Ҳусейний Тосуо кунига бағишланган махсус дастур
Ҳазрат Аббос (а) эрксеварлик ва улуғворлик тимсоли
Севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с)нинг суюкли неваралари, жаннат ёшларининг саййиди Имом Ҳусейн (а) ва ул ҳазрат ёронларининг шаҳодат айёми муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият изҳор этамиз.
Фидоийлик, фазилат, ғайрат-шижоат, жисмоний ва руҳий озодалик, Илоҳий зуҳд ва тақво, футувват ва жавонмардлик... бу олий фазилатларнинг барчаси ҳазрат Аббос (а) шахсиятида жамул-жам эди. Аммо уни янада мукаррам айлаган хусусият бу ӯз замонасининг имомига нисбатан яқини(комил ишончи) ва вилоят йӯлидаги фидокорлиги эди.
Бугун муҳаррамнинг тӯққизинчи куни “Ҳусейний Тосуо” деб юритилади. Бугун Ҳазрат Аббосга(а) тегишли. Имом Ҳусейн алайҳиссалом ва ёронлари муҳаррамнинг ӯнинчи куни, яъни Ошуро куни тонгдан асргача шаҳодатга етишди. Кейинчалик Карбало шаҳидларининг номига эҳтиром юзасидан муҳаррамнинг биринчи ӯнкунлигида ҳар кунни шаҳидлардан бирининг номи билан атай бошлашди.
Биринчи кеча Карбалонинг илк шаҳиди Муслим бин Ақилнинг номи билан юритилади. Муслим ҳазрат Имом Ҳусейн (а)нинг элчиси эди. У зулҳижжа ойининг тӯққизинчи куни Уммавийларнинг зархарид гумаштаси воситасида Куфада шаҳодатга етказилди.
Муҳаррам ойининг тӯққизинчи куни Ҳусейний азодорлар Аббос (а)нинг вафодорлиги, шижоати ва мазлумларча шаҳодатини эслаб азадорлик қилишади. Ҳазрат Аббос ва Карбалонинг бошқа шаҳидлари учун йиғи-сиғи ва азадорлик қилиш Пайғамбар (с) ҳамда ул ҳазратнинг пок хонадонига нисбатан меҳр-муҳаббат изҳор қилишдан бошқа нарса эмас. Зеро, Қуръони карим “Шӯро” муборак сурасининг 23-ояти каримасида Пайғамбар аҳли байтига меҳр-муҳаббатли бӯлишни мусулмонларга фарз айлаган. Ҳадиси шарифларда ҳам аҳли байтнинг хурсандчилик кунларида уларнинг шодлигига шерик бӯлиш ва ғамгин кунларида уларга қӯшилиб маҳзун бӯлиш лозимлиги такидлаган.
Шу нуқтаи назардан гарчи бу йил коронавируснинг тарқалиш хавфи азодорлик маросимларида зоҳиран бир оз маҳдудиятлар вужудга келтирган бӯлсада, аммо Ҳусейний завқ-шавқ заррача камаймаган, балки азадорликларнинг кайфияти аввалги йилларга қараганда анчайин яхшиланган.
Бу йилги ёшлар коронавирусга йӯлиқмаслик учун соғлиқни сақлашнинг барча меъёрларига риоя қилган ҳолда Ошуро шаҳидларининг эрксеварлик байроғини баланд кӯтариб, инсоният тарихининг энг аянчли фожиасининг хулосаларини жаҳон халқларига етказмоқдалар. Барча азадорлар ҳайъатга кириб боришдан олдин ниқоб таққан бӯлишлари, қӯллари спирт билан зарарсизлантирилиши, оёқ кийимларини эса махсус селлофан халтачаларга солишлари лозим. Касал ва иситмаси бор кишилар ҳайъатга киритилмайди. Ҳар бир ҳайъат вирусни тарқатиш маконига айланмаслиги учун кам сонли азадорларни қабул қилади.
Ҳазрат Аббос Ҳазрат Али (а)нинг тақволи аёли Фотима бинти Ҳизомдан туғилган фарзанди эди. Аббос хушсуврат йигит бӯлиб вояга етди. Шу сабабли уни “Бани Ҳошимнинг ойи” деб аташарди.
