Зарифнинг Москвага сафари: АҚШнинг бир томонлама сиёсатларига қарши ҳамкорликнинг зарурати
(last modified Wed, 22 Jul 2020 18:27:41 GMT )
июл 22, 2020 23:27 Asia/Tashkent
  • Зарифнинг Москвага сафари: АҚШнинг бир томонлама сиёсатларига қарши ҳамкорликнинг зарурати

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф сешанба куни Россия Президенти ва Ташқи ишлар вазири билан учрашиш учун Москвага келди.

Ташриф давомида Эрон Ташқи ишлар вазири Эрон Ислом жумҳуриятининг Президенти Ҳасан Руҳонийнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир  Путинга мурожаатини етказди. Баржом ядровий шартномаси, минтақавий ўзгаришлар ва икки томонлама масалалар бўйича маслаҳатлашувлар Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод  Зариф ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасидаги музокараларда асосий ўринни эгаллади.

Теҳрон ва Москва стратегик алоқаларга эга ва шу асосда икки мамлакат ўртасида минтақадаги ўзгаришлар бўйича доимий маслаҳатлашувлар мавжуд.

 

Стратегик муносабатлар кенг тарқалган таҳдидларга қарши туриш учун иқтисодий ҳамкорлик ва халқаро миқёсдаги сиёсий яқинликни қамраб олади.  Ана шундай таҳдидлардан бири Американинг ӯз зӯравон сиёсатларига қаршилик қиладиган мамлакатларнинг иқтисодий қудратини заифлаштириш учун ноқонуний санкциялар жорий қилишидир.

Санкцияларнинг кенг қўлланилиши Оқ уй амалдорларининг қарорлар қабул қилиш тизимида жуда муҳим ўрин тутади ва АҚШ президентлари уларни мустақил давлатларга қарши қўллашга интилишади. Аммо санкция қӯллаш таҳдиди Доналд Трампнинг президентлиги даврида юқори даражасига   кўтарилди. Трамп замонида Эрон, Хитой, Туркия, Покистон, Яман, Шимолий Корея, Сурия, Куба, Венесуела, Россия ва Колумбияга қарши санкциялар жорий қилинди.

Санкцияларнинг кенг қўлланилиши, бошқа томондан, бир томонлама санкцияларга дучор бўлган давлатлар ўртасида иттифоқ тузилиши мумкинми, деган саволни туғдирди.

Сешанба куни Россиянинг "Коммерсант" газетасига берган интервюсида Эроннинг Москвадаги элчиси Козим Жалоли   АҚШнинг Россия, Хитой ва Эронни заифлаштириш борасидаги ҳаракатларига ишора қилиб,  Вашингтоннинг ҳаракатларига қарши туриш учун уч мамлакат "Санкцияланган мамлакатлар" клубини тузиш вақти келди, деди.

Қўшма Штатларнинг менсимаслик ва зӯравонлик сиёсатлари, шунингдек  унинг душманлик ҳаракатлари жиддий  масала бўлиб, Эрон ва АҚШ ўртасидаги муаммодан ташқаридадир. Бунданда муҳимроқ масала АҚШнинг Трамп маъмурияти даврида   рекорд ўрнатган қонунни бузиш ва халқаро мажбуриятларни оёқости қилишидир. АҚШ Молия вазирлиги веб-сайтига кўра, ЯИМ тахминан 3\5 триллион доллар бӯлган  35 та  мамлакатга нисбатан турли хил санкциялар қўлланилган.

Тажриба шуни кўрсатадики, агар санкциялар остида бўлган давлатлар бирлашсалар,   бир-бирларининг эҳтиёжларини қондириш орқали санкция қӯллаган мамлакатни доғда қолдиришлари мумкин.

Санкциялар қўллаш мавзусида  китоб ёзган, Эронга қарши санкцияларнинг асосий тарроҳи Ричард Нефивнинг таъкидлашича; Санкцияларнинг бажарилмаслигига олиб келадиган нарса, мақсад қилинган мамлакатларнинг санкцияларга чидамлилиги бўлиши мумкин.

Шубҳасиз, Американинг зӯравонлик сиёсати унинг халқаро майдондаги ўрни, турли соҳалардаги ҳукмронлигининг турли давлатлар томонидан қабул қилиниши ва ушбу гегемонликни қўллаб-қувватлашига боғлиқ.   Аммо, бугунги кунда АҚШ буюртмаларини бажаришни рад этган давлатлар сони кӯпайиб бормоқда. Шу сабабли санкция остидаги айрим давлатлар  Қўшма Штатларга қарши янги қутб яратишни кўриб чиқишлари мумкин. Бунда биринчи навбатда, санкцияланган давлатлар ушбу коалицияни тузиш зарурлиги тўғрисида умумий фикрга эга бўлишлари керак.  Бу эса фаол дипломатия ва ушбу  давлатлар сиёсий элиталари ўртасида маслаҳатлашувни талаб қилади.

"Санкциялар остидаги давлатлар" клубини шакллантириш ғояси, агар бу амалга оширилса, ҳеч бўлмаганда, Американинг бир томонлама сиёсатларига жамоавий қарама-қаршилик ғоясини кучайтиради ва Американинг бир томонлама ҳаракатларини  тугатишнинг бошланиши бўлиши мумкин.