Инсон ҳуқуқлари кенгаши Эронга қарши резолюцияни тасдиқланди
(last modified Tue, 23 Jun 2020 10:13:01 GMT )
июн 23, 2020 15:13 Asia/Tashkent
  • Инсон ҳуқуқлари кенгаши Эронга қарши резолюцияни тасдиқланди

Инсон ҳуқуқларидан сиёсий восита сифатида фойдаланиш ва ушбу соҳада икки стандартли ёндошувни қўллаш оддий бир ишга айланиб қолган.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Сайид Аббос Мусавий

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Сайид Аббос Мусавий душанба куни инсон ҳуқуқлари бўйича йиғилишда, айрим Ғарб мамлакатларининг ҳимояти ва Швеция томонидан тақдим этилган Эрон инсон ҳуқуқларининг сиёсий вазъияти бўйича резолюцияси тасдиқланишига нисбатан аксиламал кўрсатиб, бу резолюцияни  қабул қилиниши сиёсий мақсад ва танланган хатти-ҳаракатнинг яна бир намунасидир деб атаб, уни қоралади. 

Эрон Ислом Жумҳуриятида инсон ҳуқуқларининг вазъияти тўғрисидаги резолюцияни қабул қилиш инсон ҳуқуқлари бўйича "икки ёқлама стандартлар"-нинг самарасидир.  Икки стандартли бу ёндошув нафақат Эрон, балки Ғарб жамиятида ҳам мушоҳада этилади. 

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг мутбуот котиби таъкидлаганидек, Америкада ирқчиликка қарши эътирозларни бостиришда ушбу мамлакатларнинг муносабати ва аксиламал кўрсатишларининг кайфияти инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларини ўлчаш ва текширишнинг яхши намунасидир. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий Исломий Жумҳуриятнинг асосчиси Имом Хумайний (р.а) риҳлатлари муносабати билан телевизион орқали қилган сўҳбатларида, Америка жамиятида камситишларга нисбатан халқнинг эътирози, ғазаби ва юз берган ҳодисаларга ишора этиб, полиция учун қора танлининг буйнини тиззаси билан босиш ва уни ўлимга мажбурлаш ҳамда бир нечита полициячилар томонидан бу манзарани томоша қилиш янгилик эмас, балки Афғонистон, Ироқ, Сурия бундан олдин Вьетнам сингари дунё мамлакатларининг аксарияти билан ҳам амалга оширилган Америка ҳукуматининг табиати ва уша хулқ-атворидир,-деб айтдилар. 

Инсон ҳуқуқлари одамларнинг табиий ва зотий ҳуқуқларидан илдиз олади, аммо ана шу зотий ҳуқуқ бугунги кунда, мустақил мамлакатлар ва улар билан ҳамжиҳат бўлмаган мамлакатлар ўз назорати остига олиш ва бостириш учун дунё зўравон қудратларнинг қўлида бир воситага айланган. Табиийки, Эрон Ислом Жумҳурияти диний халқчиликка асосланган тизимдирким, халқаро шартномалар, ўзининг оддий қонунлари ва конституциясига риоят этиб, мазҳабий мажбуриятлар доирасида халқаро, минтақа ва миллий даражада инсон ҳуқуқларини юксалтириш ва ривожлантириш доирасида қадам қуйиб, амалда ҳам уни риоят этади. Ана шу ҳақиқат ва фактларнинг барчасини таъкидлаб, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ушбу резолюция тарафдорларининг Эрон Ислом Жумҳуриятига нисбатан вайронкор ёндошувини бир неча муаммо ва эътирозларга эга деб ҳисоблади.

Ушбу эътирозлар орасида "инсон ҳуқуқларидан бир восита ва сиёсий фойдаланиш", "турли жамиятларнинг ўзига хос маданий қадриятлари, эътиқодлари ва хусусиятларига эътибор бермаслик", "оммавий ахборот воситаларининг тасири ва мамлакатга қарши тарғибот олиб бориш натижасида фактларга эътибор бермаслик" ҳамда золимона санкцияларни қўллаш натижасида Эрон халқи инсон ҳуқуқларининг кенг кўламда поймол этилиши ҳақида сукут сақлаш ўрин олган. 

Инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш учун иддао қилувчи Америка Эрон халқининг ҳаёти, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларини нишонга олган. Инсон ҳуқуқлари иддаочиси бўлмиш Америка ва айрим европалик мамлакатлар Эронга қарши кимиёвий ҳужум қилишда Саддом Ҳусейннинг режимини қўллаб-қувватлашди ва уни ҳарбий тажҳизотлар билан таъсинлашди. Америка ва европалик айрим мамлакатлар 17 минг нафар эронликнинг қонига зомин бўлган мунофиқин гуруҳчасини ҳимоят этишди, аммо инсониятга қарши содир этилган жиноятларони маҳкум этиш учун бирон-бир резолюция нашр этилмади, яунки инсон ҳуқуқлари ҳақида иддао қилувчи ана шу мамлакатлар ўзини юқори мавқеда деб билишади. Бу мамлакатлар бошқаларни айблашга одатланиб қолишган. Инсон ҳуқуқларининг энг асосий душманлари бу ундан халқларга қарши хорижий сиёсат воситаси сифатида фойдаланишади. Инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишида Эрон инсон ҳуқуқлари вазъиятининг сиёсий резолюциясини тасдиқлашни ана шу зовиядан баҳолаш керак.