Ошуро ишқ ва қаҳрамонлик завқ-шавқидир
(last modified Sat, 29 Aug 2020 12:25:18 GMT )
август 29, 2020 17:25 Asia/Tashkent
  • Ошуро ишқ ва қаҳрамонлик завқ-шавқидир

Севимли пайғамбаримиз  ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с)нинг   суюкли  неваралари,  жаннат  ёшларининг  саййиди  Имом  Ҳусейн (а) ва ул  ҳазрат  ёронларининг шаҳодат айёмлари муносабати  билан  барча  мусулмонларга   тасаллият  изҳор  этамиз.

Бугун ҳижрий 1442 йил муҳаррам ойининг ўнинчи куни. Бугун -- Ошуро, Аллоҳнинг энг яхши бандаси Ҳусайн бин Али (а) нинг шаҳид  бўлган куни.

Очиқ жойларда, хиёбонларда ва кўчаларда муҳаррам чодирлари ўрнатилди, катта йўлларда азадорлик ҳайъатлари  Имом Ҳусайннинг зулумотларни йӯқ қилгувчи нурини улашади. Гарчи бугун дунё ҳалокатли бир вирусдан иситмада бӯлсада, аммо Ҳусейний завқ-шавқ коронавируснинг устидан ғалаба қилди. Соғлиқни сақлаш меъёрларига риоя қилган одамлар бу йил фарқли, янада завқ-шавқли бир Ошурони тажриба қилишяпти.

Бу йил ҳам ёш-қари, эркак ва аёл шаҳидлар сардори учун мотам либосини кийиб, Ҳусайн ибн Али (а) билан аҳдларини яна бир бор янгиладилар ва ул ҳазратнинг  идеалларига содиқ қолдилар.

Бугун соғлиқни сақлаш меъёрларига риоя қилиш ва масофаланиш талабларига риоя қилган ҳолда жаҳон эрксеварларининг раҳбари муҳаббати азадорларни ҳусейния ва такялардан очиқ ҳавога, катта-кичик шаҳарларнинг майдонларига тортди.    Одамлар Имом Ҳусайн (а)га мотам байроғини баланд кӯтаришганда ҳамма жойга инсонийлик, фидоийлик, иззат ва иймон иффори таралди.  Азадорларнинг кӯкракларига уриш садоси гӯё Имом Ҳусейн(а)нинг асрлар қаъридан янграётган хунталаблик нидоси каби: “Эй одамлар! Аллоҳнинг китоби орамизда ҳақ ила нозил бӯлди. Ҳидоят бизнинг орамиздадир. Ваҳий каломда биз эзгулик ила тилга олинганмиз. Биз барча халойиқ учун Аллоҳнинг ҳимоясимиз. Ва бу нарсани халқнинг орасида пинҳона ва ошкора айтамиз”.

Мотам олий инсоний қадриятларни, Имом Ҳусейн(а) ва ёронлари жонларини фидо айлаган қадриятларни қайта  тиклаш ҳисобланади. Шунинг учун ушбу улуғвор воқеадан англашиладиган хулосалар мусулмонларнинг шахсий ва ижтимоий ҳаётларининг турли қирраларига таъсир кӯрсатди.   Шу сабабли иддао   қилиш мумкинки, маънавий  маросимлар орасида, айниқса дунёнинг турли бурчакларида шиалар томонидан ўтказиладиган мотам, Ошуро маданияти энг кенг тарқалган, энг чуқур илдиз отган ва хилма-хилликда тенги йӯқ маросимдир.   Ушбу маданиятда Имом Ҳусайннинг улуғвор тафаккури ҳар бир асрда илҳомлантирувчидир. Ҳусейний завқ-шавқ шуур, тафаккур ва маърифат билан уйғунлашган чоғи  ижтимоий кӯтаринкиликни ва жамиятда самарали ҳаракатларни келтириб чиқаради. Шу сабабли Ошуро асрлар ӯтиши билан одамлар қалбига янада мустаҳкамроқ жойлашиб, Ҳусейн муҳаббати кӯнгилларни лиммо-лим тӯлдирмоқда. 

Ақл ва ихтиёрга эга бӯлган инсон барча давру замонларда  бахт ва бахтсизлик томон қадам босишлари мумкин. Имом Ҳусайн (а) таъбири билан айтганда:  "Ақл фақат  ҳақиқатга эргашиш орқали баркамол бӯлади". Шунинг учун қўрқитиш ва таҳдид қилиш, порахўрлик, ғийбат ва дунёвийлик одамни фазилат ва поклик чўққисидан пастлик ва  ифлосликнинг энг қуйи нуқтасига тортган пайти  ҳақни ҳимоя қилиш ва жамиятни қулашдан,  вайронагарчиликдан сақлаш учун оёққа қалқиш шарт.

