Коронавирус пандемияси даврида инсониятга ёрдам бераётган роботлар (фотожамланма)
(last modified Mon, 05 Oct 2020 09:01:08 GMT )
октябр 05, 2020 14:01 Asia/Tashkent
  • Коронавирус пандемияси даврида инсониятга ёрдам бераётган роботлар (фотожамланма)

Ижтимоий масофа сақлаш зарур бўлган ҳозирги даврда роботлар инсонларга тана ҳароратини ўлчашдан тортиб, биноларни тозалашгача ёрдам бермоқда.

China Beijing International High-Tech Expo кўргазмасидаги дезинфекцияловчи робот. 

Мехико миллий тиббиёт маркази шифокори LaLuchy Robotina роботи билан селфи қилмоқда. Робот тиббиёт ходимларига консультация, терапия жараёнлари ҳамда COVID-19 беморларнинг психологик ҳолатини баҳолашга ёрдам беради. 

 Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги ресторанда овқат ва ичимлик тарқатаётган робот.

Токиодаги Takanawa Gateway станциясида смартфонлардан тўлов қабул қилиб лапша етказиб берадиган DeliRo роботининг тақдимот маросими ўтказилмоқда. 

Япониянинг Токио шаҳрида Avatarin янги роботлари тақдимотга тайёрланмоқда.

 

Хитойнинг Пекин шаҳрида қаҳва тайёрлаётган Orion Star роботи. 

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида коронавирусга чалинган бемор робот орқали диэтологдан маслаҳат олмоқда. 

Англиянинг Манчестер шаҳрида крикет бўйича мамлакат терма жамоаси капитани Жо Рут қуръа ташлаш маросимидан сўнг Sky Sports роботи билан гаплашмоқда. 

Пекиндаги халқаро савдо ярмаркаси иштирокчиси саломатлигини текшираётган робот. 

Ультрабинафшали робот Лондондаги Сент-Панкрас халқаро вокзалини тозаламоқда.Ушбу вокзал юқори технологияли роботлардан вирусларни ўлдириш мақсадида фойдаланадиган дунёдаги биринчи вокзал ҳисобланади. 

Франциянинг Париж шаҳридаги SoftBank кўргазмасида Pepper роботлари намойиш этилмоқда. Роботлар одамларнинг ниқоб таққан ёки тақмаганлигини аниқлаш хусусиятига эга ҳамда ниқобсиз кишиларга бу борада маслаҳат бера олади. 

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида коронавирус шаклидаги робот кўчада дезинфекция воситасини пуркамоқда. 

Германиянинг Франкфурт шаҳридаги савдо марказида болаларга COVID-19 ҳақида маълумот бераётган робот. 

Испаниянинг Мадрид шаҳридаги боғчада болалар тана ҳароратини ўлчаб, натижани экранда кўрсатиб бераётган роботга қараб турибди. 

Филиппиндаги йирик савдо маркази ичида хизмат кўрсатаётган робот-ҳамшира. 

Рим шаҳрида диний институт хоналарини дезинфекция қилаётган робот.

Ёрлиқ