир,-деб фикр билдиришади.
Тошкент давлатининг мухолифлари фикрига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳақида баён этилган шикоятларнинг келиб чиқишига бир назар ташланса, маълум бўладиким, Россиядан ташқари барча аъзолар ушбу иттифоқ билан мухолифат ва кескинликларга юзмаюз бўлишган.
Евроосиё иқтисодий иттифоққа қўшилиш тарафдорларининг фикрига кўра, Ўзбекистон бозорлари Россия томонидан жиддий назорат қиладиган ва Россиянинг ижозатига эҳтиёж сезадиган бозорларга чиқишни хоҳлайди.
Бунга қўшимча Ўзбекистон ёшларининг аксарияти Россия ва Қазоқистонга бориб ишлашади ва уларнинг сони 2.2 миллион нафарга етади.
Шунинг учун Евроосиё иқтисодий иттифоққа Ўзбекистоннинг аъзо бўлиши зарурийдир. Бу шундай ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Тошкент давлати расмийлари ҳам Евроосиё иқтисодий иттифоққа бўлган бозорига чиқиш ва ўзбек ишчи муҳожирларининг асосий икки омилини энг муҳим далиллар сифатида, Ўзбекистоннинг ушбу иттифоққа аъзо бўлишига мойиллик зоҳир этишини зикр этиб ўтишган.
Шак-шубҳа йўққи, Ўзбекистон иқтисодий айрим арсаларда, айниқса қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва автомобилсозлик саноатида яхши мувафақиятларга эришган.
Ҳозирги кунда Россия, Белоруссия, Қазоғистон, Қирғизистон , Арманистон мамлкатлари Евроосиё иқтисодий иттифоққа аъзо бўлган асосий мамлакатлар ҳасобланади. Ҳолбуки, Ўзбекистон савдо сотиқининг асосий қисми ана шу мамлакатлар билан амалга оширилади.
Россиялик мутахассис Юганиа Виканинг фикрига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоққа Ўзбекистон аъзо бўлишининг имтиёзларидан бири Россия ва Қозоғистонда ишчи муҳожирларнинг ишлари осон кечиради.
Минтақа ва ички масалалардан ташқари Евроосиё иқтисодий иттифоққа, айниқса Америка ва Россия рақобатлари доирасида Ўзбекистоннинг ушбу иттифоққа аъзо бўлиши турлича истиқбол этилмоқда.
Масалан, Америка тижорат вазири 2019 йил 22 октябр ойида Ўзбекистон ва Америка иқтисодий йиғилишлар доирасида, Евроосиё иқтисодий иттифоққа аъзо бўлиш Ўзбекистонинг дунё тижорат ташкилотларига кириш жараёнини мураккаблаштириши мумкин.
Бундай позиция олиш Россиянинг собиқ бош вазири Дмитрий Медведевнинг аксаламал кўрсатиши сабабига айланди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Евроосиё иқтисодий иттифоқнинг аъзолари Евроосиё чегараларида хизмат кўрсатиш, ишчи куч, инвестиция киритиш ҳам тавар айирабошлаш масаласида ўз розиликларини эълон қилишган.
Евроосиё иқтисодий иттифоққа аъзо мамлакатлар энергетика, қишлоқ-хўжалиги ва коммуникация соҳасида муштарак сиёсатни амалга ошириш пайида фаолият олиб боришмоқда. Бу имтиёзларни эътиборга олиб, табиийки, Евроосиё иқтисодий иттифоққа Ўзбекистон ва Тожикистоннинг қўшилиши мазкур мамлакатлар учун иқтисодий имтиёз беради.