Зариф Хавфсизлик Кенгашининг онлайн йиғилишида нутқ сўзлади
(last modified Wed, 01 Jul 2020 10:01:40 GMT )
июл 01, 2020 15:01 Asia/Tashkent
  • Зариф Хавфсизлик Кенгашининг онлайн йиғилишида  нутқ сўзлади

"2231 резолюцияси бўйича Хавфсизлик Кенгаши томонидан жорий этиладиган ҳар қандай янги чеклов Эрон халқига берилган асосий ваъдаларга хилофдир".

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф сешанба куни Эрон ядровий келишувига тегишли 2231 резолюциясием мжро этилиши ҳақида БМТ бош котибининг даврий ҳисоботини таҳлил этиш учун ўтказилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг онлайн йиғилишида сўзлаган нутқида, ушбу нуқтага шора этиб, Эрон қурол-яроқларига қарши санкциялар муддатини узайтирилишига нисбатан Теҳроннинг варианти ва жавоби қатъийроқ бўлади,- деб таъкидлади. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Бу резолюцияда таърифланган механизмга кўра, БМТ бош котиби Хавфсизлик Кенгашига ушбу резолюцияни ижро этилишининг шакли ҳақида ҳисобот беришга вазифадордир ва бунга асосан сешанба куни бошқа аъзолар фикр билдиришлари учун кенгашда расмий равишда бу ҳисобот  қироат этилди.

Олдинги ҳисоботларга қараганда ушбу ҳисоботда баён этилган муҳим масала бу Эроннинг қурол-яроқлар санкциясини бекор қилишнинг олдини олиш учун АҚШ-нинг олиб бораётган сайъ-ҳаракатлари билан мос келишидир. Чунки Баржоим ядровий фаолиятлар келишуви ижро этилиши ҳақида БМТ бош котиби томонидан берилган ҳисобот 2231 резолюциясидан оммавий афкорни чалғитиш ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳисоботдир. 

Эрон ташқи ишлар вазирининг баён этган сўзлари бир неча жиҳатдан аҳамият касб этади.

Биринчи, бу суханронлик Баржом ядровий келишуви имзоланганидан сўнг, бирёқлама муносабатларга нисбатан халқаро жамоатчилик даражасида баён этилган танқиддир. 

Иккинчи, Зариф сўзлаган ўз нутқида, яна бир марта Американинг хатти-ҳаракати ва ушбу хатти-ҳаракатларнинг давом этишига нисбатан халқаро ташкилотларнинг уйнаётган роли бутун дунёда оммавий афкорининг қазоват қилиш диққат-эътиборига қарор олади. 

Учинчи, Зарифнинг сўзлаган нутқида, Баржом ядровий келишувининг бандларини тўлиқ ижро этилиши ҳақида Эроннинг қатъий позициясини таъкидлашдан иборатдир. 

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг онлайн йиғилиши 

Муҳаммаджавод Зариф бу ҳақда 2231 резолюциясида таъкидланган қурол-яроқларни санкциясини бекор қилиш замонининг доираси қийинчилик билан эришилган битимнинг бир қисми ҳисобланадиким, Баржом ядровий келишувидаги томонларни 2231 резолюцияси ва Баржом ядровий келишуви ҳақида охири келишувга келишди,-деб эслатиб ўтди. 

Муҳаммаджавод Зариф ўз нутқида минтақанинг хавфсизлиги ва Баржом ядровий келишуви бўйича Эроннинг очиқ-ойдин паёмини минтақа мамлакатлари ва Хавфсизлик Кенгашига барча аъзо мамлакатларга етказди. 

Шуниси аниққи, Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияси халқаро қонунларнинг бир қисмидир ва барча аъзо мамлакатлар томонидан ижро этилиши керак. Аммо АҚШ расмий равида баржом ядровий келишуви ва 2231 резолюциясида ўз зиммасига олган барча мажбуриятларини бажармасдан Эронга қарши максимал даражада босим ўтказишга юз қаратди. Бу сиёсат Хавфсизлик Кенгашининг иккита аъзоси Россия ва Хитой томонидан маҳкум этилди. 

Хитойнинг БМТ ташкилотидаги намояндаси Чжан Цзюнь.

Чунончи, Хитойнинг БМТ ташкилотидаги намояндаси Чжан Цзюнь " Америка Эронга қарши халқаро санкцияларни қайтариш учун "моша механизми" номли механизмдан фойдаланиш ҳаққига эга эмас" 

Бу йиғилишни якунлаб,иккита муҳим нарсани таъкидлаш мумкин, биринчиси Эроннинг Хавфсизлик Кенгашидан кутаётган натижаси ва иккинчиси эса Американинг нотўғри хатти-ғаракатларига нисбатан халқаро сатҳда кўрсатиладиган аксиламалдир. 

Американинг бирёқлама сиёсатларига қарши кучайиб бораётган мухолифатларни ҳисобга олган ҳолда, аксиламаллар олдинда тўрган президентлик сайловлар ва Трам учун натижа бермайдиганга ўхшайди. 

Бироқ, бундай шароитда, Американинг бир томонлама ёндошувларига нисбатан Хавфсизлик Кенгашининг уйнайдиган роли яна бир марта намоён бўлади. Агар Хавфсизлик кенгаши яна керакли даражада ҳаракат қилмаса, Эрон ташқи ишлар вазири сўзларига кўра, кўп қиррали ва қонун устуворлигида орқада қолганини намоён этади.

Муҳаммаджавод Зариф эслатиб ўтганидек, мумамн халқаро жамоатчилик ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши ўзига хос шаклда муҳим қарор қабул қилиш билан юзмаюз бўлган: "биз қонун устуворлигини муҳофазат этамизми ёки ҳуқуқбузарнинг хоҳиш-иродасига буйсуниб ўрмон қонунига қайтамизми?" 

Ёрлиқ