Бой табиий ва қазилма бойликлар ишлаб чиқаришни жадаллаштиришнинг заминасидир
(last modified Tue, 23 Jun 2020 14:01:55 GMT )
июн 23, 2020 19:01 Asia/Tashkent
  • Бой табиий ва қазилма бойликлар ишлаб чиқаришни жадаллаштиришнинг заминасидир

Эроннинг тоғ-кон ва минерал хом ашё сектори мамлакат иқтисодиётининг энг муҳим тармоқларидан бири  бўлиб,  кейинги йилларда мамлакатнинг нефтдан ташқари экспорт ҳажмининг ўртача 20 фоизидан ортиғини ташкил этди.

Пўлат ва пўлатдан ясалган буюмлар, мис ва унинг концентратлари, цемент ва клинкер, қӯрғошин ва рух, қурилиш ва безак тошлари, декоратив ва керамик плиталар  Эрон томонидан қўшни давлатлар, Хитой ва бошқа шарқий Осиё мамлакатларига экспорт қилинадиган энг муҳим минерал маҳсулотлардир.

Қазиб олиш ва тоғ-кон саноатини ривожлантириш ва янгилаш ташкилоти хусусий сектор билан келишган ҳолда 1399 йилда 2,3 миллиард долларлик янги ривожланиш режасини ишлаб чиқди. Ушбу лойиҳада  8300 нафарни бевосита, 64 минг нафарни эса билвосита иш билан таъминлаш кӯзда тутилган.  Лойиҳа амалга оширилган пайти жами 70 минг киши иш жойи ва даромадга эга бӯлади.

Эроннинг Қазиб олиш ва тоғ-кон саноатини ривожлантириш ва янгилаш ташкилоти  мамлакатнинг маҳсулотлар ва минерал маҳсулотларга  бўлган эҳтиёжини қондириш учун, мамлакатнинг тоғ-кон ва унга алоқадор соҳаларда иқтисодий тизимини оптималлаштиришга урғу бериб, минерал захиралардан тўғри ва самарали фойдаланиш мониторингини олиб боради. Шунга кўра, металлургия ишлаб чиқариш тармоқларини қуриш, ривожлантириш, жиҳозлаш ва модернизация қилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, қидирув ишларини олиб бориш ушбу ташкилотнинг узоқ муддатли мақсадларидан биридир.

Кончилик фаолияти ва тоғ-кон саноати кам ривожланган минтақаларда рақобатбардош устунликка эга: бу афзалликларга тоғ-кон саноатида янги технологиялар билан ишлайдиган туркум ишлаб чиқариш корхоналарни яратиш учун инвестицияларни кўпайтириш имконияти;  Шунингдек тоғ-кон саноатининг айрим фаолиятларини ривожлантириш мақсадида чет элдаги тоғ-кон саноати билан ҳамкорликларни мустаҳкамлаш киради.

Шу нуқтаи назардан, Қазиб олиш ва тоғ-кон саноатини ривожлантириш ва янгилаш ташкилоти 1399 йилда, ўтган йилдаги каби, хусусий сектор ихтиёридаги турғун конларни қайта тиклаш бўйича лойиҳани кенгроқ дастур билан амалга оширмоқда, бу эса ишлаб чиқариш бўлинмаларини озуқа билан таъминлаш ва тоғ-кон саноатида ишлаб чиқаришни жадаллаштиришда  муҳим қадамдир.  

Ҳижрий-шамсий 1398 йилда  146 та кон қайта тикланди, уларнинг бир қисми ишлаб чиқариш тармоғига қӯшилди. Ушбу конларнинг тўлиқ ишга туширилиши билан ҳар йили  бу секторда 3000 иш ўрни яратилиши ва қайта ишлаш корхоналари хом ашёсининг катта қисми ушбу конлардан олиниши кутилмоқда.

