Келажакда яратиладиган ноёб «мега-яхта» лойиҳаси тақдим этилди (фотожамланма)
(last modified Mon, 14 Sep 2020 06:26:26 GMT )
сентябр 14, 2020 11:26 Asia/Tashkent
  • Келажакда яратиладиган ноёб «мега-яхта» лойиҳаси тақдим этилди (фотожамланма)

Pierpaolo Лаццарини исмли дизайнер «Авангард» номли ҳашаматли яхта лойиҳасини тақдим этди, деб хабар беради New Atlas.

Кема ўзининг ташқи кўриниши худди оққушга ўхшатиб қўядиган ҳаракатланувчи кран билан жиҳозланган бўлиб, у кичикроқ катерни сувга туширишга мўлжалланган. Шунингдек, унинг бортидан бир нечта вертолёт майдончаси, гараж ва юқори палубада бассейн ўрин олган — барча тизим қуёш батареялари ва Rolls-Royce турбореактив двигателида ишлаши керак.

«Мега-яхта»ларнинг энг арзони 500 миллион долларни ташкил этади. Бундан ташқари, унда тўлиқ экипаж билан саёҳат қилиш учун «кичикроқ давлатнинг бюджети» керак бўлади.

Шунча янгиликларга қарамай «Авангард» дунёдаги энг қиммат яхта ҳисобланмайди. Ушбу мақом россиялик бизнесмен Роман Абрамовичнинг Exlipse кемасига тегишли. Яхта барча жиҳозлари билан 1,2 миллиард доллар туради.