Америкадаги президентлик сайловлар билан боғлиқ вазъият янада ноаниқ бўлиб қолди
Америка президенти Дональд Трампнинг коронавирус билан касаллангани ва касалхонага ётқизилиши натижасида, ушбу мамлакатда сайловлар ўтказилишига боғлиқ вазъият янада мавҳум бўлиб қолди.
Америкада 30 кундан кейин президентлик сайловлари ўтказилиши керак. Ҳобуки, сайловдаги асосий номзодлардан бири асрнинг энг ёмон вируси, яъни коронавирус билан зарарланиб қолди. Трамп коронавируга чалингани ҳақида хабарлар тарқалиши натижасида Америкадаги фонд бозорларида ҳам кескин пасайишига олиб келд ва Оқ Уй Трампнинг сайловолди рақобатлари бўйича фаолияти онлайн шаклида ўтказилади,-деб эълон қилди.
Бироқ, демократ рақиби Жо Бойден билан теледебатда Трампнинг қатнашиши маълум эмас.
Албатта теледебатни ўтказиш мавзўси Американинг президентлик сайловларида вужудга келган фақат ягона мушкулот эмас. Агар Дональд Трампнинг касаллиги оғир ўтса ва АҚШ президентлик сайловларидаги номзоднинг жонига хатар солса, учинчи ноябр кунида президентлик сайловларини ўтказиш ноаниқ бўлиб қолиши муқаррар. Бундай вақтда, Америка Конгресси сайлов вақти бошқа вақтга кучирилиши ҳақида қарор қабул қилиш учун босим остига қолади ва бу мавзў демкоратлар ва жумҳурийчилар ўртасидаги ихтилофларни эътиборга олган ҳолда, Вашингтонни сиёсий тартибсизликка юзмаюз этиши мумкин.
Шу билан бирга яқинлашиб келаётган сайловда Трампнинг ўрнини босувчи шахни тайинлаш республикачи номзоднинг соғлиги учун кутилмаган ҳодисалар юз берганда, ишни мураккаблаштириши мумкин. Америка тарихида, ҳозиргача сайлов ўтказилиши арафасида асосий номзоднинг ҳар қандай далел билан рақобатда иштирок этмаслигининг собиқаси бўлмаган. Бундай вазъиятда жумҳурийчилар партиясининг миллий қўмитасининг аъзолари 2020 йилги сайловда республикачилар партиясининг номзоди сифатида Трампнинг ўринбосари Майк Пенсни тайинлаш ёки Жо Бойден билан рақобат қилиш учун бошқа кишини таклиф этишга мажбур бўлади.
"Агар президентликка номзод сайлов арафасида вафот этиб қолса, кейин юз берадиган ҳодисалар ноаниқ ва тартибсиз бўлиб қолади. Сайловчилар коллежининг ноаниқ ва тушунарсиз қоидалари туфайли сиёсий уйинлар учун фазо яратилади"- дейди Ирвин университети юридик профессори Рик Хизен.
Албатта, Трамп Ковид-19-га қарши курашда мувафаққият қозонган тақдирда ҳам, у камида икки муҳим ҳафтани митингларда ўтказиб юборади. Бу вақт ичида Бойден кўпроқ митингларда қатнашиш учун яхши имкониятга эга бўлади. АҚШ-да президентлик сайловлари бир неча ойдан бери инқирозга учраган. Бир томондан коронавирус пандемияси саломатлик, ишсизлик ва ирқпарастлик бўҳронлари Америкада ўзига хос вазъиятни ижод этган. Бошқа томондан эса демкоратлар ва жумҳурийчилар ўртасида юз бераётган сиёсий урушлар Америка сайловлари соғлом ўтишини жиддий равишда савол остига қуйган.
Трамп коронавирусни юқтириб олишидан олдин жумҳурийчилар партиясидан номзод 2020 йилги сайловни сиртдан ва почта орқали овоз беришнинг кўпайиши сабабли сохта сайлов деб атаган эди. Энди бир номзод коронавирус билан касалланиб қолгани боис иккинчи номзоднинг кенг таблиғот олиб боришига имкон тўғдирди. Трамп томонидан сайлов масаласида эътирозлар шиддат олиниши мумкинлиги башорат этилмоқда. Албатта Жо Бойденнинг сайлов штаби Трамп соғайишигача, унга қарши салбий таблиғотлар тўхтатилади деб эълон қилди. Бироқ, жумҳурийчилар, хусусан Трампнинг ўзи адолатсиз сайлов жараёни ҳақидаги иддаоларидан воз кечишга ва сайловда эҳтимолий мағлубиятни қабул қилишга тайёр бўлиши эҳтимолдан йироқдир.