август 02, 2020 15:15 Asia/Tashkent
  • Америка режими террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлагани учун жавоб бериши керак

Кеча Эрон Хавфсизлик вазирлиги тарқатган баёнотида, АҚШдан туриб Эронга қуролли ва саботаж операцияларини олиб борган "Тундар" террорчилик гуруҳининг етакчиси Жамшид Шормаҳд Эрон хавфсизлик кучларининг амалиёти чоғида қўлга олинганини тасдиқлади.

Тундар террористик гуруҳи 2004 йили Фуруд Фулодванд лақабли Фатҳуллоҳ Манучеҳрий томонидан ташкил этилди. Бу шахс ушбу гуруҳни ташкил этишдан ўз мақсадини бир йил давомида Эрон Ислом Жумҳурияти тизимни ағдаришдан иборат деб эълон қилди. 

Фуруд Фўлодванд лақабли Фатҳуллоҳ Манучеҳрий

Фуруд Фўлодвандга тегишли «Your TV» Маонд телеканали ушбу гуруҳчанинг позициясини нашр этиш ва таблиғот қилишнинг масъулидир.  Бу гуруҳча 2008 йилда Эроннинг жанубида жойлашган Форс вилоятининг маркази Шероздаги Шаҳидуш-Шуҳадо ҳусейниясида юз берган терактни лойиҳалаштириб амалга оширди. Бу террористик терактда 14 киши шаҳид ва 215нафар ҳусейний азодорлар ярадор бўлишди. 

Тундар террористик гуруҳи шунингдек охирги йилларда бир нечта катта амалиётлар, шу жумладан Шерознинг Сийванд тўғонини портлаш, Теҳроннинг китоб намойишларида ҳамда Имом Хумайний (р.а) ҳарамида бомба портлатишни ижро этишни режалаштирган эди. Аммо хавфсизлик кучларининг ҳушёрлиги сабабли бу амалиёт бартараф этилди. 

Америка Эрон ичкарисида террористик амалиётларнинг масъули бўлган ва бегуноҳ эронлик фуқаролар ва халқнинг қонига ботган шахслар ва таниқли террористларни ўз ҳудудида жой бериб, уларни турли жиҳатдан қуллаб-қувватлайди.  Американинг бу гуруҳчаларни ҳимоя қилиши иккита саволни вужудга келтиради: Биринчи савол Америка қайси собиқаси билан терроризмга қарши курашиш иддаосини қилади? ва иккинчи савол эса Америка минтақада қайси хавфсизлик ҳақида сўз юритади? 

Биринчи саволнинг жавобига айтиш лозимким, Америка расмийлари терроризм билан қарши курашиш термини остидаги сиёсат доирасида доим ҳақиқатни нотўғри этиб кўрсатиш пайидадир ва Эронни айбдор этиб кўрсатиш ва гуноҳни бошқаларга ташлаш изҳоротларида минтақани нотинчликка юзмаюз этишга ва минтақада ўзининг бузғинчи ролини ижобий этиб кўрсатишга ҳаракат қилади. 

Иккинчи саволнинг жавобида шуни айтиш лозимким, минтақа хавфсизлиги сифатида Американинг иддао қиладиган нарсаси амалда террористларни тарбиялаш ва террористик гуруҳлардан бир восита сифатида фойдаланиш билдан минтақани нотинчликк юзмаюз этишгдан иборатдир. 

Америка давлати террористларни ҳимоя қилиш фаолиятида Мунофиқин террористик гуруҳчасининг фаолиятини қўллаб-қувватлаган, яъни Эронда террористик сайъ-ҳаракатларнинг аксариятини ўз зиммасига олган уша террористик гуруҳдир. Эронда 17 минг қурбон бўлганлар бундай қўллаб-қувватлашнинг натижасидир.  

Абдулмалик Регий бошчилигидаги "Регий" террористик гуруҳчаси ҳам Американинг ҳимоятида бўлган таниқли террористик гуруҳлардан биридирким, Эроннинг шарқида нотинчликлар яратишнинг маъмуриятини ўз зиммасига олганди. 

Америкалик журналист Сеймур Херш 2008 йилда Америка давлати Абдулмалик Регий бошчилигидаги террористик гуруҳчасининг ҳомийси ва таянчи эканини фош этди. 

Америкалик журналист Сеймур Херш

Бу гуруҳчанинг етакчиси ҳам Эрон ислом Жумҳурияти хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган мураккаб бир амалиёти чоғида қўлга олинди ва судда муҳокама этилганидан кейин жазо берилди. 

Америка жинояткорлар ва террористик гуруҳчалардан бир восита сифатида фойдаланишига қўшимча, 2020 йил 3 январда бувосита террористик амалиётда Ироқрасмийларининг расмий даъвати билан ушбу мамлакатга сафар қилган Эрон Исломий соқчилар корпусининг Қудс кучлари қомондони шаҳид генерал Қосим Сулаймоний  ва унинг ёронлари Ироқ аэропорти яқинида Трампнинг дастури билан шаҳодатга етказилди.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Сайид Аббос Мўсавий

Америка ана шундай собиқага эга бўлиши сабабли Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Сайид Аббос Мўсавий Америка "Тундар" террористик гуруҳчаси, бошқа террористик гуруҳчалар ва Эрон халқига қарши террористик, қуролланган ва бузғинчи амалиётларни Америка ичкарисидан туриб ҳидоят этган жиноятлари учун жавоб бериши керак,-деб таъкидлади. 

Ёрлиқ