Аббоснинг отаси арабнинг улуғ паҳлавонларидан бири, она авлоди ҳам замонанинг марди майдонларидан эдилар. Ирсий афзалликлар ва жисмоний машқлар бу боладан жасур ва фидоий бир йигитни вояга етиштирди.
Ривоят қилишларича, бир куни Ҳазрат Али(а) масжидда ӯтириб, одамларга насиҳат қилаётган пайти бир аъробий кириб келиб, салом берадида, қӯлидаги сандиқчани ерга қӯйиб, ҳазрат Алига юзланади:
--Сиз учун ҳадя келтирдим, ё амиралмуъминин.
Аъробий сандиқчани очиб, ундан яхшилаб ишлов берилган нодир шамширни олдида, ҳазратга тақдим қилди.
Шу пайт куч-қувватга тӯлган йигит – Ҳазрат Аббос кириб салом бердида, одоб сақлаб четга ӯтиб турди. Ғайрат-шижоатли бу йигит чиройлик шамширдан кӯз узмасди. Буни пайқаган ҳазрат Али(а) унга юзланиб деди:
--Шундай шамширинг бӯлишини истайсанми, ӯғлим?
-- Ҳа, ота! – шодлигини яширмади Аббос.
Ҳазрат Али ӯрнидан туриб, шамширни фарзандининг келишган қадду қоматига ӯз қӯли билан тақиб қӯйди. Аббоснинг шамшир ярашган қадду бастига тикилар экан, кӯз ёши оппоқ соқолига оқиб тушди.
--Ё, амиралмуъминин, нега йиғлаяпсиз,-- сӯрашди суҳбатдошлар.
-- Аббос бу шамшир билан душманларнинг нафасини қайтарадиган ва ниҳоят ӯзи ҳам шаҳодатга етадиган кунни кӯряпман, -- деди амиралмуъминин маҳзун.
Тосуо, яъни муҳаррам ойининг тӯққизинчи куни Имом Ҳусейн ва вафоли ёронларини ӯраб олган душман ҳалқаси тобора торайиб борарди. Куфаликлар сувнинг йӯлини ҳам тӯсишди. Шомга яқин Умар ибн Саъд лашкари хаймалар сари ҳаракат қилди. Имом Ҳусейн (а) Аббосга юзландилар:
--Биродарим, отланиб, яқинроққа бориб сӯра, нима истайдилар ӯзи?
Аббос бин Али зудлик билан отланиб, ӯн саккиз нафар ёронлари билан ҳужумкор лашкарнинг ҳузурига бориб, Умар Саъдга қарата сӯради:
--Сизларга нима бӯлган, нима истайсизлар ӯзи?
Умар Саъд Куфанинг ҳокими Убайдуллоҳ бин Зиёднинг Имом Ҳусейндан байъат олиш ҳақидаги фармонини ӯқиб эшиттирдида, деди:
--Бу буйруқни бажаришларинг лозим, акс ҳолда жангга ҳозирланинг.
Аббос одоб юзасидан бу гапларни етказиш учун Имомнинг ҳузурига қайтди. Имом Ҳусейн (а) буюрдилар:
--Бориб уларга айтинг, эртагача муҳлат беришсин. Бу кеча ягона Аллоҳимиз билан розу ниёз айтиб намоз ӯқийлик. Қуръон тиловат қилайлик. Зеро намоз, Қуръон, дуо ва истиғфор ҳаётимизнинг асосий мазмунидир.
Фидоийлик, фазилат, ғайрат-шижоат, жисмоний ва руҳий озодалик, Илоҳий зуҳд ва тақво, футувват ва жавонмардлик... бу олий фазилатларнинг барчаси ҳазрат Аббос (а) шахсиятида жамул-жам эди. Аммо уни янада мукаррам айлаган хусусият бу ӯз замонасининг имомига нисбатан яқини ва вилоят йӯлидаги фидокорлиги эди.
Ҳазрат Аббос Карбало майдонида шамшир тутмаган жанговар эди. Зеро, Имом Ҳусейн (а) унга байроқни топширган эдилар.
