Эронда аққалиятни ташкил этувчи динларга ҳурмат-эҳтиром зоҳир этилади
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби нотўғри маълумотларга таяниб, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига ошкора тарзда дахолат этиш бўйича Американинг йиллик ҳисоботини маҳкум этди ва уни рад этди.
Аббос Мусавий пайшанба куни Америка ташқи ишлар вазирлиги томонидан жаҳонда мазҳабий эркинлик ҳақидаги ҳисоботига ишора этиб, бу ҳисоботда Эронда бирон бир қонуний ё расмий динлар ҳақида сўҳбат қилинмаган ва Эронга тегишли асоссиз ва ёлғон иддаоларни келтириб чиқаради,-деб таъкидлади.
Америка ташқи ишлар вазирлиги ҳар йили турли сарлавҳалар остида бошқа давлатлар, шу жумладан Эронга қарши айбловларни илгари сўради. Эронга ҳам ишора этилган дунёнинг мазҳаблар эркинлиги ҳақидаги Америка ташқи ишлар вазирлигининг бир ёқлама ҳисоботи Эрон вазъиятини нотўғри дарк этишидан далолат беради. Эронга қарши асоссиз маълумотлардан фойдаланиш ушбу ҳисоботда мушоҳада этилади.

Эронда мазҳаблар ва турли динлар вазъияти ҳақида Америка ташқи ишлар вазирлигининг берган ҳисоботи ҳақиқат эмас ва бу ҳисоботда келтирилган далиллар нотўғридир.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий қонунийга бир назар ташланса маълум бўладиким турли иллоҳий динлар ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш яққол намоён бўлади.
Эрон конститутсиясига асосан аққалиятни ташкил этувчи динлар расмий равишда тан олинади, яъни масеҳийлик, зардуштий ва яҳудий мазҳаблар Эронда бошқа фуқаролардек уз ҳуқуқларига эгалар.
Эрон конститутсияси диний аққалиятни ташкил этувчи фуқароларнинг ҳуқуқларига риоят этишни таъкидлайди. Эронда маълум диний аққалиятлар исломий парламент таркибида бешта намояндаликка эгалар. Эронда диний аққалиятлар фаъолияти ва эркинлигини турли жиҳатларни ошкор этиш учун Эрон конститутсиясининг ун учинчи бандига эътибор бериш зарур. Бу моддада шундай таъкидланади: Эронда калимий, масеҳий ва зардуштийдек диний аққалиятни ташкил этувчи фуқароларнинг ҳуқуқи ёрқин аниқланган ва уларнинг маданий, тоат-ибодат қилиш ва иқтисодий фаъолиятларга қўшимча Эроннинг расмий тизими, сайлов ва қонун чиқариш соҳаларида фаъол иштирок этишади.
Эрон парламентидаги оссурийлар вакили Юнатан Бетклия Эрон-пресс ахборот агентлиги билан қилган сўҳбатида инсон ҳуқуқларини ҳимоя этувчи иддаочилари Эронда диний аққалиятлар учун ғамхўрлик қилишларига эҳтиёж йўқ, бу иддаочилар фақат демократияга иддао қилишади. Эронда диний аққалиятлар шундай бир мамлакатда ҳаёт кечиришадиким, унинг асосий қонуни мусулмонлар ва масеҳийлар ўртасида фарқ қўймайди,-деб таъкидлади.

Бетклиянинг айтишича оссурийлар 2 минг йилдан бери масеҳийлар сифатида, Эронда ҳаёт кечиришади ва 1400 йилдан бери мусулмонлар билан бирга тинч-тотув яшайдилар. Бу тан олиш шуни кўрсатадики , Эроннинг асосий қонуни турли иллоҳий динларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этади.
Бир томонлама ва фақат сиёсий жиҳатдан баён этилган ҳисобот Эрондаги мазҳаблар ва аққалиятни ташкил этувчи динларнинг эркин фаъолиятини таъсир остида қолдира олмайди.
Тарихни яхши ўрганиш шуни кўрсатадики, Эрон узоқ йиллар давомида динлар, қавм-қабилалар, маданият ва тилларнинг мизбони бўлиб келган. Эронда турли динларнинг издошлари, тойифалари ва қавм-қабилалари ўртасидаги тинчлик, дўстлик ва осойишталик бой тарихий ўтмишга эгаким, дунёнинг ҳеч қайси бир жойи, шу жумладан инсон ҳуқуқларини ҳимоя этишга иддао қилувчи Америкада ҳам мушоҳада этилмайди.