Америкада ирқпарастликка қарши эътирозчиларни бостиришни таъкидлади
Қизилтанлилар, айниқса қоратанлиларга қарши душманлик, қуполлик ва ирқий камситашлар ушбу мамлакатнинг тарихигача тарихга эга. Қоратанлилар ўз ҳуқуқларига эришиш учун кенг кўламда кураш олиб борсаларда, аммо улар ҳалигача Америка полицияси томонидан душманлик ва камситишлар қурбонига айланишмоқда.
Бу масала бўйича юз берган охирги ҳодиса, яъни Миннесота штатида Миннеаполис шаҳрида 25 май куни полициянинг офицери Дарк Шеввин томонидан Жорж Флоидни қатл этиши эдиким, Америка жамияти тизимида авж олган ирқпарастлик масаласини маҳкум этиш учун Америка бўйлаб собиқаси бўлмагант тарзда кенг қамровли эътирозларнинг юзага келиши сабабига айланди. Полициянинг бу зобити Флоиднинг буйнини тизаси билан босиб унинг аста-секинлик билан нафаси қайтиб ҳалок бўлиши сабабига айланди.
Шеввин 29 май куни қўлга олинишидан кейин учинчи даражали қатл этишга айбланиб, 500 минг доллар горов олиш билан озод этилди.
АҚШ президентлигига собиқ номзад ва демократлар партияси сенатори Камила Харрис бу мамлакат полицияси томонидан Жорж Флоид6ни қатл этилишини танқид қилиб Американинг кўча-хиёбонлари қоратанлиларнинг қони билан буялган,-деб айтди.
Ғазабга келган америкалик фуқаролар охирги кунларда Американинг турли шаҳарларида Жорж Флоидни қатл этилиши ва ирқпарастликка қарши кенг эътирозлари учун АҚШ расмийларининг гоҳлантириш беришлари ва Трампнинг таҳдид солишига қарамай айрим шаҳарларда хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар юзага келди ва ҳатто 25 май кунида фавқулодда вазъият эълон қилиниши сабабига айланди.
Америка президенти Дональд Трамп катта зарар ва кенг тўқнашувлар сабабига айланган ушбу эътирозларга аксиламал кўрсатиб, эътирозчиларни бостиришни таъкидлади. Қизилтанлиларга қарши ва ирқпарастлик тамоюлларига айбланган Америка президенти бу ҳпақда мамлакатнинг ҳокимлари ва раҳбарларидан эътирозчиларга нисбатан қаттиқ амал қилиш ва миллий гвардиядан эътирозчиларни бостиришларини сўрашга чақирди. Шунингдек, Трамп эътирозчиларни давлат мол-мулкларига ҳужум қиладиган ғалаёнчилар деб атади ва жиддий ҳукм чиқариш ва ушбу эътирозларнинг унсурлари, унинг айтишича давлат мол-мулкини ғорат қиладиган шахсларга нисбатан узоқ муддатли ҳибсга олишни сўради.
рамп айни пайтда, ўз вазифаларига қараб амал қилмаган мамлакат раҳбарлари ва қомондонлар керакли сайъ-ҳаракат, жумладан ҳарбий кучларни ишлатишга мажбур бўлади деб таҳдид қилди.
Америка президенти бундан олдин ҳам ўзининг Твиттер сайҳифасида бир нечита паём йўллаб Миннеаполис шаҳрида эътирозчиларга қарши мамлакатнинг миллий гвардиясининг амалга оширган қуполликларини қўллаб-қувватлаш зимнида, бошқа штат ва шаҳарларда эътирозчиларни бостириш учун ушбу кучдан фойдаланиш билан таҳдид қилди.
Трамп шундай ёзди: "Меннисотта штатининг Миннеаполис шаҳрига етиб келиши билан тез вақт ичида амалга оширган иши учун миллий гвардияни табриклаймиз. Антифашизм ҳаракатининг сўлчи ғалаёнчилари тезда бостирилди. Бу иш уша биринчи кечаси бирон бир мушкулот юз бермасидан олдин губернатор тмонидан амалга оширилиши лозим эди."
Трамп эътирозчиларни бостириш учун полиция ходимлари ва миллий гвардияга ижозат берди ва бу масала эса эҳтимолий талафотларнинг ошиши ва тўқнашувларнинг кучайиши сабабига айланди.
Албатта Трамп фақат бу билан қониқмади ва шундай бир ҳолда таҳдид солдиким, охирги эътирозларни ташкил этган антифашизм ҳаракатини террористик бир ташкилот сифатида билади деб таҳдид солди. Шунингдек, эътирозчиларни бостиришнинг асосий жараёнларини ёритаётган ОАВ-ни танқид қилди ва улар ўз қудратларидан ғалаён кутариш ва нафратни келтириб чиқариш учун фойдаланишди деб айтди.
Трамп шундай бир вазъиятда иддао қилмоқдаким, 2017 йилда г ирқпараст оқтанлиларнинг қупол муносабати билан ўлим ва тўқнашувлар сабабига айланган Шарлоттсвилле ҳодиса каби ҳодисаларга аксиламал кўрсатиш учун уларни маҳкум этишдан ўзини тийди. Трамп ҳозиргача 4100 нафарнинг ҳибсга олиниши сабабига айланган охирги собиқаси бўлмаган эътирозларда ҳам қоратанлиларга қарши полициянинг тўқнашувларида қурбон бўлганларга ҳамдардлик билдириш, бу ҳодиса юз беришининг олдини олиш йўлида керакли дастур бериш ёки сайъ-ҳаракат қилиш ўрнига қоратанлилар қаршисида Америка полициясининг золимона муносабатини қўллаб-қувватлаб, эътирозчиларни бостириш учун ваъда бермоқда.
Америка Вакиллар палатасининг раиси Ненси пелоси ирқпарастликка қарши эътирозчилар баробарида Америка президентининг ёндошувини қаттиқ танқид қилиш зимнида, Дональд Трамп ўз хатти-ҳаракатлари билан эътирозлар тўлқини кучайтирмаслиги керак. Мамлакат президенти тафриқа солиш омили бўлиш ўрнига турли томонлар ўртасида бирдамликни ижод этиш омилига айланиши лозим,-деб айтди.
Бироқ, ирқпарастликка қарши эътирозчиларни бостиришда Трамп давлати ёндошуви ўзгаришининг эҳтимоли жуда кам ва мамлакатнинг турли шаҳарларида тўқнашувлар кенг кўламда кенгайиши мумкин. Бошқа мамлакатларда ҳамдардлик қилишлари ва АҚШ-да ирқчилик ва қоратанлиларга қарши душманлик ва ирқпарастликни маҳкум этишда зўравонликни қоралашда эътирозли кўча намойишларни ташкил этишлари катта аҳамиятни касб этади.