Ривоят қилишларича, Имом Ҳусейн(а) ва ёронларидан қолган ашёлар ғорат қилиниб, Куфага олиб борилган пайти уларнинг орасидаги улкан байроқ Язиднинг диққатини тортди. Байроқ илма-тешик ҳолида, аммо дастаси бутун эди.
--Байроқ кимнинг қӯлида эди?—сӯради Язид.
--Аббос бин Алининг қӯлида. –Жавоб беришди навкарлари.
Язид ҳайрат ва эҳтиром ҳисси билан уч маротаба ӯрнидан туриб ӯтирдида, деди:
--Бу байроққа қаранглар. Найза ва шамшир зарбидан илма-тешик бӯлган. Аммо дастаси соғлом. Яловбардор сӯнгги лаҳзагача уни қӯлидан қӯймаган. Сӯнгра илова қилди:
--Лаънат ва ҳақоратларни ӯзингдан узоқлаштирдинг, эй Аббос. Ҳақорат сенга лойиқ эмас.
Ҳазрат Аббос вафодорликда мисли кӯрилмаган намуна кӯрсатди. Оятулло Хоманаий ҳазратлари бу ҳақда буюрадилар:
“Абулфазл Аббоснинг вафодорлиги ҳаммадан кӯра Фурот дарёсига кириб бориши, аммо сув ичмаслигидадир. Ривоятда келтирилишича, болалар, аёллар, етим-есирларнинг ташналиги шу даражага етадиким, Имом Ҳусейн (а)нинг ӯзлари ҳазрат Абулфазлбилан биргаликда Фурот дарёси томон сув келтиришга отланишди... Икки биродар бири олтмиш ёш остонасидаги баҳодир, иккинчиси ӯттиз неча ёшлардаги ҳаммамизга маълум олий фазиларлар эгаси жанг майдонида жавлон уришди. Сув келтиришга отланган икки биродар душманнинг сафини ёриб, Фурот дарёси томон илгариламоқда. Шунда ИмомҲусейн душман ӯзи ва биродарини бир-биридан узоқлаштирганини пайқаб қолади. Абулфазл сувга яқинлашиб қолади. Айтишларича, у хаймаларга элтиш учун машкни сувга тӯлғозади.
Шу лаҳзада ҳар қандай одам бир ҳовуч сув билан қақраган лабларини ҳӯллаши, бир қултум сув ичиши табиий. Аммо Абулфазл Аббос вафодорликнинг олий тимсолини намойиш этди. У ҳовучини тӯлдириб сув ичмоқчи бӯлган чоғиИмомнинг ташналикдан қақраган лабларини тасаввур қилди. Ҳовучини очиб, сувни тӯкди. Ичмади. Дарёдан чиқди. Шунда уни номардларча шаҳид қилишди”.
Ҳа, ҳазрат Аббоснинг ӯз имомига нисбатан вафодорлиги вафодорликнинг олий тимсоли эди.
Азизлар, келинг, энди Имом Содиқ (а) томонидан иншо этилган Ҳазрат Аббос (а) зиёратномасини биргаликда замзама қиламиз:
« اَشْهَدُ اَنَّکَ لَمْ تَهِنْ وَلَمْ تَنْکُلْ وَاَنَّکَ مَضَیْتَ عَلى بَصیرَه مِنْ اَمْرِکَ ، مُقْتَدِیاً بِالصّالِحینَ وَمُتَّبِعاً لِلنَّبِیّینَ ، فَجَمَعَ اللّهُ بَیْنَنا وَبَیْنَکَ ، وَبَیْنَ رَسُولِهِ وَاَوْلِیائِهِ فی مَنازِلِ الْمُخْبِتینَ فَاِنَّهُ اَرْحَمُ الرّاحِمینَ”
“Сизнинг ҳеч қачон сусткашлик қилмаганингизва ӯз ишингизни басират ва ҳужжат ила бажариб дунёдан ӯтганингизга гувоҳлик бераман. Сиз барча ишларингизда солиҳларга ва Аллоҳнинг расулларига эргашдингиз".