Россия: Америка Эронга нисбатан  қурол-яроқ эмбаргосини узайтиришда муваффақият қозонолмайди
(last modified Sun, 12 Jul 2020 17:48:30 GMT )
июл 12, 2020 22:48 Asia/Tashkent
  • Россия: Америка Эронга нисбатан  қурол-яроқ эмбаргосини узайтиришда муваффақият қозонолмайди

2231-сонли резолюцияга биноан 2020 йил 18 октябрда Эронга қурол эмбаргоси муддати тугайди. Америка эса санкциянинг бу турига барҳам бермаслик учун бу мавзудаги янги резолюция лойиҳасини тайёрлашга киришган. Бироқ Россия Вашингтоннинг уринишлари муваффақиятсиз бўлишига ишонади.

Россиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакили Василий Небензия пайшанба куни Эроннинг қурол эмбаргосини узайтириш тўғрисидаги резолюция лойиҳаси  Хавфсизлик Кенгашида муваффақият қозониш имкониятига эга эмаслигини айтди. Небензиянинг сўзларига кўра, бундай резолюциянинг бажарилиши Баржом келишувининг тугашига олиб келади ва Эрон бу резолюцияни ҳеч қачон қабул қилмслиги аниқ  ва уни қабул қилмаслик ҳуқуқига эга. Юқори даражали рус дипломатининг таъкидлашича,  АҚШ резолюция устида иш бошлаганида, Москва бу мамлакатга уни тасдиқлаш  имконияти йўқлигини айтган эди.

Эронга қурол-яроқ эмбаргосини давом эттириш истагини бажариш учун Вашингтон 2019 йилнинг  ўрталаридан бошлаб кенг кўламли психологик урушни бошлади.  Бу жараёнда АҚШнинг юқори лавозимли амалдорлари, айниқса давлат котиби Майк Помпео бир неча бор  Эрон қурол эмбаргосининг тугаши минтақада қурол-яроқ пойгасини юзага келтиради, Эрон ва унинг иттифоқчиларининг минтақавий қудратини кучайтиради ва сионистик режимнинг хавфсизлигига таҳдид солади, дея иддао қилишган.

Кейинги босқичда Трамп   маъмурияти ўз саъй-ҳаракатларини БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларини Вашингтоннинг талабини бажаришга ишонтиришга қаратди ва Хавфсизлик Кенгашига Эронга қурол эмбаргосини узайтиришга чақирувчи резолюция лойиҳасини тақдим этди. АҚШ таклиф этаётган резолюциясида Эрон томонидан қурол-яроқ ёки унга тегишли нарсаларни сотиш, етказиб бериш ёки топширишни тақиқлаш талаб қилинади. Шунингдек, резолюцияда Хавфсизлик Кенгаши қўмитаси томонидан тасдиқланмагунча мамлакатларга Эронга боғлиқ қурол ёки унга тегишли нарсаларни сотиш, етказиб бериш ёки топшириш тақиқланади. Шунингдек, лойиҳада мамлакатлар ҳудудларидаги юклар ичида  Эронга тегишли тақиқланган нарсалар бўлиши мумкинлиги тўғрисида ишончли далиллар мавжуд бўлса, уларни текширишга чақирилади. Резолюция лойиҳасида  шунингдек, давлатлар шу каби асосларга эга бӯлган ҳолатда эркин сувлардаги кемаларни текширишга чақирилган. Лойиҳада қурол эмбаргосини бузган шахсларга нисбатан мол-мулкини мусодара қилиш ва саёҳат қилишни тақиқлаш каби жазолар қӯллаш талаб этилади.

Ушбу резолюциянинг қабул қилиниши Хавфсизлик Кенгаши 15 овозининг 9тасини талаб қилади; Шу билан бирга, Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари, айниқса Россия ва Хитой, бунга вето қўймасликлари керак. Бироқ, Россия ва Хитойнинг бу борадаги позицияси АҚШнинг ушбу таклиф қилинган резолюциясига икки мамлакатнинг салбий овоз беришини кўрсатмоқда. Америкага рақиб бӯлган бу икки халқаро қудратнинг расмийлари бу резолюцияга ва Эроннинг қурол эмбаргоси муддатини узайтиришга қарши эканликларини бир неча бор таъкидлашган. Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эронга қурол-яроқ эмбаргосининг татбиқ этилишини "ноконструктив" деб баҳолади ва Эроннинг қурол эмбаргосини узайтириш тўғрисидаги резолюция лойиҳасида Эроннинг ядро дастури билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бандлар мавжудлигини айтди. Резолюцияда Эронга қарши максимал босим сиёсати билан боғлиқ чоралар мавжуд.

Ушбу ҳолатларга  қарамай, Трамп маъмурияти расмийлари Эроннинг қурол эмбаргосини узайтириш йӯлидаги  муваффақиятсиз ёндашувни давом эттирмоқда. АҚШнинг БМТдаги элчиси Келли Крафт пайшанба куни унинг мамлакати Хавфсизлик Кенгашида Эронга қарши санкцияларни кучайтириш учун барча воситалардан фойдаланишини айтди. Унинг таъкидлашича, агар санкциялар янгиланмаса, Теҳрон минтақадаги иттифоқчилари ва ишончли гуруҳларига кўпроқ қурол юборади. Крафтга кўра, бу Ғарбий Осиё мамлакатлари хавфсизлигидан ташқари АҚШ кучлари хавфсизлигига ҳам таъсир ӯтказувчи омилдир. Ушбу мулоҳазалар Вашингтон Эронофобияни кучайтириш орқали Эроннинг мудофаа қудрати ошишини минтақа мамлакатларига таҳдид сифатида  жилвалантираётганини кўрсатмоқда;  Ваҳоланки,Ақшнинг минтақадаги сиёсати ва хатти-ҳаракатлари, айниқса Трамп маъмурияти даврида, Ақш Ғарбий Осиёда беқарорлик ва ишончсизликнинг асосий сабаби эканлигини кўрсатмоқда.

 

 

 

Ёрлиқ