Ол-Саъудга қарши иқтисодий таҳдидлар кенгаймоқда
(last modified Tue, 12 May 2020 12:57:25 GMT )
май 12, 2020 17:57 Asia/Tashkent
  • Ол-Саъудга қарши иқтисодий таҳдидлар кенгаймоқда

Бундан олдин иқтисод Саъудия Арабистони қудратининг муҳим манбаларидан бири бўлганига қарамай, бугун Ол-Саъуд режимига қарши иқтисодий таҳдидлар ортиб кетмоқда.

Саъудия Арабистони Араб мамлакатлари ўртасида энг бой мамлакат саналади. Нефтга қўшимча, мазҳабий туризм ҳам Саъудия Арабистонининг муҳим даромадларидан саналади. Салмон бин Абдулазиз ва унинг ўғли Муҳаммад қудрат бошига келишидан олдин Арабистон инвестицион фонди 700 миллиард доллар маблағга эга эди ва Саъудия Арабистонининг бютжети ҳам камчиликка эга эмасди. 

Салмон бин Абдулазиз ва ўғли Муҳаммад бин Салмон

Ўтган 5 йил давомида Сауъдия Арабистони инвестиция фондининг маблағи 400 миллиард доллар миқдорга камайди ва мамлакатнинг бютжети эса 2020 йилда эса 50 миллиард долларга  камайди. 

Яманга қарши уруш Халқаро валюта фондининг берган маълумотига кўра, ҳозиргача Арабистонга 233 миллиард доллар зарар келтирди ва Риёзнинг иқтисодий инқирозга учрашининг асосий сабабларидан саналади. Қурол-яроқ ва ҳарбий соҳага катта харажот сарфлаш эса ушбу мамлакатнинг иқтисодий инқирозга юзмаюз бўлишининг бошқа далилларидан саналади. 

Стокгольм тинчлик  муассасаси берган маълумотига асосан Салмон ва унинг ўғли Муҳаммад қудрат бошига келиши замонидан бошлаб, Арабистон томонидан қурол-яроқни импорт қилиш мизони 130 фоизга ошди. 

Коронавирус пандемияси билан бир вақтда Россия билан нефт масаласида юзага келган тортишувлар ва нефт нархининг собиқаси бўлмаган даражада тушиб кетиши ҳам Арабистон иқтисодининг инқирозга учрашининг бошқа омилларидан эди. 

Бу вазъият Арабистон халқи ва Ол-Саъуд ҳукумати учун оғир оқибатларни олиб келди. 

Арабистон иқтисод ва молия вазири Муҳаммад Ал-Жадъон

Арабистон ҳукумати 2020 йилда таклиф этилган бютжет мизонини камайтиришга мажбур бўлди. Арабистон иқтисод ва молия вазири Муҳаммад Ал-Жадъон бундан олдин бу мамлакат нефт нархининг кескин арзон бўлгани пайида  мамлакатнинг йиллик бюджетини 50 миллиард саъудия риёлига (13,2 миллиард доллар) камайтиришга мажбур бўлди. 

Ўтган ҳафтада Саъудия давлати ҳам бир қарорни тасдиқлаб, Арабистонда иқтисодий бўҳроннинг кучайиши ва коронавирус эпидемияси оғир шароити билан қарши курашиш учун ушбу мамлакатдаги хусусий секторда ишлайдиган ишчиларнинг иш ҳаққини 40 фоизга камайтиради,-деб эълон қилди. 

Бироқ, Арабистон ҳукумати охирги кунларда келаси июлб ойининг бошида ва иқтисодий мушкулотларнинг шиддат олиши натижасида ошган қимматга солиқ тўлашни кзпайтиради ва маиший харжотларни тўлашни тўхтатиш қарорига келишга мажбур бўлди. 

Саъудия Арабистони молия вазири Муҳаммад Ал-Жадъон бу ҳақда ўтган душанба куни июль ойининг бошидан НДС қўшилган қиймат солиғи 5 фоиздан 15 фоизга ошади ва июл ойининг бошидан бошлаб эса маиший харажотларни тўлаш жараёни тўхтатилади деб эълон қилди. Бу шароит шуни кўрсатадики, нотўғри, ишга ярамайдиган ва катта харажатли хорижий сиёсатларни амалга ошириш натижасида Саъудия Арабистони бундай вазъиятинг шоҳидига айланди ва ва иқтисод эса бу мамлакатнинг қудрати ва манбаидан Ол-Саъуд режими  учун бир таҳдид манбасига айланиб қолди. 

Агар ҳозиргача ҳоким хонадонинг кенг кўламли молиявий фасодлиги, шаҳзодалар ва халқ ўртасида адолатсизлик ва камситишлар, шиа мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини жиддий поймол этиш ҳамда сиёсий кенг душманлик Ол-Саъуд режимига қарши Арабистон халқининг кенг эътироз қилиши сабаби бўлган бўлса, энди солиқ ва субсидаларни кўпайтириш ва маиший харажатларни тўлашни тўхтатиш ҳам Арабистон аҳолисининг Ол-Саъуддан эътироз қилишлари бошқа омили бўлиши мумкин. 

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Саъудия Арабистонининг ички ва минқавий вазъиятини заифлантириш ҳамма нарсадан олдин Америка ва сионистик режим учун мақбулдир. Ҳатто айтиш мумкинким, Арабистоннинг ҳозирги иқтисодий шароити ва ушбу мамлакат сиёсатининг кетмакет минтақада мағлубиятга дуч келиши ҳам Вашингтоннинг Саъудия Арабистонининг ёш валиаҳди учун режалаштирган сценариясидир.