 Имом Ҳусайн (а) даврида умавийлар Куфага шундай таҳдид ва тазйиқларни ўтказдиларки,   минглаб киши ихтиёрида бўлган Ҳани исмли киши ҳибсга олингач, ҳеч ким норозилик билдиришга журъат эта олмади. Уни шаҳар кӯчаларига олиб чиқиб судрашганида ҳам ҳеч ким ёрдамига шошилмади ва ваҳшийларча бошини кесдилар. Ўша пайтдаги жамиятда порахўрлик ва ёлғон жуда кенг тарқалган эди. Ёлғон ва туҳматлар тарқатиш, яхши ва солиҳ инсонларни террор қилиш авторитар ҳокимларнинг, айниқса, умавийлар ҳукмдори Язиднинг давлатни бошқариш усулларидан бири эди. Зулм шу даражада авж олдиким, улар ҳатто Имом Ҳусейнни ҳам ихтилоф солувчи, диннинг душмани дея туҳмат тарқатдилар. Шу сабабли Имом кӯмак сӯраган чоғи аксарият одамлар унга эргашмадилар.

Имом Ҳусайн (а) душман устидан аниқ ғалаба қозониш учун шарт-шароит йўқлигини билса ҳам, сукут сақлаб ӯтирмади ва шундай нидо қилди: "Имонли ва фазилатли одам учун бундай шармандалик шароитида фидоийлик қилиши ва Парвардигори томон шошилиши ӯринлидир!"

Ошуро қўзғолони пайтида яратган чиройли ва ажойиб саҳналари билан у жамиятда зулм, жиноятчилик ва фисқ-фасод авж олиб, инсоний соғлом муҳитни қамраб олган маҳали охири шаҳодат билан тугайдиган кураш йӯлини танлаш саодат эканлигини ӯргатди. Яъни Худо йўлидаги шаҳидликка олиб келадиган кураш бу бахт ва нажоддир.

 Дарҳақиқат, Ошуро Ҳусайн алайҳиссалом, аҳли байти ва вафоли ёронлари  бориб, динни, Қуръонни, Оли Муҳаммад шарафини ва барча эрксевар инсонларнинг обру-эҳтиромини ҳимоя қиладиган жонбозлик майдони эди. Имом Ҳусайн ва ёронлари бутун дунё ва барча келажак инсонлар учун нажотга эришиш лойиҳасини тақдим этадилар.

Бугун йиллар ӯтиши билан унутилмаган ва йил ӯтган сайин одамлар зеҳнида янада мустаҳкамроқ жойлашиб борадиган кун. Бугун Ҳусейн(а) ва ёронлари ҳақнинг абадий яшаши учун зулмга қарши курашган кун.

Ошуро кунининг пешин пайти. Имом Ҳусайннинг ёронлари онгли равишда бирма-бир  майдонга келишди ва тенгсиз жангда  кўп жасоратлар кӯрсатиб, шаҳид бўлишди. Охир оқибат имом ёлғиз қолди ва “Хӯрликка тан бериш менга хос эмас!” нидоси билан жанг майдонига кирдида, ягона Аллоҳга ҳамд ва сано айтгач, буюрди: “Мен бирор-бир жиноят қилганим йӯқ. Менга нисбатан гина-кудурратнинг сабаби икки порлоқ юлдуз – Аллоҳнинг Расули ва Али бин Абутолиблар билан ифтихор қилишим учундир. Отам Худонинг одамлар орасидан танлаган бандаси. Онам ҳам. Мен Аллоҳнинг икки танланган  бандаси фарзандиман”.

Худо йўлидаги шаҳидликка бўлган иштиёқ имомнинг юзини нурлантириб, кучига куч қӯшди. Имом ҳазратлари: “ Агар жасадлар ӯлим учун яратилган  бўлса, у ҳолда Худо йўлидаги шаҳидлик бундан устун ва яхшироқдир”, --деган иборани кӯп марта такрорлаган эди.

