Тоғли Қорабоғнинг пойтахти Степанакертнинг ўққа тутилганидан кейинги ҳолати (фотожамланма)
октябр 06, 2020 10:56 Asia/Tashkent
Тоғли Қорабоғнинг Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги низоли ҳудудида тўққиз кундан буён жанговар ҳаракатлар давом этмоқда. 27 сентябрда икки томон бир-бирини иғвогарона ҳаракатларда айблади ва жанговар ҳаракатларни бошлади.
Сўнгги кунларда тан олинмаган Тоғли Қорабоғнинг маъмурий маркази Степанакерт шаҳри бир неча марта ўққа тутилди. Арманистон ҳукумати ҳузуридаги ахборот марказининг таъкидлашича, ракета зарбалари натижасида уйлар, мактаблар, болалар боғчалари зарар кўрган. Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Арманистон унинг ҳудудидаги шаҳарлар ва қишлоқларни ўққа тутмоқда.