Германия Европа энергетика хавфсизлигига АҚШ-нинг таҳдидини танқид қилди
Дональд Трампнинг Оқ Уйга келганидан кейин Америка ва Европа ўртасидаги муносабатлар даражасини пасайтириш йўлида Вашингтон-Берлин муносабатлари кескинлашди. Германияни америкалик ҳарбийлар тарк этиши масаласи юзага келиши билан энди бошқа масала Берлин расмийларини ғазабга келтирмоқда.
Германия ҳукумати АҚШ-нинг "Норд Стрим -2" газ қувурини лойиҳасида иштирок этгани учсун Германия компаниялари ва ташкилотларига нисбатан санкция жорий этиш қароридан норозилигини билдирди ва Германия ташқи ишлар вазирлиги бу масалани кескин танқид қилиб, бу сайъ-ҳаракатни Европа Иттифоқининг истиқлоли ва энергетика хавфсизлигига жиддий дахолат этишдир деб билди.
"Frankfurter Allgemeine Zeitung" газетаси Германия ташқи ишлар вазирлигинингнг баёниясига таяниб, шундай ёзди: "газ лойиҳасига қарши бундай танбеҳ бериш сайъ-ҳаракати Европа Иттифоқининг истиқлоли ва Европа энергетикасининг хавфсизлигига дахолат этиш саналади. Германия ташқи ишлар вазирлиги бу санкцияларни минтақалараро тасирга эга бўлмаган ҳолда рад этди."
Яқинда, АҚШ-нинг Германиядаги собиқ элчиси Ричард Гренелл бир неча вақт олдин Америка Конгрессининг қонунчилик палатаси билан ўтказилган йиғилишдан кейин "Стрим-2" айланма газ қувурига қарши қўшимча санкциялар Американинг ҳар иккала партиясининг розилиги билан юзмаюз бўлди,-деб эълон қилди.
Унинг айтишича, сайловолди рақобатларга қарамай, бу масалада қонунчилик жараёни тез суратда амалга оширилиши мумкин. Гренелл Германия ҳукуматидан Россия қаршисида ўз сиёсатларини ўзгартиришни сўради.
Бунга қарши Германиянинг юқори мартабали сиёсатчиларнинг аксарияти Американинг бу қарорини кескинлик билан танқид қилишди.
Германия социал-демкоратик партиясининг мудофаа сиёсати бўйича вакили Фриттс Флегеннинг сўзларига кўра, Америка гегемон сиёсат олиб бормоқда.
Энергетика бўйича Европа ва Россия ўртасидаги алоқаларининг кенгайиши Американинг салбий аксиламал кўрсатишига юзмаюз бўлди ва бу доирада Вашингтон 2020 йилги мудофаа бюджетининг қонунида Европада Россия қурилаётган газ қувурлари, жумладан "Стрим-2" газ қувурларига қарши санкция жорий этишни назарга олган.
Трамп 2019 йил май ойида 11 миллиард доллар маблағ билан қурилаётган "Норд Стрим-2" газ қувур линияси лойиҳасини кескин танқид қилиб, уни "геополитик аслаҳа" деб тавсиф этди ва бу проект Европанинг Россия газига боғлиқ бўлиб қолишини кенгайтиради,-деб айтди.
Вашингтон Россия газига Европа Иттифоқининг кенг боғлиқ бўлиб қолгани ҳақида огоҳлантириш берганди ва ушбу ўта муҳим газ лойиҳасига санкция жорий этиш билан тўхтатишни мақсад қилганини эълон қилганди.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, "Норд Стрим-2 " газ қувур линиясига қарши Американинг жорий этадиган санкцияси халқаро қунунларни бузиш ва тенгсиз рақобатнинг намунасидир.
"Норд Стрим-2" газ қувур линияси лойиҳасининг ривожланиш жараёни бу санкцияларни жорий этиш ва айрим пудратчиларнинг ишлашдан қўл тортганлари натижасида заифланган. Бироқ, Европа билан энергетика бўйича алоқаларини кенгайтириш ва ушбу газ қувур линияси қурилиши битказилганидан кейин катта даромад кўрадиган Россия ўзи бу газ қувур линиясини мукаммаллаштиради,-деб ваъда берди. Ҳозиргача, 2460 километрлик ушбу газ қувур линиясидан 2300 километри қуриб битказилган. м "Норд Стрим-2 " газ қувур линияси Россия газини Балтика денгизи орқали Германияга етказиб беради. Россиянинг Газпром компанияси ушбу муҳим проектнинг асосий ижрочиси ҳисобланади ва Engie، OMV، Shell، Uniper ва Wintershall компанияларни қамраб олган Франция, Австрия, Голландия-Британия ҳамда Германия компанияларининг консорциуми билан бирга бу газ линиясини қуришни ўз зиммасига олган.
Россия Европа Иттифоқи мамлакатларига газ экспорт қиладиган муҳим мамлакатлардан саналади. Германияга қўшимча, Европа Иттифоқи ҳам бу лойиҳани қуриб битказишни таъкидлашмоқда. Бу Иттифоқ Америка томонидан "Норд Стрим-2" газ проектини санкция қилиш нафақат Европа манфаатларига зиддир деб билади, балки уни Европа мамлакатларининг ички ишларига аралашиш ва Европа Иттифоқининг қонунларини поймол этиш деб талқин этади. Бироқ, санкция жорий этиш воситаси билан Европада, айниқса газ бозорларида Россия ҳузур топишининг кенгайишига қарши кураш олиб боришда ўз мақсадларини амалга ошириш ва қудратини намойиш этишни мақсад қилган. Бу масала Атлантика океанининг икки томонидаги алоқаларда янада кўпроқ бушлик ёзага келиши сабабига айланади. Айниқса, европаликлар энди шундай хулосага келишганким, Америка ўзининг гегемоник истак-хоҳишларини амалда татбиқ этиш ва ўз манфиатларини таминлаш йўлида нафақат Американинг душманлари ва рақибларига қарши, балки ўз шериклари ва иттифоқчилдарига ҳам санкциялар жорий этишдан қўл тортмайди.