Абдуллоҳ ибн Аммор дейди: "Мен барча шерикларидан айрилган, қамал остида бӯлсада,  қалби янада кучли ва юраги янада хавфсиз, қадамлари янада устувор бирор-бир мағлубни кӯрмадим,  Ҳусейн бин Алидан ӯзга. У душман қўшинига ҳужум қилганида, ӯзини баҳодир  деб билганлар ҳам,  барча сипоҳийлар ҳам қочиб кетар, қаршисида ҳеч ким қолмасди”.

Бир неча минг кишилик Язиднинг қӯшини аста-секин қамални кучайтирди ва тўсатдан Ҳусайнга (а) ҳужум қилди. Абу Ҳатуф Жаъфий имомнинг пешонасига биринчи марта ўқ узди. Имом ўқни чиқарди, лекин  ҳар томондан ўқ, найза ва тош отилди.  Ҳилол ибн Нафеъ айтади: "Мен Ҳусайн жон бераётганда унинг ёнида эдим. Худо ҳақи,  бутун умрим давомида жон чиқар пайти бутун бадани қонга бӯялган, аммо Ҳусейн каби юзи нурлик одамни кўрмаганман “.

 Имом Ҳусайн (а) нинг пок жисми ерга қулаб тушгач,  у умрининг сўнгги дақиқаларида шундай деди: "Аллоҳим, сенинг ҳукмингдан розиман. Бошимга келган мусибатларга сабр қиламан. Буйруғингга итоат қиламан. Сендан ӯзга Аллоҳ  йўқ".

Ӯз даврларининг энг шарафли одамларини ӯлдирган Язид сипоҳийлари келажак авлод хабардор бӯлмаслиги учун даҳшатли жиноятларининг изларини батамом йӯқотиш мақсадида жасадлар узра от солиб, шаҳидларнинг пок жисмини отнинг туёқлари остида эзиб ташламоқчи бӯлишди. Аммо Ҳусейн (а) нурлик қуёшга ӯхшайди. У инсониятнинг барча наслларига нур, зиё ва ҳарорат улашаверади.

Осмондаги қуёш секин-аста мағрибга оғиб борар. Фазони қон ва тутун ҳиди қоплаган. Аллоҳ Расули(с) фарзандининг пок жисми отлар туёғининг остида топталди. Мукаррам хонадони ва аҳлу аёли шафқатсиз язидийлар томонидан асирга олинди. Душманлар даррандалиги шу даражада эдиким улар Имом Ҳусейн (а)нинг кесилган бошини найзага санчиб Язидга олиб боришди.

 Саид Қутб “Имом Ҳусейн ҳаракати ғалабага эришдими ёки мағлуб бӯлдими?” деган саволга жавобан ёзади: Тор доирада бу ҳаракатнинг натижаси муғлубият эди. Аммо воқеий оламда, кенг миқёсли доирада таққослаганимизда бу ҳаракат нуроний ва ғолиб эди. Ер юзидаги бирор шаҳид Ҳусейн каби ҳиссиёт ва қалбларни забт этиб, авлодларни ғайрат-шижоат ва фидокорликка ҳидоят қилган эмас. Ҳусейн ӯз ақида ва даъватини шаҳодати ила амалга оширди. Ҳеч бир хутба  Ҳусеннинг ӯз қони билан имзолаган сӯнгги хутбаси мисоли қалбларни ӯзига мафтун айлаб, миллонлаб кишиларни улуғ ишларга тарғиб қилолмади. Бу хутба тарих давомида миллионлаб кишиларнинг ҳаракат ва янгиланишига сабаб бӯлди”.

Йиллар келиб-кетади, аммо аҳли башар гувоҳким, Ҳусейн (а) ёққан гулхан доимий равишда тарихнинг хилватхоналарини ёритиб туради, эрксевар ва ҳақталаб инсонларга янги куч-қувват бағишлайди. Зеро, Имом Ҳусейн ҳаракати мол-дунё ва мансаб илинжида эмасди. У исломнинг ҳукмронлиги ва инсоний шаън-шарафнинг ҳимояси учун қӯзғолди. Шу сабабли у ӯз ҳаракатида жуда гӯзал ахлоқий қадриятлар мажмуасини яратди, қалбларда жавонмардлик ва эрксеварлик руҳини қайта тирилтирди.

  Ҳусейн (а) инсоний шараф ва каромот тубанлик ва хор-зорликда яшашдан кӯра афзал эканлигини ӯргатди. У ҳар қандай давр ва замонда инсонлар ҳатто жонлари эвазига бӯлсада инсон каби яшашга бурчли эканликларини ӯргатди.

 

Ёрлиқ