Ҳижрий-шамсий 1399 йил  "пўлат ишлаб чиқариш" лойиҳаларининг самара бериш йили ҳисобланади .Ӯтган йили икки компания – Муборака пӯлат  ва Миллий Мис саноати компаниялари  ўз капиталларини кўпайтирдилар ва "Гул Гуҳар" ҳам худди шу йўналишда муваффақиятга эришди. Бироқ, корона вирус  вужудга келтирган   муаммолар туфайли капиталнинг ўсиши яқин келажакка қолдирилди . Улардан кейинги ӯринда эса яна бир йирик темир-кон рудаси   компанияси (Чодармело) жойлашган.

Буларга Форс кўрфази махсус зонасида пўлат ишлаб чиқариш қувватини 10 миллион  тоннагача ошириш лойиҳасини ҳам  илова қилиш керак. Ушбу дастурнинг бир қисми шу пайтгача амалга оширилган ва ишлаб чиқарилган, қолган қисми эса минтақада жойлашган компаниялар иштирокида амалга оширилади.

Шунга ўхшаш дастур мамлакатнинг энг шарқий қирғоқлари - Чобаҳорда амалга оширилмоқда. Бу лойиҳа тӯлиқ амалга оширилган пайти    Макрон соҳилларида 10 миллион  тонна пўлат ишлаб чиқариладиган бӯлади.

Сангондаги  5 миллион  тонналик  Муборака  пўлат концентрати ва 2,5 миллион  тонналик  Хузистон пўлат хом ашёсининг  ишлаб чиқариш  жараёнига киритилиши пўлат секторида ишлаб чиқаришни жадаллаштиришда муҳим рол ўйнайди.

Ҳозирги кунда Эрон дунёда темирнинг айрим турларини  ишлаб чиқарувчи энг йирик мамлакат бӯлиб, у   пўлат ишлаб чиқарувчиларнинг биринчи ўнталигига киради.

Ушбу ютуқларга Эрон иқтисодиётига  АҚШ  ҳукумати томонидан такрорий ва мураккаб санкциялар қўлланилаётган бир шароитда эришилди.

Ишлаб чиқариш, экспорт, валюта киритиш, разведка, ривожланиш режаларини амалга ошириш ва уни бошқарадиган макро-бошқарувнинг ўсиши иқтисодиётнинг ушбу соҳасида    ишлаб чиқаришни жадаллаштириш омили бӯлиб, бу йил ҳар қачонгидан ҳам самарали бўлади.

Кончилик ва тоғ-кон саноатининг асосини  геология-қидирув ишлари ташкил этади.  Ӯтган бир ярим йил ичида ушбу сектор фаолиятига 400 минг квадрат километр қўшилди, бу мамлакатнинг геология-қидирув ишлари тарихидаги  мисли кўрилмаган ҳодиса ҳисобланади. Ушбу қидирувлар натижасида 760 истиқболли ҳудудлар кашф этилиб, улардан 280 таси лицензия олиш арафасида. Ушбу кашфиётлар мамлакатда янги конларни очади, бу албатта,  ишлаб чиқаришни жадаллаштиришда муҳим рол ўйнайди.

Эрон иқтисодиётига қарши халқаро санкцияларга қарамай, 1397 ва 1398 йилларда кончилик ва тоғ-кон саноатининг кўпгина тармоқларида ишлаб чиқариш ва савдо ўсди.  Қайд қилиш жоизким, тоғ-кон саноати санкциялар энг кам таъсир кўрсатган соҳалардан биридир.

Бироқ, Миллий ишлаб чиқаришни ҳимоя қилиш ва Конституциянинг 44-моддаси ижросини назорат қилиш бўйича махсус комиссиянинг таъкидлашича, саноат сектори ЯИМни вужудга келтиришда ҳали ҳам ӯзининг арзирли   мавқеига эга эмас. Ваҳоланки,  мамлакат  бу соҳада, айниқса, билим жиҳатидан катта салоҳиятга эга: кӯп сонли юқори малакали техник-муҳандислик соҳаси мутахассислари, турли тармоқларда бӯш ишлаб чиқариш имкониятларининг мавжудлиги бунга далил бӯла олади.

Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш  ушбу қимматбаҳо ишлаб чиқариш имкониятларидан кенг фойдаланиш фурсатидир.