Хитой—Америка совуқ уруши
Хитой Ташқи ишлар вазири Хитой ва АҚШ ўртасидаги кескинлик авж олганидан кейин икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни жуда нозик ва мӯрт деб атади.
Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Пекин-Вашингтон муносабатларидаги барча муаммоларда АҚШни айблаб, деди: Қўшма Штатларнинг мақсади Хитойнинг тараққиётини тўхтатиш бӯлиб, у бу йӯлда бутун куч ва имкониятини сарфламоқда ва ҳеч қандай чегарани билмайди.
Савол туғилади, Хитой расмийларини Хитой- АҚШ муносабатларини ҳозирги пайтда қийин ва жуда мўрт деб аташга мажбур қилган сабаблар нимада?
Вашингтоннинг Шарқий Осиёдаги хатти-ҳаракати туфайли Хитой- АҚШ муносабатларидаги таранглик узоқ тарихга эга бӯлсада, кейинги кунларда юз берган икки воқеа Пекин расмийларининг Вашингтонга нисбатан муносабатини мутлақо ўзгартирди:
Биринчиси, бир-бирининг консулликларини ёпиш учун Хитой-Америка дипломатик кампанияси. Қўшма Штатлар ўтган чоршанба куни Хюстондаги (Texas) консулхонасини ёпиш учун Хитойга 72 соат вақт берди ва Пекин ҳам Вашингтонни жума куни Ченгдудаги консуллигини ёпишга чақирди.
Вашингтон Пост хабарида ёзилишича: "АҚШ Давлат Департаментининг бир неча кун олдин Хюстондаги Хитой консуллигини ёпиш ҳақидаги тўсатдан ва эълон қилинмаган буйруғи Трампнинг беқарор сиёсати белгисидир. "Улар консулликни жосуслик маркази дея айблашяпти. Аммо ҳозирга қадар бу даъвони исботлаш учун бирон бир далил тақдим этмаганлар."
Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги кескинликни авж олдирган иккинчи воқеа АҚШ давлат котибининг Хитойга қарши янги халқаро коалиция тузишга чақирган кескин гаплари билан боғлиқ. Жума куни эрталаб Калифорниядаги Никсон кутубхонасида нутқ сўзлаган Давлат котиби Помпео Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Хитой Коммунистик партиясига ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартириш учун босим ўтказиш мақсадида "қатъиятли ва ижодий усуллардан" фойдаланишлари кераклигини айтди.
"Помпео жуда шуҳратпараст кўринади ва ўз номиини тарих китобларида қайд этиш учун буюк давлатлар ўртасида зиддиятни яратишни хоҳлайди", деб ёзади Global Times.
Ўз навбатида, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Помпеонинг гапларини "беҳуда" деб атади ва "унинг қилаётган иши беҳуда, дарахтни силкитмоқчи бўлган чумолига ўхшайди" деди.
Ақш Давлат котибининг Хитойга қарши янги халқаро коалиция тузишга чақириши билан бир қаторда, Кремл Россия бошқа давлатларга, айниқса Хитойга қарши ҳеч қандай коалицияда қатнашмаслигини таъкидлади. Бундай расмий сиёсат Кремлда қабул қилинган пайтда Россиядаги кўплаб сиёсий таҳлилчилар АҚШ ва Хитой ўртасидаги кенг кўламли кескинликлар Россиянинг ташқи сиёсати манфаатларига мос келишига ишонишади ва бу кескинликлар Москванинг Хитой учун аҳамиятини оширади. Пекинни Россия билан стратегик алоқаларни янада мустаҳкамлашга мажбур қилади, деган фикрдалар.
Бундай вазият табиийки, АҚШнинг Хитой билан зиддиятни кучайтиришдан мақсади нима?—деган савол туғдиради.
