АҚШ-нинг таҳдидларига қарамай Хитой Гонконг масаласида тарихий қадам қуйди
(last modified Tue, 30 Jun 2020 10:33:13 GMT )
июн 30, 2020 15:33 Asia/Tashkent
  • АҚШ-нинг таҳдидларига қарамай Хитой Гонконг масаласида тарихий қадам қуйди

Хитой Халқ Республикаси миллий Конгресси Гонконг минтақаси миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунни бир овоз билан тасдиқлади.

Халқ миллий конгресси ХХР-нинг қонунчилик миллий ташкилоти ҳисобланади. Бу Конгресс ХХР-да парламент вазифасини бажаради. Янги қонуннинг асосий принцинини давлат тунтаруви, терроризм,сепаратизм ва хорижий кучлар билан тил бириктиришга қарши кураш олиб бориш ташкил этади. 

Гонконгдаги эътирозлар 

Бу қонун Гонконгда собиқаси бўлмаган эътирозлар ва намойишлардан бир йил олдин баён этилди ва бугун ижрога киритилиши учун янги қадам қуйилди. Гонконгда ўтган бир йил давомида ўтказилган эътирозлар ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ иқтисодий ушбу қутбни Ғарб қудратлари, шу жумладан Америка ва Англиянинг дахолат этиши учун бир саҳнага айлантирди. намойишчилар томонидан Америка байроқларини кутариш, Ғарбга мойиллик этадиган шиорларни замазама этиш ва бунга қўшимча собиқ мустамлакасилар сифатида Америка ва Англиянинг намойишчиларни қўллаб-қувватлашиши ушбу минтақада қийин ойларни келтириб чиқарди. Кўплаб йирик компаниялар учун дунёдаги иккинчи йирик иқтисодиёти, яъни Хитойнинг дарвозаси бўлган Гонконг бир неча ой давомида оғир вазъиятга тушиб қолиб, минтақа ва Хитой иқтисодий ривожланишига катта тасир етказди. Сайёҳларнинг бу минтақага сафар қилиши кўзга ташланадиган даражада камайди ва ушбу минтақа ва Хитойнинг иқтисодий ривожланиши ҳақидаги халқаро ташкилотларнинг башоратлари нотинчлик вазъиятлари тасири остида қолди. Эътирозчиларнинг баҳоналари Хитойга жиноятчиларни эксдрадиция қилиш лойиҳаси эди. Аммо бу лойиҳани қайтариб олиш ҳам эътирозчиларни қониқтирмади. Пекин учун бир муаммо борлиги  ойдинлашди ва Ғарб мамлакатлари Гонконг орқали Хитойнинг хавфсизлиги ва барқарор иқтисодига зарба беришлари ҳам аниқланди. 

Ана шундай шароитда, Хитой Гонконг бўйича тарихий ва энг муҳим қарор қабул қилиши лозим бўлди. Чунки табиийки,  дунё билан ушбу минтақанинг юзлаб миллиард доллар миқдорида муомала қилиши ва Гонконгнинг Америка ва англия каби мамлакатлар билан махсус муносабат ва алоқада бўлгани ушбу минтақа ҳақида қабул қилинган ҳар қандай қарор ғарблик уйинчиларнинг аксиламал кўрсатишлари сабабига айланиш мумкин эди. 

Бундай истиқболларга қарамай, Хитой Гонконг ишларига ғарбликларнинг ҳаддан ташқари дахолат этишларини охирга етказиш ҳамда сепаратизм ва терроризм билан қарши курашиш учун жиддий қадам ташлади. Бу қарорни ушбу минтақанинг Хитойга қайтгани замонидан бошлаб, Пекиннинг Гонконг бўйича қабул қилган энг муҳим қарори деб эслатилади.  

Айрим Ғарб мамлакатлари, шу жумладан Америка ва Англия халқ миллий Конгресснинг қабул қилган қарори Гонконгнинг автоном бўлиши қонунларига зид ва ушбу минтақани заифлантирадиган қарор эканлиги баҳонаси билан Хитой ва Гонконгга қарши таҳдид солди. Аммо хитойлик расмийлар эса бу қонун терроризм, сепаратизм, давлат тунтарилиши ва хорижий кучлар билан тил бириктиришдан бошқа нарса эмас деб таъкидлашмоқда.  

Бундан ташқари Гонконг учун Америка ва Хитой ўртасидаги низо ушбу иккита мамлакатнинг бошқа ихтилофларидан ажралиб турмаслигидан ташқари Гонконг бўйича Миллий Халқ Конгрессининг қабул қилган қарори Пекиннинг одатий мудофаа этиш жиҳатидан чиқиб,ташқи ва хавфсизлик сиёсатида янги саҳифа очиб берганини намоён этди.

Бу янги хатти-ҳаракат дконтекстида Хитой пассив, консерватив ва сокин ёндошувдан воз кечиб, уни қатъий, фаол ва юқори ҳамда жиддий ёндошув билан алмаштирди. Хитой ОАВ мудофаа ва хорижий сиёсатлар арсасида Пекиннинг бундай ёндошувини "жангчи бўри дипломатияси" деб аташди. 

Қўпгина таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Хитойнинг Гонконгга нисбатан қабул қилган янги қарори Ғарбнинг ички ишларига тобора кучайиб бораётган аралашувига ёки ҳудуди,суверенитетига тажовуз қилишини тўхтатиш истагида эканлигини тасдиқлади. 

Бу зовидан Гонконг бўйича Халқ Миллий Конгресснинг қабул қилган қарори тўлиқ стратегик қарор ҳисобланадиким, минтақа мувозанати, шу жумладан Тайван мавзўсига жиддий тасир етказади. Шуни зикр этиш жоизки, Америка ва Англия барча воситаларга эга бўлишига қарамай, Гонконг мавзўсида аччиқ ҳақиқат ва қонуний чекловлар билан юзмаюз бўлган. Минтақа мамлакатларининг аксарияти, шу жумладан Жанубий Корея ва Япония Гонконг масаласида сукут сақлаши ва европалик кўп мамлакатлар эса Американинг истагида бўлган томон ҳаракат қилишдан қўл тортишлари шуни кўрсатадики, кўп мамлакатларнинг нуқтаи назаридан Хитойнинг Гонконг ҳақида қабул қилган қарори ушбу мамлакат ҳокимиятининг доирасида қабул қилинган. Бинобарин Америка Гонконг масаласида Хитойга қарши консенсусга эриша олмайди.