Қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш инфратузилмасини мустаҳкамлашни жадаллаштириш
(last modified Wed, 30 Sep 2020 14:53:25 GMT )
сентябр 30, 2020 19:53 Asia/Tashkent
  • Қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш инфратузилмасини мустаҳкамлашни жадаллаштириш

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари ҳижрий 1399 йил бошланиши муносабати билан қилган маърузаларида янги йилни “Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш” йили деб атадилар. Жорий йилни бундай номлаш Инқилобнинг иккинчи қадамида мамлакатнинг ривожланиши ва тараққиётининг узоқ муддатли қарашида стратегик ва макроиқтисодий мақсадларга асосланади.

Шу муносабат билан айтиш жоизким, қишлоқ хўжалиги саноати Эрон иқтисодиётида ишлаб чиқаришни жадаллаштиришга  эришишда алоҳида рол ўйнаши мумкин бўлган энг муҳим соҳалардан биридир.

Қишлоқ хўжалиги ва табиий ресурслар мамлакат учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги ҳаётий роли туфайли Эроннинг муҳим иқтисодий тармоқларидан бири ҳисобланади.

Ресурслар ва ишлаб чиқариш омиллари, шу жумладан потенциал қишлоқ хўжалиги ерлари, турли хил иқлим шароитлари, табиий ресурслар, шу жумладан ўрмонлар, яйловлар ва бой генетик ресурслар бўйича муҳим имкониятлар нуқтаи назаридан ушбу сектор мамлакатнинг иқтисодий инфратузилмасини мустаҳкамлаш учун катта имкониятларга эга.

Эроннинг қишлоқ хўжалиги сектори ЯИМнинг 9,3%, аҳоли ишга бандлигининг 20,8% ва нефтдан ташқари экспорт қийматининг 20% ни ташкил этади.

Ушбу бўлимдаги статистика шуни кўрсатадики, Эронда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг беш йиллик режалари давомида мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги сектори учун сув танқислиги йилларини ҳисобга олган ҳолда режалаштириш билан у барқарор ва ўсиб борадиган тараққиётга эришди. Масалан, мамлакатда  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 1977 йилдаги 20 миллион тоннадан 2011 йилга келиб 94 миллион тоннадан ошди ва мамлакатнинг озиқ-овқат билан ўзини ўзи таъминлаш коэффициенти ҳам 93 фоиздан юқорига кӯтарилди.

Шунингдек, статистика шуни кўрсатадики, Қишлоқ хўжалиги бўйича Жиҳод вазирлиги ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, хусусан, стратегик маҳсулотларни сон ва сифат жиҳатидан кӯпайтириб, асосий манбаларни ишлаб чиқаришда ўз-ўзини таъминлаш  ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ҳамда эксплуатация қилишда 1398- ҳижрий шамсий йилнинг “Ишлаб чиқаришни ривожлантириш” шиорига амал қилиб, ютуқларга эришди.   Тўрт миллиондан ортиқ иштирокчиси ва йиллик ўсиши беш фоиздан ортиқ бўлган қишлоқ хўжалиги соҳаси 7,8 фоиз иқтисодий ўсишга ва 6,4 миллиард долларлик экспортга эришиш имкониятига эга.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш тўғридан-тўғри ресурслар ва инфратузилма билан боғлиқ бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришини жадаллаштиришдаги асосий манбалардан бири бу сув таъминотидир.  Хайриятки, сўнгги икки йил давомида мӯл-кӯл  ёғингарчилик туфайли сув ресурслари ҳолати яхшиланди ва бир қатор юқори маҳсулдор маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Шунинг учун ушбу соҳага эътибор қаратиш ва унинг ривожланиши ҳамда равнақи учун зарур бўлган инфратузилма ва асосларни муқовимат иқтисодиёти доирасида бошқарувдаги бор имкониятлардан фойдаланиш йӯли  билан яратиш мамлакатнинг ривожланиши ва иқтисодий хавфсизлиги учун замин яратиши мумкин.

