май 27, 2020 19:56 Asia/Tashkent
  • Америкада бўҳрон; коронавирусни юқтириб олганлар сони 100 минг нафардан ошди

Америка президенти Дональд Трампнинг иддаоларига қарамай ушбу ўлкада коронавирус пандемияси давом этмоқда ва ушбу вирусдан ҳалок бўлганларнинг сони кўзга ташланадиган даражада 100 минг нафарга етди.

Америкада коронавирусга чалингарларнинг сони 1 миллиону 725 мингу 275 нафарга етди деб хабар берилдиким, булардан 100 мингу 572 нафари ҳалок бўлишган. Бу маълумотга асосан Америка эндиликда коронавирусни юқтириб олиш нуқтаи назаридан ҳамда ушбу вирусдан ҳалок бўлганлар сони нуқтаи назаридан дунёнинг биринчи ўрнини эгалламоқда. 

Америкадаги шароит бўҳронлидир. Америкада коронавирус пандемиясининг кенг кўламда кенгайишига қарши масъулиятсизлик зоҳир этиш сабабли Америка давлати, айниқса ушбу мамлакатнинг президенти Дональд Трампнинг заиф амал қилишини танқид остига олиш масаласи давом этмоқда. Бу шунлдай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Америка президенти карантинни бекор қилиш ва мамлакат иқтисодини очиш билан шароитни оддийлаштириш ва назоратга олиш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда. 

Америкада коронавирус пандемиясининг кенг кўламда тарқалиши ва бу вирусга қарши кураш олиб боришда Трампнинг пассив амал қилиши ҳозирги кунда Америка президенти учун жиддий муаммога айланиб қолган. Трамп томонидан коронавирусни инкор этиши, бу вирус тарқалиши замонини эълон қилишда кечикиш ва бу вирусни баратараф этиш учун ўз вақтида режа тузмаслик Америка оммавий афкорининг жиддий танқид қилиши сабабига айланди. 

Америка Сенати соғлиқни сақлаш қўмитасининг етакчи аъзоси Патти Мюррей

Америка Сенатининг соғлиқни сақлаш қўмитасининг етакчи аъзоси Патти Мюррей шундай деб фикр билдиради: "Америка президенти коронавирус пандемияси билан қарши курашиш учун бор кучини сарфлаш ўрнига ҳақиқат билан курашишга кирди ва афсўски америкаликлар ўз жонларини қўлдан бой бериш билан унинг товонини тўлашди."

Коронавирус ҳамма нарсадан олдин Американинг соғлиқни сақлаш тизимининг заиф эканини намоён этди. Тиббий тажҳизотлар ва имкониятларнинг камчилиги, коронавирусни ташхисловчи воситаларнинг йўқлиги, етарли даражада сунъий нафас олиш тажҳизотлари каби тиббий имкониятларнинг етишмовчилиги шунингдек мамлакат аҳолисининг аксарияти суғуртаси йўқлиги ва дори-дармон воситаларининг нархи қимат бўлгани сабабли ўзини дунёда қудратли давлат деб билувчи Америка коронавирус тарқалган марказига айланиши ва ўлим нуқтаи назаридан энг юқори поғонада тўриши сабабига айланди. 

Қариялар уйлари, ветарнлар ўртасида шунингдек форатанлилар каби аққалиятни ташкил этувчи нажодлар, коронавирусга мубтало бўлганлар орасида эски да ўлим ҳолатлатининг энг юқори сатҳда бўлиши ва коронавирусга юзлаб мубтало бўлганлар ўртасида сурункали касалликларнинг борлиги ушбу мамлакатда ҳалок бўлганларнинг сони юқори сатҳда қолиши сабабига айланди. 

Америка шифохоналари анжумани 8 март куни бир ҳисоботда, эҳтимолан 96 миллион америкаликлар ушбу вирусга гирифтор бўлишлари ва улардан 480 минг нафари ҳалок бўлишларини эълон қилди. 

Америка Вакиллар палатаси раиси Ненси Пелоси 

Америка Вакиллар палатасининг раиси Ненси Пелоси вирусга мубтало бўлганларни аниқлаш, уларни карантинга олиш ва коронавирус тестининг аҳамиятига ишора этиб, Америка президенти Трамп бу масалада жуда ёмон амал қилди. Президент нафақат масаланинг ҳақиқатидан огоҳ эди, балки мамлакат ичкарисида нима бўлаётганини қабул қилишни хоҳламади. Натижада ўлим, кечиктириш ва рад этиш юз берди. 

Американинг иқтисоди ҳам коронавирус қаршисида заиф эди. Америкаликларнинг аксарияти охирги ойлар давомида ишсиз қолишди. Кўпчиликлари эса банк тўловлари ва қарзларини тўлашга қодир эмасликлари сабабли банкрот бўлишди. 

Нашр этилган статистик маълумотларга кўра, Америкада иқтисодий ривожланишнинг инқирози катта иқтисодий инқироз замонидан бошлаб собиқаси бўлмаган эди. Америка меҳнат вазирлигининг берган маълумотига кўра, 36 миллиондан ортиқ америкаликлар коронавирус пандемияси оқибатида ишсиз қолиб, минглаб компания ва корхоналар ёпилди. Шунингдек, Америкада ишсизлик мизони минимал даражада 16 фоизга етиши башорат этилди. 

Бундай шароитда охирги ҳафталар давомида Америка президенти вазъиятни оддий деб жилвалантириш ва мамлакат фаолиятини қайта тиклаш билан коронавирус бўҳронидан келиб чиққан мушкулот ва иқтисодий вазъиятни нармаллаштиришга ҳаракат қилди.  У ҳатто коронавирус эпидемиясининг иккинчи даври бошланиши вақтида ҳам Америкада карантин эълон қилинмайди,-деб эълон қилди. Шундай назарга ташланадиким, америка президенти Дональд Трамп ушбу мамлакат фуқароларининг жони учун хавотирланиш ўрнига бу мамлакатда бир неча ойдан кейин президентлик сайловида мағлуб бўлмаслиги ҳақида уйламоқда. Олдинда тўрган президентлик сайловларида Америка фуқароларининг ижтимоий ва иқтисодий шароитлари тақдирни белгиловчи масала ҳисобланади.  

Ёрлиқ