Россия Афғонистондаги гиёҳванд моддалар айланишида АҚШнинг ролига урғу берди
(last modified Tue, 07 Jul 2020 13:57:57 GMT )
июл 07, 2020 18:57 Asia/Tashkent
  • Россия Афғонистондаги гиёҳванд моддалар айланишида АҚШнинг ролига урғу берди

Америка Қўшма Штатлари 2001 йил 11 сентябр ҳужумлари баҳонасида Афғонистонга бостириб кирди ва бу мамлакатни ишғол қилди. АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий иштироки самараси терроризм ва хавф-хатарнинг кенг ёйилиши, қашшоқликнинг ошиши ва энг муҳими, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва уларни Афғонистондан контрабанда қилишдан бошқа нарса эмас.

Россиянинг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов Америка Марказий разведка бошқармаси Афғонистондан гиёҳванд моддалар олиб ўтишда муҳим рол ўйнаётганини айтди. New York Times газетасининг Россия АҚШ қўшинларининг ўлдирилиши тӯғрисида Толибон билан тил бириктирганлиги ҳақидаги хабарига жавобан, Кабулов Россияни айблаган  АҚШ Марказий Разведка агентлигининг ӯзи  гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорлигини айтди. У ўз нутқида Америка самолётлари Қандаҳор ва Баграмдан Германия ва Руминия ҳудудларидаги махсус жойларга ҳеч қандай текширувсиз учаётганини ва бу тижоратнинг бир тури  эканлигини таъкидлади. Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги Кабуловнинг сўзларига таяниб ёзишича: Россияни "Толибон" билан тил бириктиришда айблаган Марказий разведка бошқармасининг бир қатор аъзолари Афғонистондан гиёҳванд моддалар олиб ўтишда иштирок этган.

Афғонистонда ишғол йиллари, Ғарб қўшинлари, айниқса АҚШ ва Британиянинг ҳарбий разведка кучлари мавжудлиги пайтида гиёҳванд моддаларни етиштириш ва контробандаси мисли кўрилмаган даражада ривожлангани масаласи бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас. Россия расмийлари бир неча бор НАТО кучларининг Афғонистонда гиёҳвандликка қарши курашни кечиктиришини қаттиқ танқид қилишган. 2017 йилнинг апрел ойида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ ва НАТО кучларининг Афғонистондан бошқа мамлакатларга гиёҳванд моддалар ва героин контрабандаси билан шуғулланишини эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ва НАТО Афғонистонда гиёҳванд моддалар экилишини назорат қилиш, ишлаб чиқариш ва героинни Афғонистондан дунёнинг бошқа қисмларига олиб ўтишда  ўз қўшинларидан фойдаланмоқда. Ҳозирда дунё героинининг 90 фоизини Афғонистон етказиб беради, деб таъкидлаган Лавров АҚШни бу масалага эътибор бермаётганликда айблаб, бу Афғонистонда героин ишлаб чиқариш ва етиштириш эркинлиги белгиси эканлигини айтди. Москва Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва ноқонуний савдо айланмаси камаймаганлигини бир неча бор таъкидлаган ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддаларга қарши кураш бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, уруш ҳолатидаги бу  мамлакатда унинг ишлаб чиқарилиши кўпайган. 2019 йилда Афғонистонда 6 минг 700  тонна афюн ишлаб чиқарилган.

Афғонистон ҳозирги пайтда гиёҳванд моддаларни етиштириш, ишлаб чиқариш ва савдоси бўйича дунёдаги етакчи ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб, афюн ва унинг ҳосилаларини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик давлатдир. Сўнгги 19 йил ичида Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришни кўпайтиришда АҚШ ва Британия ҳал қилувчи рол ўйнади. Афғон расмийлари Афғонистонда гиёҳванд моддалар етиштириш ва уларни ишлаб чиқаришни давом эттиришда нотинчлик ва иқтисодий қашшоқликни айблаб, кўкнор етиштириш хавфсизликка таҳдид соладиган ва қуролли мухолифат томонидан назорат қилинадиган минтақаларда олиб борилаётганини айтишади. Сўнгги йилларда Афғонистон ҳукумати халқаро ёрдамлар ва ташқи кучларга  қарамай, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва унинг ноқонуний айланишини тўхтата олмади. Гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва контрабандасидан йилига миллиардлаб доллар мафия ва толиблар, шунингдек ИШИД террорчилик гуруҳининг чўнтагига тушади.

Шу билан бирга, АҚШнинг Афғонистонда гиёҳванд моддаларни етиштиришга қарши кураш тўғрисидаги иддаолари ва намойишларига қарамай, америкаликларнинг ўзи бу кураш йӯлидаги катта тўсиқдир. Афғонистонлик сиёсий ва ҳарбий таҳлилчи Воҳид Мужданинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Афғонистондаги уруш, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва савдосининг асосий сабабчисидир.

Маълумки, америкаликларнинг тўғридан-тўғри ва билвосита ёрдами, шунингдек, Афғонистоннинг турли қисмларида, айниқса, Британия кучлари жойлашган Ҳилманд вилоятида кўкнорни кенг кўламда етиштиришни кӯрмасликка олишлари сабабли Афғонистон афюн ва унинг ҳосилаларини ишлаб чиқарувчи энг йирик мамлакатга айланди. Натижада қўшни ёхуд Афғонистон яқинида жойлашган давлатлар,  масалан Россия, ҳар йили Афғонистондан ушбу мамлакатларга гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашиш учун катта миқдорда пул сарфлашга мажбур. Аслида, Афғонистондан Марказий Осиё орқали жўнатилаётган гиёҳванд моддалар Россия учун улкан муаммога айланган. Шундай қилиб, АҚШ Афғонистонда кўкнор етиштиришни давом эттиришга йӯл очиб бериши, шунингдек, ўзининг ҳарбий кучлари ва разведка агентликларини Афғонистондан гиёҳванд моддалар олиб ўтишга жалб қилиши орқали ҳақиқатан ҳам ушбу мамлакатлар, айниқса Россиянинг миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

 

 

Ёрлиқ