Статистик маълумотларга кўра, Эроннинг қишлоқ хўжалиги соҳасида улкан имкониятлар мавжуд ва шунинг учун яқин фурсатларда  янги саноат ва технологиялар ёрдамида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни жадаллаштиришга эришиш мумкин. Албатта, бу соҳада камчиликлар ва тўсиқлар мавжуд. Йилни бундай номлашдан кӯзда тутилган  мақсадлардан бири бу тўсиқларни олиб ташлаш ва ишлаб чиқариш суръатини имкон қадар оширишдир.

Ҳозирги вақтда баъзи вилоятларда эҳтиёждан кӯра анча кӯп  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ортиқча ишлаб чиқарилган маҳсулотни нобуд бӯлишдан асраб қолиш учун қайта ишлаш саноатини ривожлантириб, қадоқлаш ускуналари ва транспорт таъминотини ривожлантириш лозим.  

Тадқиқотчи, фан доктори Ҳушёрфарднинг фикрича:  Мамлакат ялпи ички маҳсулотини ишлаб чиқаришда катта улушга эга бўлишига қарамай, қишлоқ хўжалиги сектори  бутун мамлакат инвестицияларининг тақсимотида озгина улушга эга. Қишлоқ хўжалиги соҳаси фаолиятини хусусий секторга топшириш ва бу секторда давлат мулкини қисқартириш қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришини жадаллаштиришдаги заруриятлардан биридир.

Малайзиянинг УПМ университети коммуникация технологиялари бўйича мутахассиси доктор Хушрузода  ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида янги технологияларни ақллилаштириш ва улардан фойдаланиш зарурлигини айтиб, қуйидагиларни таъкидлайди: Қишлоқ хўжалиги соҳасида яқин келажакда ишлаб чиқаришни жадаллаштиришга ёрдам берадиган ечимлардан бири бу янги технологиялардан фойдаланишдир.

Ҳозирги кунда кўпгина мамлакатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кам харажатлар ва ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш учун сунъий ақлга эга янги технология ишлатилади, бу эса иқтисодий жиҳатдан самарали усулдир. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигига сунъий ақлни жорий қилиш соҳасида дронлар технологиясидан фойдаланиш экинларнинг экологик  соғломлигини яхшилаш, суғориш, заҳархимикатлар пуркаш ва тупроқни таҳлил қилишда муҳим рол ўйнаши мумкин.

Микро майдонларни тартибга келтириш ва қишлоқ хўжалиги майдонларини бирлаштириш бу қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш бобида доктор Хушрузоданинг яна бир ечими. Қишлоқ хўжалигида уруғ етиштириш ва чорвачиликда наслчиликни яхшилаш қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш учун кўпроқ эътибор бериш керак бўлган бошқа масалалардир.

Прогнозларга кўра, тегишли инфратузилма, хусусан қишлоқ хўжалигида сув таъминотининг яхшилиги  сабабли, биз бу йил ишлаб чиқаришда, айниқса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳақиқий жадаллаштиришнинг гувоҳи бӯламиз. Шунингдек, мутахассислар буғдой ва арпа каби экин майдонлари бу йил мос сув ресурслари мавжудлиги ҳисобига 5000 гектарга кўпайишини ва унинг ҳосилдорлиги 30 фоизгача ўсиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Ушбу шиорга эришиш учун жиҳодий тафаккур ва жиҳодий бошқарув таъсирида бўлган стратегияларга асосланган барча имкониятлардан фойдаланиш керак. Дарҳақиқат, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш саноат ва қишлоқ хўжалиги каби икки қанотда ҳаракат қилиши мумкин.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб 12 фоизини ташкил этишидан ташқари  бу секторда ишлаб чиқаришни жадаллаштириш турли иқтисодий ва ижтимоий фаолиятни ривожлантириш учун имконият яратади, иқтисодий санкциялар каби миллий таҳдидларнинг таъсирини камайтириш ва олдини олишда стратегик рол ўйнайди.