Муртазо Али чашмаси
(last modified Tue, 26 May 2020 13:36:40 GMT )
май 26, 2020 18:36 Asia/Tashkent
  • Муртазо Али чашмаси

Табас шаҳри яқинидаги қақраган чӯлда Муртазо Али иссиқ сув чашмаси мавжуд. Эрон табиатининг нодир дурдоналаридан бири бӯлган бу маконда иссиқ сув билан совуқ сув бир жойдан чиқади.

Табас шаҳридан 30 км узоқликда жойлашган Муртазо Али чашмалар мажмуасининг ажабланарли жойи шундаки, улардан оққан сув анҳорининг бир томони иссиқ, иккинчи томони совуқдир.  

Чашмалардан оққан сув Табас атрофидаги кӯплаб зироат ерлари ва боғ-роғларни суғориш манбаси ҳисобланади.

Бу жозибали масканга етиб бориш учун 5 км масофани пиёда босиб ӯтишга тӯғри келади. Бу 5 километрлик йӯлда кӯплаб маротаба сув кечиш, ёхуд сувда оқимга қарши юриб боришга тӯғри келади. Айтилган масофа босиб ӯтилгач, “Муртазо Али ҳаммоми” деб аталувчи бир неча ғордан қайнаб чиқувчи иссиқ сув чашмаларига етиб борилади.

Бу муъжизали чашмаларнинг иссиқ суви 300 метргача совуқ сув билан биргаликда оқиб борсада, аммо ӯзаро қӯшилишиб кетмайди. Минтақанинг яна бир жозибали жиҳати—даранинг ӯнг томонидан иссиқ сув, чап томонидан эса совуқ сув чашмалари қайнаб чиқади.

“Муртазо Али” чашмаларининг суви шифобахшлик хусусиятига ҳам эга.

Бу даранинг яна бир ҳайратланарли ҳодисаси бунда махсус муҳандислик ӯлчовлари асосида қурилган ғорлар ва каналларнинг мавжудлигидир. “Габр хоналари” номи билан машҳур бу иншоотлар 1500 йиллик тарихга эга бӯлиб, Сосонийлар ҳукмронлиги даврига бориб тақалади. Ғорлар баландлиги 10 метр бӯлган чоҳлардан ӯтилгач, кичик хоналар билан тугайди. Қайд қилиш жоизким, ғорлар ӯзаро тенг масофада иккита устки ва иккита пастки иншоотдан иборат бӯлиб, пастдаги иншоот орқали кичик хоналарга ӯтилади. Кичик хоналарга фақатгина алпинизм воситалари билан қуролланган моҳир алпинистларгина кириб боришлари мумкин.

“Габр хоналари” номи билан машҳур бу муъжаз хоналарни айрим тадқиқотчилар зардуштийларни дафн қилиш макони деб аташади. Тадқиқотчиларнинг бошқа бир гуруҳининг фикрича бу хоналар тунел орқали бир-бирига уланган зардуштийларнинг яшаш манзилларидир.

“Муртазо Али” иссиқ сув чашмалари минтақасидаги ғорлар.

Муртазо Али чашмалари минтақасидаги энг дилкаш ҳодиса бу Аббос тӯғонидир. Санъат асарини эслатадиган бу айланма тӯғон бундан 500 йил бурун сафавий шоҳлардан бири шоҳ Аббос томонидан қурилган бӯлиб,  унинг деворлари турли нақшлар, жумладан тоғ эчкилари расмлари билан безатилган.

Шоҳ Аббос тоқи

Айтиш жоизким, куз “Муртазо Али” чашмалари минтақасига саёҳат қилишнинг энг мувофиқ фасли ҳисобланади. Бу фаслда ҳаво салқин бӯлиб, пиёда юриб бориш мароқли ҳисобланади. Бу фаслда чашмаларнинг сувидан ҳосил бӯлган кӯлмакларга нон ушоқлари ташлаб, қисқичбақалар ва нодир балиқ турлари, хусусан доктор балиқни ҳам томоша қилиш мумкин. Ӯлик молекулаларни тиригидан ажрата биладиган ва айрим тери касалликларининг табобатида ишлатиладиган балиқнинг бу турини маҳаллий аҳоли доктор балиқ деб аташади.