Америка Халқаро жиноий суд етакчи расмийларига санкция эълон қилди
Америка Дональд Трампнинг президентлик даврида халқаро ташкилотлар ва идораларга нисбатан салбий муносабат қилди. Дональд Трамп давлатининг бу масалада амалга оширган охирги сайъ-ҳаракати Халқаро жиноий суд расмийларига қарши санкция эълон қилиши эдиким, бу халқаро ташкилот уруш жиноятлари ва инсониятга қарши содир этилган жиноятларни тергов қиладиган ташкилотдир.
Америка молия вазирлиги чоршанба куни Голландиянинг Гаага шаҳридаги Халқаро жиноий суднинг икки юқори лавозимли амалдорларига қарши санкция жорий этди.
АҚШ давлат котиби Майк пампео Гаага трибунал прокурори Фато Бенсуда ва муносабатлар, ҳамкорлик ва юрисдиктция раҳбари Факисо Мочошко Ақш томонидан санкция қилинганлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу масалада Бенсудага ёрдам берадиган бошқа одамлар ҳам ушбу санкция билан бир қаторда виза чекловларига юзмаюз бўлишади.
АҚШ-нинг мисли кўрилмаган ва ноқонуний ҳаракати Халқаро жиноий суднинг кескин жавобига сабаб бўлди. Суд бу ҳаракатни "мисли қўрилмаган ва қабул қилиниши мумкин бўлмаган" ҳаракат деб рад этди ва "бундай" ҳаракатлар бизнинг жамоат жиноятларига қарши курашишт бўйича биргаликдаги ҳаракатларимизни бузади,-деб таъкидлади.
Америка президенти Дональд Трамп 2020 йил 11 июн ойида бир фармон содир этиб, унда Халқаро жиноий суд ташкилотига қарши санция жорий этилишига тегишли буйруқни содир этди. Трамп бу рухсатни Афғонистонда Американинг содир этган жиноятлари ҳақида Халқаро жиноий суд ташкилотининг тадқиқот олиб бориши сабабли бу фармонни содир этди.
Инсон ҳуқуқлари кузатувчиларининг халқаро адолат бўлимининг раҳбари Ричард Декарнинг сўзларига кўра, Трамп давлати Халқаро суд ташкилотига қарши санкция жорий этиш билан жаҳонда қонун ҳокимиятига қарши ҳужум қилишни давом этмоқда ва бу сайъ-ҳаракат АҚШ-ни қонунларни поймол этувчилар қаторига жой беради.
Америка Халқаро жиноий суд ташкилотига киргани йўқ ва "Америка миллий ҳокимияти"-га таҳдид солади деган баҳона билан америкалик фуқаролар ҳақида тергов ўтказиш учун ушбу ташкилотнинг салоҳиятини расмий равишда тан олмайди. Дональд Трамп давлатининг расмийлари Халқаро жиноий суд ташкилотига қарши ноқонуний сайъ-ҳаракатларини оқлаш учун турли баҳоналар, шу жумладан Рим низомномасига Американинг аъзо эмаслигини баҳона келтиришади. Вашингтон томонидан келтириладиган бошқа баҳона бу халқаро қонунлар билан Халқаро жиноий суд ташкилотининг сайъ-ҳаракатлари мувофиқ келмаслигидир. Ажабланарли томони шундаки, Халқаро жиноий суд ташкилоти инсониятга қарши содир этилган жиноятлар ва уруш жиноятлари масаласини кўриб чиқадиган ва тергов қиладиган энг олий идора саналади . Бундай бўлса, Трамп давлатининг расмийлари қандай қилиб Афғонистонда америкалик ҳарбийларнинг содир этган жиноятларини кўриб чиқиш масаласида салоҳияти йўқ деб иддао қилишади?
Халқаро ҳуқуқлар устоди Меҳдий Зокириён Халқаро жиноий суд ташкилотининг салоҳиятларига ишора этиб, Афғонистон вазъиятини текширишга ушбу ташкилотнинг кириши ҳеч қачон ноқонуний ёки Американинг айтишича, сиёсий эмас, балки ушбу ташкилот зиммасига юклатилган салоҳиятларга кўра, адолатни ижро этиш фаолиятлари ушбу ташкилотнинг ишчи дастурига киритилган,-деб айтди.
Далиллардан куриниб турибдики, Халқаро жиноий суднинг юқори лавозимли мулозимларига қарши АҚШ санкцияларининг асосий мақсади бу Халқаро жиноий суд ташкилотининг Афғонистондаги Америка ҳарбийларининг содир этган жиноятлари ва сионистларнинг босиб олинган Фаластиндаги жиноятларини тергов қилишга йўл қуймаслик учун уларни қурқитишдан иборатдир. Шу билан бирга, Вашингтон ушбу мақсадга эришиш учун Трамп маъмуриятининг ёндошуви уша изчил ва доимий амалиётига, яъни санкцияларни қўллашга асосланган.
Дарҳақиқат, АҚШ дунёга қарши санкцияларни жорий этишга одатланиб қолган ва душман, рақиб ва дўст ҳозирда халқаро институтлар олдида уларни ўз талабларини бажаришга мажбур қилиш мақсадида давом этмоқда.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Американинг Халқаро жиноий суд ташкилотига санкция жорий этишига ишора этиб, ўзининг Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "Бу ҳаракат шахсларни санкция қилишдан бошланди , кейин кучайиб, асосий, ўрта ва кичик қудратларга етди ва энди эса халқаро шахсиятларга ҳам етиб келди. ва ушбу чексиз ахмоқликни тўхтатишнинг ягона усули бу Американинг ўзбошимчалигини чек қуйишдан иборатдир. Американинг ғазабидан қурқиб таслим бўлиш АҚШ-нинг мажбурлашга бўлган интилишини кучайтиради."
Дарҳақиқат, Афғонистонда америкалик ҳарбийларнинг содир этган жиноятлари ҳақида Халқаро жиноий суд ташкилоти жараёни богшлашининг олдини олиш учун Вашингтоннинг ноқонуний ҳаракатда ижроия бу фармонни содир этди. Бироқ Американинг бу сайъ-ҳаракати дунё жамоатчилигининг аксиламал кўрсатиши билан дуч келди ва 67 мамлакатдан иборат бир гуруҳ 2020 йил июн ойининг охирларида халқаро жиноий суд ташкилотига қарши Америка таҳдидларига муносабат билдириб, ушбу халқаро суд ташкилотини қўллаб-қувватлашишларини таъкидлашди.
Дональд Трамп давлатининг ушбу ноқонуний, зўравонлик ва ўз бошимчалик сайъ-ҳаракатларига қарши халқаро жамоатчиликнинг бундай позиция тутиши Американинг яккаланиб қолганлигини ва унинг бирёқлама ёндошувларига йўл қуйилмаслигини кўрсатади.