Италиянинг Венеция шаҳри 3 ойдан сўнг сайёҳларга эшикларини очди (фотожамланма)
(last modified Thu, 18 Jun 2020 10:02:27 GMT )
июн 18, 2020 15:02 Asia/Tashkent
  • Италиянинг Венеция шаҳри 3 ойдан сўнг сайёҳларга эшикларини очди (фотожамланма)

Венециянинг уч ой ҳувиллаб ётган майдонлари, хиёбонлари, кўллари ва гондола қайиқлари ниҳоят сайёҳларни қарши олди, деб ёзади The Guardian. Коронавирус пандемияси Италияда 34 мингдан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлди. Ҳозирда янги касалланиш ҳолатлари жуда кам қайд этилаётган бўлса-да, мамлакат жамоат жойларида хавфсизлик чораларини бекор қилмаган.

Гондолада сайрга отланган сайёҳлар.
Товарни олиб келаётган курьер
Муқаддас Марк майдонидаги террасада меҳмонлар ичимликлар буюртма қилиши мумкин.
Сан-Марко майдонидаги Флориан кафеси хизматчиси курсиларни меҳмонлар учун тайёрламоқда.
Кўча сотувчиси сайёҳларга хизмат кўрсатишга тайёрланмоқда. Муқаддас Марк майдонида сувенирлар дўконлари, деярли ҳамма ресторанлар қайта иш бошлади.
Гондолачилар яна ўз ишига қайтди
Флориан кафеси официанти мижозларга хизмат кўрсатмоқда.
Гондолачи Риальто кўпригига яқинлашмоқда.
Дожлар саройига киришга навбатга турган сайёҳлар. Сарой ичида ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш мажбурий. Ходимлар одамларни қоидаларга риоя қилишга чақирмоқда.
Кўприк остидан ўтаётган гондолачилар.
Сайёҳлар Дожлар қасрини томоша қилмоқда. Мамлакатдаги деярли барча диққатга сазовор масканлар қайта иш бошлаган.
Риальто яқинида гондолада сайр.
Мамлакатда туризмнинг ҳамма турлари ҳам қўллаб-қувватланмаяпти. Жамотчилик фаоллари жонли занжир ташкил этиб, жуда кўп сайёҳларнинг қабул қилинишига қаршилик қилмоқда.