июн 28, 2020 13:29 Asia/Tashkent

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 32-турида «Барселона» 27 июнь, шанба куни «Сельта» майдонига сафар қилди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Луис Суарес Лионель Мессининг узатмасидан сўнг тўпни дарвозага тўғирлаб юбориб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим дебютида виголиклар меҳмонлар ҳимоясидаги бўшлиқдан унумли фойдаланди: Фёдор Смолов бўш қолган дарвозани ишғол қилиб, мувозанатни тиклади.

67-дақиқада Суарес жарима майдони ичида тўпни ўзига тўғирлаб олган ҳолда дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди. Ўйин якунланиши арафасида Яго Аспас жарима зарбасини аниқ ижро этган ҳолда чиройли голга муаллиф бўлди. Виго клуби сўнгги сониялардан ғалабани илиб кетиши мумкин эди, бироқ Нолитонинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Марк Андре тер Штеген қайтариб қолди.

Шу тариқа «Барселона» 69 очко билан вақтинча биринчи ўринга кўтарилди ва ушбу турдаги ўйинини ўтказмаган «Реал»дан бир очко олдинда бормоқда.

Ёрлиқ