август 01, 2020 16:05 Asia/Tashkent
  • Пампеонинг Россияни огоҳлантириши ва 2021 йил май ойигача Афғонистондан Америка кучларини чиқариш бўйича иддаоси

Америка президенти Дональд Трамп президентлик сайловолди рақобатларда берган ваъдалари ва Афғонистондан америкалик кучларни 2020 йил феврал ойида Толибон гуруҳи билан Американинг шартномасини муддатидан олдин ижро этилишини қуллаб-қувватламоқда.

Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампео Доха келишувига кўра, 2021 йил май ойигача Америка армияси Афғонистондан чиқарилади,-деб эълон қилди. 

Америка ташқи ишлар вазири биз Толибон гуруҳи билан келишувни имзоладик ва Афғонистонда жойлашган ҳарбийлар ушбу мамлакатни бутунлай тарк этишади. Биз ўз кучларимизни у ердан чиқарамиз. 2021 йил май ойида бу ҳодиса рўй бериши эҳтимоли бор,-деб таъкидлади. 

Шундай назарга ташланадиким, Майк Пампеониннг изҳороти Американинг Афғонистонда ги кучларининг вазъияти ҳақида Америка Конгрессининг ташвишларига жавобан берилганга ўхшайди. Трамп Толибон ва Америка ўртасидаги келишув ижро этилиши доирасида америкалик кучлар босқисма-босқич Афғонистонни тарк этишлари тарафдоридир ва бу жараён бир неча вақт олдин амалга оширилмоқда. Бунга қарамай Афғонистондан чиқиш учун 2020 йил 13 июл ойигача Толибон гуруҳи билан келишилган келишувлар асосида америкалик кучлар фурсатга эга эдилар, аммо Вашингтон ушбу мамлакатда ўз кучларининг сонини камайтириш жараёнини муддатидан олдин бошлади. Бу келишувга кўра, Америка  18 ой давомида Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши учун Толибон гуруҳининг муҳим шарт-шароитларидан бири ижро этилиши мақсадида ўз навбати билан ўз ҳарбийларини Афғонистондан чиқарилиши лозим. 

Толибон агарчи Афғонистонда жойлашган хорижий кучларга қарши ўз ҳужумини Америка билан Дохада 29 феврал куни келишувни имзолаганидан кейин тўхтатилган бўлсада, аммо бунга қарамай афғон кучларига қарши ўз ҳужумини кучайтирди. Толибон гуруҳи иддао қиладиким, Афғонистонда давлат мавжуд эмас ва Америка билан тўхтатилган  уруш афғон кучларига тегишли эмас; Бинобарин улар билан тўқнашувларни охирга етказиш учун бошқа келишувга келишга эҳтиёж сезилади. Ана шу масала Толибон гуруҳининг афғон кучларига ҳужум қилиши сабабига айланган ва Афғонистон давлати бу масалани Толибон ва Америка ўртасидаги келишувнинг тажрижан ижро этилишига монеа яратади,-деб билади. 

Бироқ, америка 20 йилдан бери Афғонистон ботқоқига ботиб қолган ва ушбу масалага унча ҳам аҳамият бермасдан, хавфсизлик шароити ва мавжуд вазъиятга аҳамият бермасдан уруш билан гирифтор бўлиб қолган ушбу мамлакатдан ўз кучларини чиқариш жараёнини давом эттирмоқда ва Пампеонинг берган изҳоротига кўра, 2021 йил май ойигача уни охирга етказмоқчи. 

 

Сиёсий ишлар бўйича эксперт ҳиндистонлик эксперт Бил Раживнинг айтишича, Толибон гуруҳи Америка билан келишилган келишувни "ишғол этишни охирга етказиш келишуви" сифатида билишади. Америка Афғонистондан чиқишни хоҳлайди ва Толибон гуруҳининг барча истак-хлҳишларига таслим бўлган. 

Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампео ўз изҳоротида баён этилган бошқа масала бу Россиянинг Афғонистонда уйнаган ролидир. Пампео америкалик ҳарбийларни ўлдириш учун Россиянинг мукофот таклиф этганига ишора этиб, биз Россия огоҳлантоириш берганмиз ва Афғонистонда америкалик ҳарбийларнинг хавфсизликлари учун таҳдид ижод этишни қабул қилмаймиз,-деб айтди. 

Шундай назарга ташланадиким, Американинг етакчи расмийлари Афғонистон ишларига аралашишда Россияни айбдор этиш билан ўўз мувафаққиятсизликларини хаспўшлашга ҳаракат қилмоқда. Россияга қарши бундай позиция олиш шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким, Толибон ва Америка ўртасида келишилган келишувдан сўнг, 2020 йил апрел ойидан бошлаб ҳозиргача америкалик ҳарбийларнинг ҳеч қайси бири Толибон томонидан ўлдирилгани йўқ ва америкалик ҳарбийларнинг сони 13 минг нафардан 8 минг 600 нафарга қисқартирилган. Айни пайтда, бу иддао Толибон ва Россия ва ҳатто Трамп томонидан рад этилиши ва салбий аксиламал кўрсатиши билан юзмаюз бўлган.

Трамп ўтган йили Россия ҳимояси билан Афғонистонда америкалик ҳарбийларга "ҳужум қилиш иддаоси" масаласига тегишли хабар ҳақида у ва унинг маслаҳатчилари маълумот берилгани йўқ деб айтди. 

Россия ушбу иддаони баён этаётганларнинг асосий мақсадлари Вашингтон ва Москва ўртасидаги алоқаларни заифлантириш ва Америка томонидан Россияга қарши босимларни кучайтириш учун янги баҳоналар топиш ва айни пайтда, 2020 йили ноябр ойида ўтказиладиган президентлик сайловлари ўтказилишича Трампни Россия билан ҳамкорлик қилганини кўрсатиш учун қолган вақт ичида унинг чеҳрасини бузишдан иборат деб билади. 

Афғонистон ишлари бўйича Россия президентининг махсус вакили Рамиз Кабулов

Афғонистон ишлари бўйича Россия президентининг махсус вакили Рамиз Кабулов Москва америкалик ҳарбийларни ўлдириш учун Толибон гуруҳига молиявий кўмак етказиш бўйича киритган таклифи ҳақидаги оммавий ахборот воситаларининг иддаоли хабарларини "АҚШ-да ички сиёсий иддаолар"-нинг бир қисмидир деб билади, чунки Американинг Афғонистонда ҳузур топиши тарафдорлари бўлган мамлакатлар Афғонистонда мағлуб бўлганларини оқлаш учун сохта ва қалбаки хабарлардан фойдаланишади,-деб эълон қилди. 

 

Ёрлиқ