АҚШнинг Хитой билан муносабатларни таранглаштириш борасидаги мақсадлари тўғрисида икки хил қараш мавжуд:
Биринчидан, Ақш ҳукуматининг сўнгги ҳафталар ва кунлардаги ҳаракатлари Хитойга босим ўтказиш учун АҚШ макро стратегиясининг бир қисмидир.
"Хитойнинг ҳукмрон Коммунистик партияси авторитар режимларга фойда келтирадиган ва АҚШ манфаати ва демократиясига бевосита зарар келтирадиган тарзда халқаро тартибни ўзгартирмоқда", деди Сенат ташқи алоқалар қўмитаси раиси Жим Рич.
Иккинчи қараш шундан иборатки, ҳозирги пайтда АҚШ ҳукуматининг Хитойга қарши аниқ стратегияси йўқ ва яқинда АҚШ -Хитой ўртасидаги кескинликнинг кучайиши Доналд Трампнинг АҚШ президентлик сайловидаги кампаниясининг эҳтиёжлари билан боғлиқ.
Вашингтон Пост нашри эътироф этади: "Ақш президентининг Хитойга нисбатан сиёсати эҳтиёткор, тарқоқ, тажовузкор ва бир томонлама бўлиб, афтидан Вашингтоннинг Пекин билан мураккаб муносабатларидаги кескинликни бошқариш учун эмас, балки унинг қайта сайлов кампаниясини кучайтириш учун ишлаб чиқилган".
Умуман олганда, Хитой ва Ақш ўртасидаги кескинлик авж олишининг сабаблари тўғрисида қайси таҳлил тўғри бўлишидан қатъи назар, таҳлилчилар Хитойни АҚШга қарши глобал қудрат сифатида қарайдилар, шунинг учун АҚШ стратеглари ва расмийлари Хитойдан хавотирдалар. АҚШ расмийлари 21-асрнинг иккинчи ўн йиллигида миллий хавфсизлик стратегиясининг диққат марказини ушбу потенциал таҳдидга қарши туриш учун Яқин Шарқдан Шарқий Осиёга йўналтирдилар. Сўнгги йилларда АҚШ мулозимлари Хитойни жиловлаш сиёсатининг бир қисми сифатида Пекиннинг сарф-харажатларини кўпайтириб, унинг дунёвий қудратга айланишига тўсқинлик қилишга киришдилар. Хитой- АҚШ савдо уруши, АҚШнинг Хитойнинг жумладан Гонконг ва Тайван муаммоси каби ички ва ҳудудий ишларига аралашуви, АҚШнинг жанубий Хитой сув ҳудудларида минтақадаги баъзи давлатлар билан қўшма ҳарбий машқлари ва АҚШ қутқуси билан Корея ярим оролидаги инқирознинг авж олиши ана шу хатти-ҳаракатларнинг натижасидир.
Ушбу вазиятни тушунган ҳолда, аксарият экспертлар Вашингтоннинг Шарқий Осиёдаги интервенцион хатти-ҳаракатларини Хитой ва АҚШ ўртасидаги кескинликни кучайтиришнинг воситаси деб билишади. АҚШ президентлик сайловларидан кейин Хитойнинг бу мамлакат билан муносабати яхшиланишини кутиш мумкин эмас, чунки Байден ғалаба қозонган тақдирда ҳам, Американинг асосий мақсадлари ва Хитойга бўлган интилишлари деярли ўзгармайди.
Шу нарса аниқким, Ченгду шаҳридаги АҚШ консуллигини ёпишдаги Хитойнинг ӯхшаш ҳаракатлари, шунингдек, Хитой Ташқи ишлар вазирининг Пекин-Вашингтон муносабатларининг мўртлиги ҳақидаги баёноти Хитой-АҚШ алоқалари сезиларли даражада ёмонлашганини ва Трампнинг муносабатлардаги ўйланмаган хатти-ҳаракатларидан далолат беради. АҚШнинг ушбу сиёсатни давом эттириши унинг дунёдаги бир томонлама сиёсатларига барҳам бериши мумкин.